Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


йилнинг қуруқ фаслида Баньян дарахтининг кўриниши



Download 17,95 Mb.
bet68/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   108
Bog'liq
Власова1

98. йилнинг қуруқ фаслида Баньян дарахтининг кўриниши.
Ҳинд пасттекислигининг катта, суғорилмайдиган қисми табиий ҳолда чала чўлдан иборат, уни қуруқ жарлар кесиб ўтган, тупроғи бўз тупроқ, шўралар, саксовул, янтоқ ва бошқа ксерофит ўсимликлар ўсади. Тар чўлида қумли катта ерлар орасида ботқоқ босган ботиқлар, берк кўллар жойлашган. Бу кўллардан туз қазиб олинади.
ҲИНДИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ
Ҳинд-Ганг текислигидан жанубда қадимги Гондвана материгининг кристалл асоси жинслари ер юзасига чиқиб қолган.
Ҳиндистон ярим оролининг асосий қисми ана шу жинслардан ташкил топган. Бу жинсларни фақат айрим жойлардагина ёшроқ континентал ва вулкан жинслари қатламлари қоплаб ётади.
Гнейс ва бошқа кристалл жинслардан тузилган қадимги кристалл фундамент Ҳиндистон ярим оролининг катта қисмида ер юзасига чиқиб, пенепленлашган платони ҳосил қилади. Бу ллатони энг кенинги тектоник ҳаракатлар парчалаб юборган ва у эрозия натижасида ўйилган. Дарё водийлари платони усти тўлқинсимон, ёнбағирлари тик, зинапояли айрим қисмларга ажратиб туради. Шарқда қадимги тектоник ботиқларда Гондвана серияси деб аталадиган қалин континентал ва лагуна қатламлари ётқизилган, уларнинг ёши тошкўмир-пермдан то бўр давригача бўлиб, тошкўмирнинг бой запасига эга. Ҳиндистон ярим оролининг шимоли-ғарбий қисми мезозой охири ва кайнозой бошида оқиб чиққан базальт лаваларининг қалин қатламлари билан қопланган. Бу лавалар кенг майдонларни қоплаб, ёнбағирлари тик жарлик ҳисол қилиб тушган супасимон платоларни вужудга келтирган.
Ер юзасидаги жинсларнинг хилма-хиллиги, энг кенинги тектоник ва эррозион парчаланишни турли даражада эканлиги Ҳиндистон ярим ороли ер юзаси тузилишида тафовутлар вужудга келтиради. Ярим оролнинг кўп қисМи 400 м дан 1000 м гача баландликда жойлашган, лекин айрим жойлар 2000 м гача ва ундан ҳам ортиқ кўтарилган.
Нармада дарёсининг кенг водийси Ҳиндистон ярим оролини икки қисмгамарказий Ҳиндистон ва Декан ясси тоғлигига ажратиб туради.
Марказий Ҳиндистонда Катхиявар ярим орблидан шимоли-шарқка томон Аравалли тизмаси чўзилган, унинг энг баланд жойм 1700 м. Бу тизма протерозойда тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари рўй берган, сўнгра текисланган ва мезозойда яна кўтарилган қадимги Ҳиндистон палахсасининг чеккасидир. Бу ердаги тоғлар Ҳиндистон ярим оролидаги энг кейин ҳосил бўлган тоғлардир.
Шарқроқда ўртача баландлиги 500 м ча келадиган, қадимги жинслардан тузилган ва бир қисми қалин лава билан қопланган кенг Малва платоси жойлашган. Унинг шимолий чеккаси Ҳиндистон ярим оролининг чегараси ҳисобланади. Малва платосининг жанубий чеккаси кўтарилган ва парчаланган, Виндхья (энг баланд жойи 880 м) ҳамда Каймур тоғларини ҳосил қилади. Бу унча баланд бўлмаган, лекин аниқ ифодаланган туташ жарлик ҳосил қилиб, ўзидан жануброқдаги Нармада водийси ботиғидан кўтарилиб туради. Дарёдан жануброқда Сатпура тоғлари жойлашган. Бу бутун территорияни дарёлар чуқур ўйиб юборган, рельефи сертепадир. Энг баланд нуқталар 1000 м дан ошади. Унга шарқ томондан Гондвана платоси туташган, унинг кристалл замини устида Гондвана сериясидан кўмирли ётқизиқлар тарқалган.
Ҳиндистон ярим оролининг жанубий қисмини Декан платоси эгаллаган, у шарққа нишаб бўлиб, ўртача баландлиги 800 м га етади. Платонинг ғарбий чеккаси рельефда аниқ намоён бўлган Ғарбий Гат палахсали тизмасини ҳосил қилади, унинг ўртача баландлиги 1300 м, энг баланд ери 2600 м дан ортади. Бу тизма Ҳиндистон палахсасининг яқинда кўтарилган чеккасидан иборат. Ғарбий Гат тоғлари денгизга зинапоялар ҳосил қилиб тушади, уларни чуқур даралар кесиб ўтган. Тоғ этагида Малабар қирғоғи деб аталадиган қумли қирғоқбўйи пасттекислиги чўзилган, унда дюналар бор, қирғоқлари типик лагунали қирғоқ, қулай табиий гаванлари деярли йўқ. Бомбай жойлашган қўлтиқ бундан мустасно. Ғарбий Гат тоғлари шарққа томон аста пасайиб боради ва Декан ясси тоғлиги томондан.баланд тоғларга ўхшамайди.
Деканнинг кўтарилган ва дарё водийлари орқали айрим массивларга бўлиниб кетган шарқий чеккасини ғарбий чеккасига ўхшатиб, Шарқий Гат тоғлари дейилади, лекин у ерда ҳеч қандай тизма йўқ. Шарқий Гат тоғларидаги айрим тепалар 1600 м га етса ҳам, уларнинг ўртача баландлиги 1000 м дан ошмайди. Шарқий Гат тоғлари этагидаги қирғоқ бўйи ерлар Қо-романдель қирғоғи деб аталади.
Жанубда Ғарбий ва Шарқий Гат тоғлари туташиб Деканнинг энг баланд қисмини ҳосил қилади. Бу ерда Нилгари массиви (унинг энг баланд нуқтаси 2633 м) алоҳида ажралиб туради. Ундан ҳам жанубда, палеогенда қўлтиқ бўлган ботиқнинг нариги томонида Пални тоғлари кўтарилган, унинг Анаймуда чўққиси бутун Ҳиндистон ярим оролидаги энг баланд чўққи бўлиб, 2698 м га етади.
Деканнинг ички рельефи учун шимоли-ғарбда курсисимон платолар ва ясси грядалар характерлидир, улар базальтлардан тузилган ва дарё водийлари ўйиб юборган. Жанубий ва шарқий қисмларида кристалл жинслардан тузилган ва пенепленлашган кенг юзалар кўпчиликни ташкил этади, улар устидан эрозия тарашлаб юборган қаттиқроқ жинслардан тузилган қир ва кряжлар кўтарилиб туради. Рельефи умуман қадимги рельеф кўринишига эга ва фақат бир оз кўтарилиб турган қирлар ва яқин даврда ҳосил бўлган эрозион ўйиқлар рельефнинг ёшаргани изларидир.
Ҳиндистон ярим оролининг иқлими Бенгалия иқлимига нисбатан қуруқроқ, лекин Ҳинд дарёсининг қуйи қисми ҳавзасидагидан намгарчилроқдир. Деярли бутун ўлкада ёғинларнинг жануби-ғарбий муссон таъсири билан боғлиқ бўлган ёзги максимуми аниқ ифодаланган. Фақат Коромандель қирғоғининг жанубий қисмида намнинг асосий қисмини шимоли-шарқий қишки муссон келтиради. Қишки муссон шамоллари Бенгалия қўлтиғи устидан ўтаётганда намга тўйиниб қолади. Мадорасдан жанубда энг кўп ёғин миқдори шамоллар йўналиши ўзгарадиган ва сўнгра қишки муссон таъсири даврида, яъни сентябрдан январгача тушади. Ҳиндистон ярим оролининг бошқа ҳамма қисмида ёмғирлар июндан октябргача ёғади. Масалан, Бомбейда бу даврда йиллик ёғин миқдорининг деярли 90% и, янада жануброқдаги районларда, Ғарбий Гат тоғлари этагида эса деярли 100% и ёғади. Сернам муссон шамоллари йўлида тоғлар кўтарилган жойлардамалабар соҳилида, ғарбий Гат тоғлари ёнбағирларида ёғин айниқса кўп ёғади. Шимоли-шарқда, яъни ёзги мусерн Ҳимолай тоғлари этаги бўйлаб Ҳинд ҳавзаси устидаги барик депрессияга тортиладиган жойда жануби-шарқдан эсади.
Ярим оролнинг ғарбий қисмида 2500 мм дан ортиқ ёғин тушади, Гат тоғлари ёнбағирларининг айрим жойларида ёғин миқдо.ри 6000 ва ҳатто 7000 мм га етади, шу билан бирга жанубда қуруқ давр атиги 3 ой, шимолий районларда эса 6-7 ой давом этади. Шарқий соҳилда ёғин анча кам, лекин ҳамма жойда ҳам 1000 мм дан ортиқ, шимоли-шарқда эса ҳатто 1200-1300 мм дир.
