ўтириш учун йиғилишган.
У Ултонни қарсак билан кутиб олдилар!
Ҳолбуки у арбоб эмас...
Ҳа, бу кутиш – самимий!
Дарвоқе, уни-да кузатаётганлар бор: қандай экан бу куёв?
422
Жўрамизнинг язнаси?
Э-э, Умид билар экан-ку сени? Тавба! Сеними...
...балки ўзингдан ҳам яхшироқ билишар булар? Ана, Баҳоринг
бунга мисол! Набиям!
Ултон
айниқса
“ётиб
чиққанлар”нинг
ўзига
зимдан
боқишаётганини кўриб, бошини қашиди: “Мунча кўп-а? – деди ичида.
Шунда торнинг тинғиллаши эшитилиб: – Хуррам ҳам шунча йил...” –
деди-ю, бироқ...
...”тюремшик” номини олган (у ўшанда “Пахтакор” майдонида
нима учун қамалган?) бу йигит қанчалик зукко ва ажабтовур элпарвар
экани қалбини оғриқли завққа тўлдириб юборди-ю, анавилар... ҳам
шунақа – юртсевар бўлиб туюлди. Ва аллақаёқдан...
“Халқ душмани!” деган калима миясига келиб: “Буларнинг ҳам
орасида айби йўғи кўпдир-е”, деди.
Сўнгра бу борада кашфиёт яратгандек туйди: “Ҳа-ҳа, гуноҳсиз
одамни қаматиш учун Одил миршабга ўхшаган маъмурларнинг бир
оғиз сўзи ёхуд ҳаракатингга тескари маъно бериши кифоя...
Темир волгачи сув ичиб, давом этарди:
– Ишсизлар ҳам кўп...
Шу пайт орқада ғала-ғовур бўлиб қолди. Ултон қараса...
...Баҳор-малика “канизаклари” билан келаётир!
Доира яна гумбирлаб кетди, унга жилвагар тор қўшилди. Ва
Хуррам девонанинг авж пардадан олган фарёди бу оламни тутди:
Кўрсат жамолинг мастоналарға,
Ишқингда куйган парвоналарға.
Мендин дуодир, сендин – ижобат,
Do'stlaringiz bilan baham: |