Кўзлари қамашиб, рақамларга тикилди: ҳа, ўзининг хати.
Исминиям ўзи битган...
Ултон Баҳорга қандай миннатдорчилик билдиришини билолмай
432
унга қаради-ю, атлас кўйлакда ўйноқлаб турган бадан ва истеҳзоли
кўзларни кўриб, талпинди.
Баҳор қўрқиб кетгандек тисланди.
– Ҳа-ҳа?
– Сизга раҳмат! Раҳма-ат! – Унга тақалиб борди Ултон. – Сиз
тасаввур этолмайсиз қилгаи яхшилигингизни... Ахир, унга бир оғиз
айтишим керак эди-ку? Тушундингизми?
У аёл кишининг бундай пайтда “тушунмаслигини” қайдан
билсин?
– Жуда тушундик-да, – деди Баҳор ғурур ҳам кибр билан. – Тавба!
Мен нима бўпти деб...
Туф-туф... Мунча хурсанд қилишимни билганимда, кечаёқ
кўрсатардим-е.
– Яхши бўларди, – ўз фикрида қолди Ултон. – Мен буни йўқотиб
юрган эдим-а.
Баҳор катга ўтирди-да, бирдан кафтлари билан юзини ёпди. Кейин
чайқалиб-чайқалиб:
– О, боже! Шунақа одамсизми? – деди. – Вой-во-ой... – У шолчага
кўз тикиб, бошини сараклатди.
Шунда Ултон англаб қолдики, Баҳорни таҳқирлаётир...
– Баҳор?
– Маладец, – деди Баҳор лоқайд табассум билан. – Хўш, қулоғим
сизда.
– Мени... тушунмадингиз.
– Ғалчамиз-да.
– Баҳор!.. A-а, рашк қиляпсиз?
– Етар! – деди Баҳор жеркиб. Ва телефон ускунасини тортди. –
Қўнғироқ қиласизми ё мен қилайми?
– Майли, ўзингиз, – деди Ултон иттифоқо мамнуният билан ва
креслони суриб ўтирди. – Марҳамат!
433
– Мен телефон қилсам, мошина чақираман... Ўзингизни гўлликка
солманг! Ҳали бир очилган эдингиз-да, яна рўлга кирдингиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |