опкелдим.
– Раҳмат... Отам қаерда?
– Уйда. Эргашга одам юбордилар. Тоғдан эна берсин энди деб.
Мундай серўтроқ жойлардан айланиб... Қўшнилардан иккита эшак ҳам
олиб жўнатдик. Кўчни ортиб тушгани...
– Яхши.
– Сизга айтдиларки, бир уйни тузаб қўямиз деб. Ҳалигидай, мибил-
сибил олар эканлар... ...Ултон эшикни ёпиши замон Баҳорнинг ўзи уни
қучиб олди.
– Мени кечиринг.
97
Эртаси саҳар вақти кўзларидан ҳали уйқу аримаган ўқувчию
ўқитувчилар чиқиб олган юк машинаси кўприкдан ўтиб яна
Қизилмозор пойидан тоққа йўл олган, энди манзил Чўнтоқ томонгa эди.
Ултон уларни меҳмонга олиб бораётгандек шод, иложи бўлса,
бирон жонлиқ сўйдиришни-да ўйлар ва Зокир Ўриновнинг ҳам
кўнглини кўтариш, у киши билан мириқиб гурунг қилишни дилига
туккан эди.
Оқсувнинг чап тарафидаги паст-паст адирларга етгач, ўша ёққа
қайрилдилар. Ва ҳадемай...
...Оқма пойига етиб, қари туғдонадан наридаги қабрлар бошида
қўр тутиб ўтирган чол-кампирларга рўпара бўлдилар.
Ултон билдики, улар марҳумларни зиёрат қилгани келишган;
илгари ҳам ўқтин-ўқтин бундайларга кўзи тушар ва баъзан отаси ҳам
ортда қолиб ва у ерга бориб, тиловат қилар. Ултон чолда ҳамон
“эътиқод” бутунлигидан ҳавасланиб кузатар эди: ахир ўша марҳумлар –
бу юртнинг ўғлонлари бўлишган...
Кейин билса, Ўрол чол ҳануз “ақида қиладиган” Тангриберди
додхоҳнинг йигитлари экан – улар.
436
Ў-ў, Ултон чала-чулпа биладиган аламли тарих ётибди бу ерда...
Зокир Ўринов кабина томига урди:
– Бу ёққа! Қирга қайда!
Тиркаш ойнадан бошини чиқариб: “Наҳот билмасам?” дегандай
Do'stlaringiz bilan baham: |