Ким умидин узди ҳақдин, жону иймон ўртанур.
95
Ўтириш қизиб, унинг яна-да “гуриллаши”га иштиёқ кучайган,
рақсни билмайдиганлар ҳам ўртага туша бошлаганда, Баҳор хаёлланиб:
– Ҳой, суваракнинг уйига бормаймиз-а? – деб қолди. – У ерда
қайиққа тушиш ҳам...
“Кўлгами, дарёгами?” – Ултоннинг кўнглидан ўтгани кўйи Иван
Иванович билан боғлиқ “қандайдир сир” ҳам ниҳоят ечиладигандек,
ечилмаса – ечирадигандек:
– Майли, – деди Ултон. – Лекин туғилган кунга...
– Совғани бошқалар оборади! – деб шивирлади Баҳор. – Ундан
тили қисиқлар, унга қарамлар кўп... – Сўнг эрига тикилди. –
Биласизми, у ҳалигидай... Район КГБсиям унга қарайди... Ҳайрон
бўлманг, Тўқлибой Қўчқоров унга топшириб қўйган. – Кейин кулди. –
Ахир, у Маскованинг вакили... – Аста қўзғала бошлади. – Мен чолга бир
оғиз айтай. Катталарнинг номини эшитса...
– Бизнинг чол ҳам шундай.
428
– Лекин Умидга...
– Биламан.
...Бир
муддатдан
кейин
келин-куёв
Хўжамнинг
ёнида
қўлтиқлашиб ўтирар, “Волга” туман марказидан (Оқсув томонга) елиб
борар эди.
– Дунёлар боришмайди, – деди Баҳор ва эрининг қулоғини тишлаб
қўйди.
– Нима учун?
Баҳор яна хаёлга толиб:
– У кўп нарсаларни серёзний қабул қилади... – деди. – Савил. –
Қари чолга моли деб, пули деб тегди-ю, энди “эрим” деб оғиз
кўпиртиради.
– Балки кейин севиб қолгандир?
– Ишонмайман. У билан қурултойга бориб келди-ю, оберган
нарсаларини мақтайдиган бўлди. Ўшанда камсамолда ишларди,
шўмшайиб... Уф! Нимани гапираётгандик? Ҳа, Тараканов... Ёқтирмай
Do'stlaringiz bilan baham: |