Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ғарбий Ҳимолай тоғларидаги водий



Download 17,95 Mb.
bet66/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   108
Bog'liq
Власова1

9 6. Ғарбий Ҳимолай тоғларидаги водий.
Унинг Бенгалия соҳилларидан Арабистон денгизи қирғоқларигача бўлган умумий узунлиги 3000 км, кенглиги эса 250-350 км дир. Пасттекислик денгиз сатҳидан салгина баланд жойлашган. Фақат Ганг билан Ҳинд дарёлари орасидаги сувайирғич 250 м гача кўтарилган, бошқа ҳамма қисмининг баландлиги 100 м дан кам. Ганг дарёси дельтасидаги Калькута денгиз сатҳидан бо.р-йўғи 6 м дан баланд жойлашган.
Пасттекисликни шимол ва ғарб томондан Ҳимолай ҳамда Белжустон тоғлари ўраб туради, жанубда эса Ҳиндистон ярим оролининг ясси тоғлари кўтарилган. Пасттекислик асосида қадимий Ҳиндистон платформаси жойлашган. Ҳимолай тоғлари этагида бу платформанинг чеккаси чуқур чўкиб, устини ғовак жинслар қатлами қоплаган. Бу қаттиқ платформанинг бир қисми пасттекисликнинг шарқида Брахмапутра дарёси қуйи қисми ҳавзасида унча баланд бўлмаган Шиллонг массиви кўринишида ер юзасига чиққан. Текислик шарқда Бирма тоғлари билан чегараланади.
Кўтарилган Ҳимолай тоғлари этагидаги денгиз ҳавзаси кай-назой эраси давомида тоғдан тушган жинслар билан .тўлган. Чўкинди жинслар тўпланиши билан бирга ҳавза чўкишда давом этган, шу сабабли пасттекисликни ҳосил қилган қадимги аллювиал жинсларнинг қалинлиги 2500 м га етади. Бу жинслар асосан қумгил ётқизиқларидан иборат бўлиб, тоғлардан дарёлар этагига томон зарралари майдаланиб боради. Ҳинд-Ганг пасттекислигида ёнғоқдай тош тополмайсан деб бекорга айтишмайди. Дарёлар водийлари қадимги аллювиал қатламларни ўйиб кирган ва дарёлар ҳар йили тошганда келтирадиган ҳозирги замон аллювиал жинслар билан тўлган.
Текислик шарқда, Бенгалия қўлтиғи яқинида Ганг ва Брахмапутра дарёларининг умумий майдони 80 000 км2 га тенг бўлган жуда катта дельтаси билан тугайди. Дельта юзасийи кўпдан-кўп тармоқлар кесиб ўтган ва денгизга туташ қисми жуда ботқоқланиб кетган. Ҳинд дарёси ҳам Арабистон денгизига қуйилиш жойида майдони кичикроқ бўлган дельта ҳосил қилган. Пасттекисликнинг ғарбий қисми зилзила вақтида паеайган ва у ерда Кач шўр ботқоқлиги ҳосил бўлган, ёғингарчилик вақтида уни сув босади, қурғоқчил даврида эса чўлга айланади.
Ганг ва Брахмапутранинг қуйи оқимидаги пасттекислик Бенгалия деб, пасттекисликнинг Брахмапутра бўйлаб чўзилган қисми Шиллонг массиви билан бирга Ассом деб аталади. Гангнинг юқори оқими бўйлаб Ганг пасттекислиги жойлашган. Ҳинд пасттекислигининг юқори қисми-Панжнад дарёси ҳавзаси (бу ерда бешта дарё туташади) Панжоб деб аталади. Ҳинд дарёсининг ўрта ва қуйи оқимлари бўйидаги текислик Синд дейилади, Ҳинд дарёсидан шарқда эса Тар чўли жойлашган. Ўлканинг бу ҳамма қисмларининг фақат номигина бошқача бўлмай, уларнинг табиий шароити ҳам бошқачадир. Бу тафовутлар асосида ёғин миқдорининг кескин фарқ қилиши ётади.
Бенгалия ва Ассом пасттекисликлари айниқса иссиқ ва сернам, ёзги муссон Бенгалия қирғоқларида Ҳинд ҳавзаси устидаги паст босим областига тортилади ва шимоли-ғарбий йўналишга ўтади. Экваториал денгиз ҳавзаси билан континентал ҳаво оралиғидаги фронтнинг циклон фаолияти туфайли июндан ноябргача жуда кўп ёмғир ёғади. Ёмғир ҳар куни ёғмай, вақт-вақти билан қаттиқ жала бўлиб ёғади, бундай жалаларда бир кунда 500 мм гача ёғин тушиши мумкин. Шиллонг массивининг жанубий ёнбағрида, Черапунжада баъзан ёзги бир ой мобайнида 2500 1м.м дан ортиқ ёғин тушиши мумкин. Йиллик ёғин миқдори бу ерда 12 000 мм га, ҳатто 20 000 мм га етади. Бенгалияда 2000 м,м дан ортиқ ёмғир ёғади. Шимоли-ғарбга томон ёғин миқдори 1000-1500 мм гача камаяди. Ҳамма жойда ҳам ёғиннинг 80% дан ортиғи ёзги .муссон вақтига тўғри келади. Ёзги муссон бошланиши олдиданмай ойида ҳарорат айниқса юқори бўлади, бу вақтда суткалик ўртача температура +28, +29°С га етади. Қалькутада энг салқин ойнинг ўртача температураси +20°С га яқин.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish