Т. В. В Л АС О В А
МАТЕРИКЛАР
ТАБиИЙ ГЕОГРАФИЯСИ
(океанларнинг материкка туташ қисмлари
билан бирга)
ЕВРОСИЁ
АФРИКА
РУСЧА ҚАЙТА ИШЛАНГАН ВА ТЎЛДИРИЛГАН
3-НАШРИДАН ТАРЖИМА
ТОШКЕНТ ЎҚИТУВЧИ 1981
Дарслик педагогика институтларининг география мутахассислиги студентлари учун табиий география курси бўйича янги программа асосида тузилди.
Материклар характеристикаси умумий ва регионал обзордан иборат. Автор Евросиё ва Африка материкларининг барча табиий компонентлари, рельефи, фойдали қазилмалари, иқлими, гидрографияси, тупроғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини бир-бири билан ва инcoн хўжалик фаолияти билан ўзаро боғланган ҳолда ёритиб беради.
СЎЗ БОШИ
Ушбу китоб 1961 ва 1966 йилларда Физическая география частей света номи билан босилиб чиққан дарсликнинг учинчи нашридир.
Дарслик тузилиши жиҳатидан илгариги нашрига нисбатан анча ўзгартирилган. Европа ва Осиё қитъалари обзори ўрнига Евросиёнинг бир бутун материк сифатидаги таърифи берилди. Ҳар бир материкнинг умумий обзорига Табиати шаклланишининг асосий босқичлари номли янги бўлим киритилди. Океанлар ва денгизлар тўғрисидаги маълумотлар кенгайтирилди ҳамда бошқача баён қилинди. Янги маълумотларга мувофиқ геологик тузилиши ва рельефи бўлимлари қайта ишланди, аҳоли ҳақидаги боблар янгидан ёзилди, материкларнинг табиий географик районлаштирилиши ва районлар обзорига баъзи тузатишлар киритилди.
Дарсликнинг картоғрафик қисми ҳам бирмунча янгиланди. Евросиёнинг тектоник картаси В. В. Богданов (Европа) ва 10. М. Пушчаровский (Осиё) карталаридан фойдаланиб тузилди. Бошқа барча материкларнинг тектоник карталари В. Е. Хаин карталари асосида ишланди.
Материкларнинг ботаник-географик районлаштирилиши А. Л. Тахтажян карталари бўйича берилди. Материкларнинг комплекс табиий-географик профилларини И. А. Соснова тузган. Қуруқликнинг территориал бўлиниши (табиий географик районлаштирилиши) картаси автор раҳбарлигида И. А. Соснова билан И. Д. Лукьяненко томонидан қайта ишланди.
Фотоиллюстрациялар, айниқса уларнинг Африка ва Жанубий Америкага оидлари қисман янгиланди.
Ушбу китобни тузиш ва кашр қилишда иштирок этган барча. шахсларга, айниқса, дарсликни тақриз қилиб, уни яхшилашга имкон берган бир қатор танқидий мулоҳазалар билдирган ва таклифлар киритган география фанлари кандидатлари доцентлар В. Г. Калмикова ва А. Н. Кликашевага автор чуқур миннатдорчилик билдиради
КИРИШ
Материклар табиий географияси курси география факультетларида ўрганиладиган табиий географик циклга кирувчи предметлар системасининг муҳим қисмидир.
Табиий географиянинг ўрганиш объектигеографик қобиқ (эпигеосфера)дир. Географик қобиқ бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган ер пўсти, атмосферанинг қуйи қатламлари, океан ва материк сувлари, тупроқлар, ўсимликлар ҳамда ҳайвонлардан таркиб топган. Географик қобиқнинг айрим таркибий қисмлари, участкалари ёки компонентларини ўрганиш билан табиий географияга яқин ва у билан узвий боғлиқ бўлган фанларгеология, геоморфология, иқлимшунослик, гидрология, тупроқшунослик, биогеография шуғулланади. Географик қобиқ-бир бутун система сифатида, унинг тузилиши, ривожланиши ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда асосий қонуниятлари табиий географиянинг умумий ер билими деб аталувчи бўлимида ўрганилади. Географик қобиқни таҳлил қилиш унинг бир бутунлигини, уни ташкил этувчи компонентларнинг ҳамда унда рўй берувчи табиий жараёнларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади. Бироқ географик қобиқ бир бутунлиги билан бирга, маконда, яъни бир жойдан иккинчи жойга фарқ қилиши билан ҳам характерлидир. Географик қобиқнинг бу хилма-хиллиги унинг территориал бўлиниши (дифференциацияси) дейилади.
Территориал бўлиниш-географик қобиқнинг уни ташкил этувчи компонентлар ҳамда унда рўй берувчи жараёнларнинг ўзаро қарама-қарши таъсири натижасида ривожланиши натижасидир. Географик қобиқ территориал бўлиниши натижасида нисбатан бир хил жойларнинг мураккаб табиий системасига ажралади, бу жойлар ташқи кўриниши ва ички хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Географик қобиқнинг бундан территориал қисмлари табиий комплекслар, геокомплекслар, геосистемалар, ландшафтлар дейилади. Уларнинг катта-кичиклиги ва бир хиллик даражаси турлича бўлиши мумкин. Географик қобиқнинг катта қисмларини эгалловчи ва фақат майда масштабли карталаргагина сиғадиган мураккаб йирик геокомплекслар ичида бирмунча кичик ва элементар геокомплекслар ажратилади; булар эса йирик масштабдаги ўрганишни талаб этади.
Табиий территориал бирликларни ажратиш, картага тушириш ҳамда тасвирлаш жараени табиий географик районлаштириш дейилади. Табиий географиянинг географик қобиқнинг коакрет қисмларини (участкаларини) ўрганиш ва табиий географик районлаштириш билан ш.уғулланадиган тармоғи регионал табиий география дейилади(латинча-regio ўлка, район).
Умумий ер билими ва регионал табиий географик ўзаро чамбарчас боғлиқ, чунки уларнинг ўрганиш объекти умумий-эпигеосфера, яъни географик қобиқдир. Бироқ умумий ер билими эпигеосферага унинг бир бутунлиги, яхлитлиги нуқтаи назардан қарайди, регионал табиий география эса эпигеосферани ички тафовутлари ҳамда регионал хусусиятлари жиҳатидан кўриб чиқади. Бунда шуни ҳам ёдда тутиш керакки, географик қобиқнинг ички тафовутлари (территориал бўлиниши) тасодифий бўлмай, умуман бутун географик қобиқнинг мавжудлиги ва ривожланишийи бошқарувчи умумий қонуниятларнинг намоён бўлишидан иборатдир. Шунинг учун ҳам регионал табиий география географик қобиқ умумий хусусиятлари ва қонуниятларининг конкрет территорияларда қандай намоён бўлишини ўргатади ва, бинобарин, умумий ер билими регионал табиий географик курслар учун зарурий илмий-назарий базадир, деб айтиш мумкин. Регионал табиий географияни ўрганишда, шунингдек, географик қобиқнинг айрим компонентларини ўрганувчи тармоқ курслардан (геология, ўсимликлар географияси, тупроқшунослик ва х.к.) олинган билимлар ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Регионал табиий география географик қобиқнинг табиий чегаралар бўйича ажратилган айрим территориал бирликларини ўрганади. Бу табиий территориал бирликлар жуда катта (масалан, бутун бир материк, материкнинг бир қисми, океан), ўртача (материк доирасидаги катта табиий район, масалан, Саҳрои Кабир) ва кичик бўлиши мумкин. Урганиладиган районларнинг катта-кичиклиги ва мураккаблигига қараб, уларни ўрганиш масштаби ҳамда мукаммаллиги даражаси ҳам ўзгаради, бу эса, ўз навбатида, регионларни қандай ўрганиш вазифаларига боғлиқ. Кичик регионлар одатда батафсил ўрганилади ва бу ўрганиш натижалари халқ хўжалигида амалий аҳамиятга эга бўлади. Катта территорияларни тўла эмас, камроқ даражада, кичик масштабда ўрганишнинг амалий аҳамиятидан таълимий аҳамияти каттадир.
