10 мавзу. Темир йўлларда ажратиш пунктлари Темир йўлда ажратиш пунктлари ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг турлари, тавсиф ва таснифи. Бекатлар ва уларнинг аҳамияти. Бекатларда йўл тармоқлари ва уларни лойиҳалаш. Разъездлар, ўзиб ўтиш пунктлари ва оралиқ бекатлар, уларнинг аҳамияти ва темир йўлларда жойлашуви. -
- Белгиланган миқдордаги поездларни ўтказиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун темир йўл линиялари ажратиш пунктлари ёрдамида алоҳида перегонларга ёки блок-участкаларга бўлинади.
- Ажратиш пунктларининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
- – темир йўл линияларининг поезд ўтказиш қобилиятини ошириш;
- – ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
- – ҳаракатни бошқариш, яъни ҳаракат учун рухсат бериш, тақиқлаш ёки ҳаракат тартибини белгилаш;
- – темир йўлларда йўловчилар ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган барча технологик жараёнларни бажариш.
-
- Ажратиш пунктларига разъездлар, ўзиб ўтиш пунктлари, станциялар, автоблокировкада ўтиш светофорлари ва ярим автоблокировкада блок-постлар киради. Булардан разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари ва станциялар тегишли йўл тармоқларига ва бошқа станция хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларига эга бўлиб, юқорида таъкидланган барча вазифаларни бажаради. Ўтиш светофорлари ва йўл блок-постлари эса йўловчилар ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлардан ташқари барча вазифаларни бажара олади.
- Станциялар поездларни қабул қилиш, жўнатиш, бир йўлли темир йўлларда қарама-қарши йўналиш поездларини ўзаро ўтказиб юбориш, поездларнинг ўзаро ўзиб ўтишидан ташқари юкларни қабул қилиш, эгаларига топшириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ҳам бажаришга мўлжалланиб ривожланган йўл тармоқларига эга бўлади. Йўл тармоқланиши кўп бўлган йирик станцияларда поездларни қайтадан тузиш билан боғлиқ бўлган манёвр ишлари ва таркиблар билан техник жараёнлар ҳам бажарилади.
-
-
-
- Бажариладиган ишлар хусусиятига қараб станциялар қуйидаги турларга бўлинади: оралиқ, участка, саралаш, йўловчи ва юк станциялари. Агар станцияга уч ва кўпроқ магистрал йўналишлар туташадиган бўлса улар узел (тугун) станциялар деб аталади. Бажарадиган ишининг мураккаблиги ва ҳажмига қараб станциялар синфларга ажратилади. Катта миқдорда ишларни бажаришга мўлжалланган ва юқори даражадаги техник жиҳозланган станциялар синфсиз, кейингилари эса I, II, III, IV ва V синфларга ажратилади. Вагонлар айланиш даврининг 3/4 қисми станциялар ҳисобига тўғри келади. Янги темир йўл қурилиши сарф-харажатларнинг 40 фоиздан ортиқроғи ҳам станциялар қурилишига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |