.
– Ҳа, деди-ю, бўйнидан дурбинни олиб узатди. – Олинг!
– У хапа бўлади... Лекин бора-бора сенга ўхшаб кетади дейман.
– Ёмонми?
– Яшаш қийин бўлади-да.
Ултон майин жилмайди ва... бирдан қаҳ-каҳа отди. Овози
544
кўтарилган сайин эса...
... ўзидан кулаётгандек туюлиб, бирдан жим қолди.
– Наби, кетамиз, – деди директор. – Мошинани йўлга тушир, бу ёғи
эниш-ку... Этаккача боради. У ёғигаям бир гап бўлар.
Ултон уни кеткизмаслиги керакдай аланглади-да, Набининг
жилаётганини кўриб, унга ночор, илиқ табассум қилди.
Бу табассумда... видолашув бор эдики, Наби дарҳол фаҳмлаб,
тўхтади. Ва шаҳд билан келиб, унинг кўлини ушлади.
– Домилла, энди... – пичирлади-да, Бўтабой Сўпига бақириб
юборди: –Йўли йўқми... опқолишнинг? Бу одамнинг нимаси жинни?
Ўзларинг жинни!..
Директор томоқ қирди.
– Наби...
– Нима Наби? Ахир, қўлингиздан келади-ку? Сизнинг қўлингиздан
кўп иш келади!..
Ултон ҳиринглаб кулди.
– Фақат шу иш келмайди.
– Ана шундай, – деди Бўтабой Сўпи. – Бироқ бўларини айтсам, бу
“иш”ниям уддалаш мумкин. Фақат домилланг, хў-ўш, “Туя кўрдингми –
йўқ”, деса... Каттаям шуни айтган эди. – Кейин Ултонга кўз остидан
тикилди. – Қалай, рози бўласанми?
—
Иди ты на ...! – деди Ултон ва қирқмани тағин осмонга
қаратиб, тағин бошмалдоғи-ла тепкини тортиб қўйворди. Тағин тоғлар
ёрилгудек жаранглаб кетди.
Бўтабой Сўпи лабига илашган сигарет қоғозини туфлаб ташлаб,
йўлга йўналди.
Наби чопиб бориб, мошина остидан чопон ва калитларни олиб
ичкарига отди-да, кириб ўтирди. Мошина ғизиллаб тушаркан, мотор
Do'stlaringiz bilan baham: |