Кичик масштабли регионал география мамлакатшунослик билан чамбарчас боғлиқ. Кенг маънода олинганда, мамлакатшунослик бирор мамлакат ёки районни сиёсиймаъмурий чегарада тасвирлашдан иборат; у табиат ва табиат ресурслари, аҳоли, хўжалик, маданияти тасвирлашни ўз ичига олади. Бироқ мамлакатшунослик деганда, кишилик жамияти учун муҳит бўлган табиий географик шароитнинг ўзини ўрганишни ҳам тушуниш мумкин. Бундай табиий географик мамлакатшунослик амалда регионал табиий географиянинг ўзи дейиш ҳам мумкин.
Бутун географик қобиқ ҳақида ва уни ташкил этувчи системалартабиий комплекслар ҳақида гап кетганда, кишилик жамияти фаолиятининг табиатга кўрсатадиган жуда катта таъсирини унутмаслик керак. Умуман географик қобиқ ва унинг айрим қисмлари табиий территориал системалар сифатида гарчи, Ер шарининг ривожланиши жараёнида шаклланган бўлсада, бу системалар кишилик жамиятининг таъсирида маълум даражада ўзгарган. Жамиятнинг ривожланиш даражасига,унинг қайси ижтимоий-иқтисодий формацияга мансублигига, ўрганилаётган территорияда аҳоли қай даражада зич жойлашганлигига қараб, табиий комплексларнинг инсон томонидан ўзгартирилиши турлича характерда бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда географик қобиқда бирон жой йўқки, у кишилик фаолиятининг озми-кўпми бевосита ёки билвосита таъсирида бўлмаган бўлсин. Баъзи ҳолларда бу таъсир шу қадар кучли ва узоқ давом этганки, табиий шароитнинг туб ўзгаришларига олиб келган ҳамда антропоген ландшафтларни вужудга келтирган. Масалан, саноат юксак даражада ривожланган ва шаҳарлар кўп тўпланган регионларда ёки деҳқончилик маданияти минг йиллик тарихга эга бўлган районларда табиатнинг такрорланмас ўзгаришлари ва ҳақиқий табиий комплексларнинг бузилишлари рўй беради. Ҳатто, инсон фаолияти табиатга мунтазам таъсир кўрсатмайдиган жойларда, чунончи, океанларнинг марказий қисмларида ёки атмосферанинг қуйи қатламларида ҳам ҳар ҳолда инсоннинг билвоситатаъсири у ёки бу даражада намоён бўлади. Маълумки, ҳатто мунтазам қатновчи ҳозирги замон кемалари ёки самолётлари атроф-муҳитнинг муайян ўзгаришларига сабаб бўлади.
Шунинг учун табиий география у ёки бу регионни таърифлашда инсон фаолиятининг натижаларини таҳлил қилмай, унинг келгусидаги оқибатларини ҳисобга олмай ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиат бойликларидан энг оқилона фойдаланишга оид тавсиялар бермай ўта олмайди. Агар географик қобиқдаги у ёки бу жойни анализ қилишда кишилик фаолияти натижалари ҳисобга олинмай, фақат. табиий шароит ва қонуниятлар кўриб чиқилса, бунда гап идеал табиий объектлар устида кетган бўлади, ваҳоланки, бундай объект ҳақиқатда энди йўқ.
География ўқитувчиси тайёрлаш системасида регионал табиий география икки курсдан иборат; булар-Материклар табиий географияси ва Совет Иттифоқи табиий географияси. Бу ҳар иккала курс бир хил принциплар асосида тузилган ва уларнинг структураси ҳам бир-бирига ўхшаш. Бироқ улар бир-биридан ўрганиладиган территориянинг катта-кичиклиги, материални ўрганиш даражаси ва мукаммаллигига кўра фарқ қилади.
Материклар табиий географияси курсида барча материклар ва океанларнинг уларга туташ қисмлари (денгизлар ва ороллар билан бирга) ўрганилади. Бунда қуруқликка асосий эътибор берилади, океанлар ва денгизлар эса асосан уларнинг материклар табиий шароитининг шаклланишидаги аҳамияти ва аҳолининг ҳаёти ҳамда фаолиятига таъсири нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Ҳар бир материкнинг таърифи регионал табиий географик таърифлашнинг умум қабул қилган муайян плани бўйича бериади. Бу планни географнк қобнқ доирасида табиий территориал комплексларни ҳосил қилувчи табиат компонентларининг ўзаро алоқадорлиги ва бйрбирига боғлиқлиги тақозо этади. Дастлаб материкнинг, унинг ўлчамлари, шакли, географик ўрни, табиати асосий хусусиятларининг умумий таърифи берилади. Бу нисбатан кичик кириш қисмидан сўнг мазкур материкни ўраб турувчи океанларнинг қирғоқ бўйи қисмлари қисқача таърифланадиБундан кейин келувчи Табиати шаклланишининг асосий босқичлари номли боб бутун материк ва унинг айрим регионлари табиий шароитини тарихий-генетик жиҳатдан ёндашиб ўрганиш нўқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. Шундан сўнг бу палеогёографик материал асосида бутун материк табиатининг компонентларирельеф, иқлими ва бошқалар таҳлил қилинади ва х.к. Бунда асосий табиат ресурсларига қисқача баҳо берилади. Компонентлар обзорининг охирида шу материкнинг аҳолиси, унинг келиб чиқиши, ривожланиши ва жойлашишининг асосий босқичлари, ирқий хусусиятлари, шунингдек, унинг табиатга кўрсатган таъсирининг даражаси ҳамда характери тўғрисида маълумот берилади.
Материк умумий обзорининг охирида унинг табиатининг территориал тақсимланиш хусусиятлари ва унинг доирасида ажратиладиган табиий комплекслар системаси масаласи кўриб чиқилади. Географик қобиқнинг ажратиладиган регионлари мураккаб табиий комплекслардан и борат бўлиб, улар таркибида умуман географик қобиқни ташкил этувчи барча табиат компо-нентлари иштирок этади ва ўзаро бир-бирига таъсир этиб туради. Шунинг учун на табиат зоналари, на геоморфологик районлаштириш бирликлари бундай регионлар бўла олади; чунки улар айрим группа компонентлар тақсимланишинигина акс эттиради ва комплекс табиий географик районлаштиришнинг эмас, балки жузъий районлаштиришнинг бирликлари ҳисобланади. Тўла табиий комплексларнинг шаклланишида эса, географик қобиқнинг барча компонентлари иштирок этади ва, бино-барин, улардан бири эмас, балки улар орасидаги ўзаро алоқа характери ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ушбу курсда ўрганиладиган катта регионларнинг шаклланишида ер пўсти билан атмосферанинг ўзаро алоқаси ва таъсири ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Рельеф, иқлим, сувлар, органик дунёнинг таркиби ва ташқи кўриниши хусусиятлари, зонал структуранинг намоён бўлиш характерининг худди шу ўзаро алоқасига боғлиқдир.
Мазкур курсда районлаштиришнинт асосий бирлиги ва географик таърифлашнинг асосий объекти бир бутун, географик жиҳатдан алоҳида ажралиб турувчи территория (ёки ороллар билан бпрга олинган акватория)дир; бу территория (ёки акватория)нинг асосий қисми бир иқлим минтақасида жойлашган бўлиб, бир геотектоник областга киради. Унинг доирасида бир иқлим типи билан ва бирор морфоструктура типининг устун туриши билан характерланувчи нисбатан кичик табиий территориал бирликлар ажратилади. Бу регионлар дарслик текстида қайд этилмаган, лекин иловадаги картада ажратиб кўрсатилган. Энг катта регионлар шартли равишда табиий географик областлар (ўлкалар) деб, ундан кичикроқ районлар эса кичик областлар ёки иккинчи даражали областлар деб аталиши мумкин. Табиий шароити бир-бирига ўхшаш ўлкалар материкнинг катта қисмлари-суб континентларни ёки океаннинг (ороллар билан бирга) катта қисмларини ташкил қилади. Географик қобиқ территориал бўлинишининг энг катта бирликлари материклар ёки океанлардир.
Бу районлаштириш системасида маълум даражада шартлилик элементлари бор, лекин у табиатда территориал тафовутлар мавжудлиги ҳақида ва бу тафовутларни юзага келтирувчи сабаблар ҳақида етарли тасаввур беради.
Ушбу курсда материклар обзори Евросиёдан, яъни Ер шаридаги энг катта ва мураккаб материкдан бошланади. Бу материкда яшовчи бизлар учун унинг табиий шароити энг таниш ва тушунарлидир. Биз материкни бир бутун ҳолда олиб қараймиз, зеро гап унинг умумий хусусиятлари устида кетади, бироқ унинг Совет Иттифоқи доирасидаги регионал хусусиятлари устида тўхталиб ўтмаймиз, чунки бунга махсус курс бағишланган. Евросиёдан сўнг Африка ўрганилади. Шундан сўнг Ернинг материклар устун турадиган ярим шари табиий шароити билан танишувимиз тугайди. Сўнгра Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Антарктика области ва Антарктида материги кўриб чиқилади.
Дарсликка материкларнинг ҳамда океанларнинг уларга туташ қисмларининг территориал бўлиниши картасива табиий географик регионлар жадвали илова қилинган. Дарслик текстида табиати бир-бирига ўхшаш баъзи қўшни регионлар бир умумий сарлавҳа остида қўшиб тасвирланган.
Дарсликда курс материали г,еография ўқитувчиси тайёрлаш учун тузилган программа талаблари асосида системали баён этилган. Бироқ кенг географик билимларга эга бўлиш учун дарслик иловасида берилган адабиёт рўйхатидаги кўплаб илмий ва илмий-оммабоп китоблардан фойдаланиб, ўрганилаётган материални тўлдириш лозим бўлади.
ЕВРОСИЁ
Ер шари аҳолисининг ярмидан ортиғи яшайдиган ва планетамиздаги энг катта қуруқлик массиви бўлмиш Евросиё материгини тўрт океан-Шимолий Муз океани, Атлантика океани, Тинч океан ва Ҳинд океани ўраб олган бўлиб, у экватор билан 77° шим. кенглик орасида жойлашган. Материкнинг чекка нуқталари-Челюскин бурни (77°43 ш. к.), Пиай бурни (Г 16 ш. к.), Рока бурни (9°34 ғ. у.) ва Дежнёв бурнидир (169°4 шр.у.)-У шимолдан жанубга 8 минг км га, ғарбдан шарққа 16 минг км га чўзилган. Евросиёга киритиладиган баъзи ороллар бу материкдан анча олисда жойлашган. Шпицберген, Франц Иосиф Ери ва Северная Земля ороллари 80°ш. к. дан шимолга кириб борган, Малайя архипелагидаги ороллар эса жанубий ярим шарда 11° ж. к. гача тушиб келган. Атлантика океанидаги Азор ороллари 28° ғ. у. дадир. Оролларнинг умумий майдони-2,75 млн. км2, Евросиёнинг майдони ороллар билан бирга-53,4 млн. км2. Материкнинг жуда катталиги унинг табиий шароити жуда мураккаб ва хилма-хил эканлигига сабаб бўлган. Евросиёда иккита қитъа-Европа ва Осиё жойлашган.
Европа билан Осиёнинг алоҳида қитъа эканлиги ҳақидаги тасаввур жуда қадимги замонларда, яъни бутун материкнинг ҳақиқий катталиги ва қиёфаси (чегаралари) ҳақидаги географик тасаввурлар шаклланмасдан анча илгари вужудга келган. Шу сабабли узоқ вақт мобайнида Европа ва Осиё ҳақида, улар турли қитъалардир, деган тасаввурдан ташқари улармустақил материклардан иборат, деган тасаввур ҳам бўлган. Европа билан Осиё табиий шароитидаги тафовутларга таянган бу тушунчани кўплаб географлар қабул қилганлар ва бу фикрга қўшилганлар. Бироқ материклар деб қуруқликнинг ҳамма томондан Дунё океани сувлари билан ўралган йирик қисмларига айтадиган бўлсак, Европа билан Осиёни фақат бир бутун материк деб қараш мумкин. Уни қитъаларга бўлиш табиий географик асосга эмас, балки тарихий асосга эгадир; қитъалар ҳақидаги тасаввур бир бутун материк ҳақида тасаввур ҳосил бўлмасдан олдин вужудга келган. Ер шаридаги энг катта материк-Евросиё номининг унда жойлашган ва юқорида қайд қилинган иккиқитъа (Европа ва Осиё) номидан ташкил трпганлигининг боисн ҳам шундадир.
Материк ичкарисига чуқур кириб борган океан ҳамда денгизлар унинг чекка қисмларини, айниқса ғарб ва жанубда жуда парчалаб юборган. Бироқ Евросиё материги жуда катта бўлганлигидан унинг ички районлари денгиз ва океанлардан минглаб километр узоқдадир. Бу эса материк доирасида табиий тафовутларнинг кескинлигини кучайтиради. Евросиёнинг Совет Итти-фоқидан ташқаридаги ғарбий қисми, яъни Хорижий Европа энг тор бўлиб, уни денгизлар жуда парчалаб юборган: майдонининг 1/3 қисми ороллар ва ярим оролларга тўғри келади ҳамда денгиздан энг узоқдаги жойи атиги 600 км келади. Материк шарқ қа томон кенгая боради. Осиё қисмида ороллар ва ярим оролларга материк жами майдонининг 1/4 қисми тўғри келади.
Ғарбдан шарққа томон материк ер юзасининг характери ҳам ўзгара боради. Хорижий Европанинг парчаланган рельефи шарқда Шарқий Европа, Ғарбий Сибирь ва Турон текисликларининг ҳамда Ўрта Сибирь платосининг кенг саҳни билан алмашинади. Евросиёнинг бутун жанубий қисми бўйлаб Атлантика океанидан Тинч океангача чўзилган тоғ системалари минтақаси ғарбдан шарққа томон янада кенгайиб ва баландлашиб бориб, Ҳимолай тоғлари ва Тибет тоғлигида Ер шаридаги энг баланд тоғларни ҳосил қилади.
Евросиёнинг ғарбий ва жанубий қисмларида асосий орографик элементлар кўпроқ деярли географик кенглик йўналишида жойлашган бўлса, материкнинг ўрта қисмида ва айниқса шарқида улар асосан меридионалга яқни йўналишга эга. Шундай қилиб, орография Атлантика ва Шимолий Муз океани ҳаво массаларининг материк ичкарисига кириб келишига тўсқинлик қилмайди, ваҳоланки Евросиёнинг ички қисмлари Тинч ва Ҳинд океанлари ҳаво массалари таъсиридан баланд тоғлар орқали тўсилиб қолган бўлиб, бу таъсир материкнинг чекка қисмларидагина намоён бўлади. Евросиёнинг энг кенг ва яхлит ички қисми яхши ривожланган кескин континентал иқлими билан характерланади.
Евросиёнинг майдони жуда катта эканлиги, унинг геологик тузилиши ва рельефининг мураккаблиги, қутбёни ва экваторёни кенгликлари орасида жойлашганлиги, океанларнинг турли даражада таъсир кўрсатиши, табиати зонал хусусиятларининг ни-ҳоятда хилма-хиллигини ва географик қобиқ зонал структурасидаги катта тафовутларни вужудга келтиради. Евросиёда унумсиз арктика совуқ саҳролари ҳам, нам экваториал ўрмонлар ҳам тарқалган; катта майдонлар берк оқимли территориялардан иборат бўлиб, бу ерларда деярли ёмғир ёғмаса, бошқа қисмида худди шундай катта майдонларда аҳоли ортиқча намликдан қийналади. Евросиёда температура ва баландликлар тафовути дунё бўйича энг катта. Бу ерда ер шаридаги энг баланд тоғ тепаси ва энг чуқур қуруқ ботиқ (чўкма) жойлашган. Евросиёнинг дунёда энг катта эканлиги ва табиий шароитининг мураккаблиги-унинг асосий хусусияти, ўзига хослиги, бошқа материклардан асосий фарқидир. Бу ҳол бир томондан уни ўрганишни қийинлаштирса, иккинчи томондан уни ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |