яна бошлади:
Бу нозу ишва бирла ҳар замон уйдан кулиб чиқсанг,
Киши ўргулмаса сендин, ани юзи қаро дерлар.
Aгap кифрик ўқи бирлан бу қонимни тўкар бўлсанг,
Магар ишқ йўлида ўлсам, шаҳиди Карбало дерлар...
Бирдан бошини эгиб кую сўзлар сеҳрига тушган Ултоннинг кўнгли
бузилди. Ва хотинининг билагини шундай қисдики, Баҳор:
– Вой! – деб юборди.
– Кечирасиз, – Ултон довдираб қолди, – Машраб айбдор...
– Уф. Ўлсин ўша Машраб ҳам! – Билагини уқаларкан: – Энди,
энди... – деб пичирлади.
– Нима? – сўради Ултон.
– Машрабни...
– Яхши кўрасиз-ку?
– Ёмон кўриб қолдим! – Баҳор безовталаниб-сиқилиб: –
Таракановнинг уйига борамизми? – деб сўради.
– Ихтиёр сизда, – деди Ултон.
– Бормаймиз!.. К чёрту ҳаммаси! К чёрту! – деди у эгилиб. Кейин
эрига тикилди. – Бир ёқларга кетсак-а, ҳамма нарсани унутиб?
– Масалан?
– Тошқўрғонга.
Ултон “масалан?” деганда – “нимани унутиш”ни назарда
тутганди.
427
Хотинининг жавоби уни яна “бир бало”дан қутқаргандек бўлди-ю:
– Ичайлик, ўзимиз учун, – деди.
Баҳор эрига боқиб туриб, хўрсинди.
– Мен бахтлиман.
– Мен ҳам.
– Қуяйми?
– Ўзим...
Шунда Хуррам девона янги қўшиқ бошлади:
Ишқ чун ҳар дилға тушса, аввало, жон ўртанур,
Оҳи Лайлидин ҳам кўҳу биёбон ўртанур...
– Уйинг куйгур, шундоқ ичингни айтиб қўяди-я! – деди Баҳор.
Қўшиқ якунидан эса Ултон баайни дардига малҳам топди:
Ноумидлик куфр эрур, Машраб, умид этмак керак,
Do'stlaringiz bilan baham: |