Ҳиндистон ярим оролининг жануби-ғарбий ва жануби-шарқий муссон шамолларидан тоғлар билан тўсилган ички районларида иқлим ҳаммадан қуруқ. У ернинг ҳамма жойида 1000 мм дан кам ёғин тушади, Декан ясси тоғлигининг марказий ва Шимоли-ғарбий қисмларидаги кўп районларга йилига 500 мм дан кам ёғин ёғади ва улар доим нам етишмаслигидан зарар кўради.
Ҳамма муссон иқлимли ўлкалардаги каби Ҳиндистон ярим оролида ҳам ёмғирлар жала тарзида, баъзан жуда қаттиқ ёғади. Муссон шамоллари йўналишининг ўзгаришига боғлиқ равишда ёмғиргарчилик даври одатдабирданига бошланади. Муссон дастлаб жанубий районларга келади, сўнгра тобора шимолга ёйила боради. Кузда нам муссон шимолдан жанубга чекинади ва унинг ўрнини континентал муссон эгаллайди. Шу сабабли Хиндистон ярим оролининг шимолий қисмларида намгарчилик даври жанубдагига қараганда қисқа келади.
Кузда фаол циклон фаолияти даври бўлади, бу вақтда довуллар бўлиб туради, улар Ҳиндистонда кўпинча катта фалокатларга сабаб бўлади.
Бутун Ҳиндистон ярим ороли учун бутун йил давомида ҳароратнинг юқори бўлиши хосдир. Энг иссиқ кунлар нам муссон бошланиши олдидан бўлади, бу вақтда ўртача температура 32°С гача етади ва ҳароратнинг 40°С гача ҳамда ундан ҳам ортиқ кўтарилиши кузатилади. Ҳиндистон ярим оролида энг иссиқ ой майдир. ёзнинг бошқа ойлари давомида нам муссон шамоллари эсиб турганда унча катта бўлмаган баландликда ўртача температура +28°С бўлади ва ҳатто 1000 м дан баландда ҳам ҳарорат унча пасаймайди. Энг салқин ой температураси ҳам баланд бўлади, бизнинг тасаввуримиздаги қиш бу ерда бўлмайди. Ҳатто тоғларда ҳам январь ва февралнинг ўртача температураси +20°C га яқин, жанубда пастроқ ерларда эса +26°, 4-27°С га етади. Ҳиндистонда энг ёқимли ойлар декабрь ва январь ойларндир, чунки баҳор ойларининг жазирама иссиғи, ёзги муссон даврининг дам ва сернам ҳавоси инсон организмига оғир таъсир этади.
Ҳиндистон ярим оролининг деярли барча дарёлари Ғарбий Гат тоғларидан бошланиб, Бенгалия қўлтиғига қуйилади. Йирикроқ дарёлардан фақат Нармада билан Тапти Арабистон денгизига қуйилади. Дарёлар тор ва чуқур, баъзи жойларда дарасимон водийларда оқади. Уларнинг сув сатҳи муссон ёмғирларига тўлиқ боғлиқ бўлиб, йил давомида кескин ўзгариб туради. Йирик дарёлар сув сатҳидаги ўзгариш фарқи ўнлаб метрга етади.
Водийларнинг тузилиши ва сув режимининг нотекислиги дарёлардан сув йўллари сифатида фойдаланишни жуда қийинлаштиради. Уларнинг сув иншоотлари қуришдаги аҳамияти каттароқ. Дарёлардан асосан далаларни суғоришда фойдаланилади.
Ҳиндистон ярим оролининг ички районларида мавсумий сув омборлари ва ҳовузлари қурилади. Баъзи бир кичик дарёлар бир неча жойдан тупроқ ёки тош тўғонлар билан тўсилиб, қатор ҳовузлар системасига айлантирилган. Қаттиқ ёмғирлар вақтида тўғонлар баъзан бузилиб кетиб, уриб кетган дарё суви катта зapap келтиради.
Фақат энг катта дарёларда (Годавари, Кистна) ва уларнинг ҳам Коромандель соҳилидаги кенг текисликка чиққач тармоқларга бўлиниб, дельта ҳосил қилган қуйи оқимларида кема қатнайди. Қуйи оқимида дарёлар сувидан шолипояларни суғоришда фойдаланилади. Годавари ва Кистна дарёлари тармоқларидан чиқарилган каналлар ўзаро туташтирилган ва улар фақат суғоришга эмас, балки кема қатновига ҳам хизмат қилади. Нармада ва Тапти дарёларининг қуйилиш жойига ҳам йирик кемалар кириб кела олади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish