97. Шиллонг массиви жанубида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
Пасттекисликда Ганг ва Брахмапутра дарёларидан ташқари, уларнинг илон изи бўлиб оқадиган ўзанини ўзгартиркб турадиган кўпдан-кўп ирмоқлари оқади. Ёғингарчилик даврида улар тошиб, катта майдонларни сув босади. Ганг дарёсининг водийси ва дельтасида ботқоқ чакалакзорлар билан қопланган ерлар кўп, уларда баланд бўйли ўтлар, баргининг узунлиги 6-8 м келадиган, танаси йўқ игна пальмаси, ғаров, папоротниклар, ор-хидея ва бошқа ўт ҳамда дарахт ўсимликлари ўсади, уларга чирмовиқлар чирмашиб кетган. Денгиз суви қалциши таъсир этиб турадиган қирғоқ яқинида ботқоқлик чакалакзорлар мангра ўрмонлари билан алмашинади. Ганг дарзси тармоқларининг со-кин очиқ сувлари юзасида муқаддас гул ҳисобланадиган Ҳиндистон лотоси (Nelumbium nelumbo) ўсади. Унинг илдизи ва уруғини маҳаллий аҳоли овқатга ишлатади. Лекин бундай ўсимликли ерлар жуда кам, асосан Ғарбий Бенгалияда сақланиб қолган.
Бенгалия ва Ассомнинг катта (қисмида аҳоли зич ўрнашган. Чакалакзорлар ўрнида шолипоялар, шакарқамиш, банан, чой, кокос пальмаси далалари бунёд этилган. Шарқий Бенгалияда (Бангладешда) дағал толали қиммат-баҳо ўсимлик-жут етиштириш кенг тарқалга, жут кўп миқдорда иссиқлик ва намликни талаб қилади. Кўпдан-кўп қишлоқлар атрофини ғаровзорлар, анбаҳ, анжир ва баҳайбат баньянзорлар ўраган.
Шимоли-ғарбга томон иқлим қуруқлаша боради. Ўсимлик қопламида қурғоқчил фаслда баргини тўкадиган ўсимликлар пайдо бўлади. Гангнинг ўрта ва юқори оқими ҳавзасида деҳқончилик сугоришни талаб қилади ва текислик юзасини .кўпдан-кўп дарёлардан ташқари каналлар ҳам кесиб ўтган. Бу ерларда аҳолининг зичлиги жануби-ғарбдагидан кам эмас. Ганг билан унинг Жамна ирмоғи оралиғидаги икки дарё оралиғи деб аталадиган жойда аҳоли айниқса зич ўряашган. Бу ерларга деярли ёппасига макка-жўхори ва тариқ экилади.
Ҳ инд текислиги Ганг пасттекислигидан фарқ қилиб, жуда қурғоқчил. Жануби-ғарбий муссон шарққа бурилиб, Ҳинд ҳавзасига кирмайди, жануби-шарқий муссон ҳавзанинг юқори қисмига кучсизланиб келади, шимоли-ғарбий шамоллар эса қуруқликдан эсади. Шу сабабли Ҳинд текислигининг ҳамма қисмида ёғин миқдори 500 мм дан кам, Тар чўлида эса 150 мм дан кам, деҳқончилик суғоришни талаб қилади, суғориш учун Ҳинд дарёси ва унинг кўп сонли ирмоқлари сувидан фойдаланилади. Ҳинд Дарёсининг тўйинишида текисликка ёғадиган муссон ёмғирлари эмас, балки тоққа тушадиган муссон ёмғирлари, Ҳимолай тоғларининг қор ва музликлари асосий роль ўйнайди. Тўлин сув вақтида дарё тошқинини камайтириш учун ўзан четига тўсиқ дам-балав куоилади. Давё сувининг анча қисми ўрта оқимда суғоришга сарфланиши ва буғланиб кетиши натижасида қуйи оқимга сув кам боради.
Ҳинд дарёсида Суккура шаҳри яқинида тўғон ва сув омбори қурилган, у йирик пахта далаларини сув билан таъминлайди.
Деҳқонларнинг кичик ерлари ва боғлари кичикроқ каналлардан сув ичади, уларга кўпинча сув етмай қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |