Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


ЕВРОСИЁ ҚИРҒОҚЛАРИ ЯҚИНИДАГИ



Download 17,95 Mb.
bet2/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Власова1

ЕВРОСИЁ ҚИРҒОҚЛАРИ ЯҚИНИДАГИ ОКЕАНЛАР
Евросиёни ғарб ва жануби-ғарбдан Атлантика океани ва унинг денгизлари ўраб туради. Бу океаннинг Евросиёга бвосита туташиб турувчи шимоли-шарқий қисми Ўрта Атлантика тизмасидан шарқда Ғарбий Европа сув ости сойлигидан иборат; унинг энг чуқур жойи 6000 м дан ортади. Бу сойлик тубида океан тйпидаги ер пўсти жойлашган. Материк ёнбағрининг тик кўтарилган қисми сув ости сойлигининг материк саёзлигига ўтувчи жойидан иборат бўлиб, у Европанинг ғарбий қирғоқлари яқинида айниқса кенгдир. Худди шу жойда Бискай қўлтиғининг шимоли-шарқий қисми атрофи, ярим берк Шимолий денгиз ва Ирландия денгизи, қуруқлик ўртасида жойлашган Балтика денгизи ҳамда уларни бир-бири билан ва океан билан туташтирувчи бўғозлар жойлашган. Материк саёзлигида Британия ороллари бор. Жануброқда материк саёзлиги торайиб, океан чуқурликлари Европанинг жануби-ғарбий ва жанубий қирғоқларига деярли бевосита келиб туташади. Эни атиги 14 км ли тор Гибралтар бўғози Атлантика океанини Ўрта денгиз билан туташтиради. Ўрта денгиз бир қанча чуқур сув ости сойликларидан иборат бўлиб, уни денгиз туби баландликлари, ярим орол ва ороллар айрим қисмларга бўлиб туради.
Гренландия билан Скандинавиянинг жануби-ғарбий соҳиллари ўртасидаги чуқурлиги 600 м дан ошмайдиган сув ости остонаси Атлантика океанини Шимолий Муз океанидан ажратиб туради. Бу остона Ўрта Атлантика сув ости тизмаси билан кесишган жойда, қутбий доирадан жанубда Исландия ороли бор, ундан жануби-шарқда, сув ости баландлигида Фарер ва Шетланд ороллари ўрнашган. Шимолий Муз океанининг чуқур Норвегия ва саёз Баренц денгизлари орасида Европадаги энг катта ярим орол-Скандинавия ярим ороли жойлашган. Шимолий Муз океанининг Евросиё томонидаги кенг материк саёзлиги доирасида Совет Иттифоқи қирғоқларини ювиб турувчи чекка денгизлар бор. Материк саёзлигидан шимолда Шимолий Муз океани бир қанча чуқур сув ости сойликларига бўлиниб кетган; бу сойликларни бир-биридан ажратиб турган сув ости тизмаларида бир группа материк ороллари Шпицберген, Франц-Иосиф Ери ва бошқалар жойлашган. Баъзи ороллар 80° ш. к. дан шимолдадир. Шимолий Муз океанини Тинч океандан сув ости баландликлари ажратиб туради, бу баландликлар устида чуқурлиги 50 м гача бўлган Беринг бўғози жойлашган.Евросиё ғарбий қисми табиий шароити қарор топишининг энг муҳим омилларидан бири-Атлантика океанининг шимолий қисмидаги ва Шимолий Муз океанининг жануби-ғарбий қисмидаги илиқ денгиз оқимлари системасидир. Бу оқимлар Мексика қўлтиғидан оқиб чиқувчи Гольфстрим билан бошланади. Гольфстрим очиқ океанда 40° ш. к. билан 50° ғ. у. яқинида тугаб, бир қанча тармоқларга бўлиниб кетади. Икки тармоғи жануб ва жануби-шарққа томон бурилади; энг кучли тармоғи эса, шимоли-шарққа бурилиб, Шимолий Атлантика ёки Гольфстрим Дрейфи номини олади ва Европа қирғоқларига етиб келади. Шимолий Атлантика оқими 50° ш. к. билан 20° ғ. у. яқинида, ўз навбатида, уч тармоққа бўлинади: Жанубий тармоғи Бискай қўлтиғига кириб боради, Шимолий тармоғи Исландиянинг жанубий ва ғарбий қирғоқларига томон йўналади (Ирмингер оқими), асосий тармоғи эса, шимоли-шарққа-Британия ороллари ва Скандинавия ярим ороли томон йўналиб, Норвегия оқими номини олади. Британия оролларидан шимолда бу тармоқнинг кенглиги 185 км га, чуқурлиги-500 м га, тезлиги-суткасига 9-12 км га етади. Сувининг температураси юзада қишда +7° дан +8° С гача, ёзда +11° дан +13° С га етади; бу эса океаннинг ғарбий қисмидаги худди шу кенгликдаги сув температурасидан ўртача 10°С юқоридир.
Қутбий доира яқинида, яъни Шимолий Муз океанига келиб, Норвегия оқими Шпицберген ва Нордкап тармоқларига ажралиб кетади. Шпицберген тармоғи шўрлиги нисбатан ортиқ сувларнинг зичлиги катталиги сабабли Шпицберген қирғоқлари яқинида чуқурга тушиб кетади; иккинчиси материк ёнбағри бўйлаб бориб, Баренц денгизига ўтади. Бу оқим туфайли Скандинавиянинг шимоли-ғарбий қирғоқлари яқинида қишда сувнинг юза қисми температураси +5° дан +12°С га етади.
Океаннинг илиқ юзасида ҳосил бўлган ҳаво қишки температурасининг нисбатан анча баландлиги ва намлигининг катталиги билан характерланади. Температуранинг қишки аномалияси Скандинавиянинг шимолий қирғоқлари яқинида 20°С дал ортади, Шимолий Европанинг то Баренц денгизининг жануби-ғарбий қисмигача бўлган қирғоқ бўйи сувларида сузиб юрувчи музлар бўлмайди ва шимолий портлар яқинида сув музламайди. Сузиб юрувчи музлар (бундай музлар энг кўп тарқалган даврда) фақат Исландия оролидан шимолда Норвегия денгизининг шимоли-шарқий қисмида ва Шпицберген атрофларида анча кўп бўлади ва улар кема қатновини қийинлаштиради.
Шимолий Муз океани қолган қисмининг режими унинг қутбёнида жойлашганлигига, шунингдек, Атлантика ва Тинч океанларнинг чуқурдаги сувларидан сувости остоналари билан тўсилиб қолганлигига боғлиқ. Шу сабабли океаннинг 600 м дан чуқур жойларидаги сув совуқ (-0° дан-1°С гача) бўлади. Атлантикадан кириб келувчи илиқ оқимлар Баренц денгизида тугайди. Океаннинг кўп қисми ёзда ва қишда сузиб юрувчи музликлар билан қопланади. Унинг юзасида йил бўйи совуқ ҳаво массалари ҳосил бўлади, бу ҳаво массаларининг хусусиятлари континентал арктика ҳаво массаларидан кам фарқ қилади.
Евросиёнинг шарқий қирғоқларини Тинч океан сувлари ювиб туради; бу океан бутун Дунё океанининг ярмини ташкил этади. Тинч океаннинг ғарбий қирғоқлари ниҳоятда ўйилиб кетганлиги ва оролларининг жуда кўплиги билан ажралиб туради. Деярли меридионал йўналган қатор ороллар ва ярим ороллар бир-бирига туташ чекка денгизлар системасини океандан ажратиб туради, чунончи, Камчатка ярим ороли ва Курил ороллари Охота денгизини, Япон ороллари ва Корея ярим ороли Япон денгизини очиқ океандан ажратиб туради. Материк, Корея ярим ороли ва Рюкю ороллари ўртасида материк саёзлигида Сариқ денгиз билан Шарқий Хитой денгизи жойлашган; Ҳиндихитой, Филиппин ва Зонд ороллари Жанубий Хитой денгизини чегаралаб туради. Тинч океаннинг чекка қисми материк ер пўстидан иборат геосинклинал структурага эга, марказий қисми эса чуқурлиги 5000 м дан ортиқ жойлари бўлган океан типидаги чўкмалардан иборат. Улар оралиғидаги чегара андезит лавалари қуйиладиган зона билан базальтлар тарқалган районни бир-бирида ажратиб турувчи андезитли чегарага тўғри келади. Геосинклинал минтақадаги океан таги рельефи мураккаблиги билан характерланади: бу ерда кенг материк саёзлиги ороллар ёйи ва сув ости тизмалари ёни бўйлаб чўзилган тектоник чўкмалар ҳамда жуда чуқур новлар системаси билан алмашинади. Дунё океани тагининг энг чуқур жойлари мана шу новлар билан боғлиқ: Курил-Камчатка чўкмасининг чуқурлиги-10542 м, Ер, шаридаги энг чуқур Мариана чўкмасининг чуқурлиги 11034 м, Филиппин чўкмаси-10265 м. Ороллардаги тоғларнинг баландлиги 2-3 минг м ва ундан ҳам ортиқ. Ороллар ёйи орасида жойлашган сувости тектоник сойликларининг чуқурлиги 4-6 минг м (Япон денгизи-4036 м, Жанубий Хитой денгизи-4400 м, Филиппин сойлиги-6363 м).
Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги оқимларнинг мураккаб системаси Евросиё шарқий қисмлари иқлимининг шаклланишига анча таъсир кўрсатади. Ҳариккала ярим шарнинг пассатлар зонасида шарқдан ғарбга томон пассат оқимлари (экваториал оқимлар) ҳаракат қилади. Булар орасида ғарбдан шарққа томон Экваториал қарши оқим ўтади. Шимолий Пассат оқими (экваториал оқим) Филиппин ороллари ёнида тармоқланиб кетади. Унинг бир тармоғи Зонд оролларига томон йўналади; иккинчи тармоғи жануб ва жануби-шарққа бурилиб, Экваториал қарши оқимга қўшилиб кетади; учинчи энг кучли тармоғи эса, шимоли-ғарбга Тайвань оролига бурилади ва сўнгра шимоли-шарқий йўналиш олиб, 3 км/соат тезлик билан ҳаракат қилувчи илиқ Куросиво оқимини ҳосил қилади. Куросиво ҳам бўлинади ва тармоқларидан бири Цусима оқими номи билан Япон денгизига кириб боради, иккинчиси очиқ океанга чиқиб Япониянинг жануби-шарқий қирғоқлари бўйлаб, уни 40° ш. к. да совуқ Курил (ёки Ойясиво) қарши оқими шарққа буриб юбормагунча, давом этади. Куросивонинг шимоли-шарқдаги давоми аввал Куросиво Дрейфи, сўнгра эса Шимолий Тинч океан оқими дейилади; Шимолий Тинч океан оқими 1-2 км/соат тезликда Шимолий Америка қирғоқларига томон ҳаракат қилади. Куросиво ёзда, яъни муссон шамоллари эсган вақтда, айниқса кескин намоён булади. Қуросиво Япониянинг жанубий қирғоқлари яқинида йўналишини тез-тез ўзгартириб меандралар ҳосил қилади.
Куросиво ва Шимолий Тинч океан оқимлари Гольфстрим ҳамда Шимолий Атлантика оқимларига ўхшайди, бироқ улар кучсизроқ ва суви ҳам салқинроқдир.
Совуқ Курил (Ойясиво) оқими Беринг денгизида ҳосил бўлади ва аввал Камчатка, сўнгра эса Курил оқими номи билан жанубга йўналади. Қишда бу оқимни Охота денгизидан келувчи совуқ сувлар янада кучайтиради. Хонсю оролининг жануби-шарқий этакларида Курил оқими чуқурга тушиб кетади. Бу оқим Евросиёнинг шимоли-шарқий қисми иқлимига (то Япониянинг шимолий қисмигача) кучли таъсир кўрсатиб, ёз температурасининг пасайишига сабаб бўлади. Унинг қалинлиги Беринг ва Охота денгизларида қишнинг қанчалик совуқ келишига қараб, йилдан-йилга кескин ўзгариб туради. Курил ороллари ва Хоккайдо ороли райони Тинч океаннинг шимолий қисмидаги қишда музлайдиган районлардан биридир. Умуман эса, Тинч океаннинг бу қисми бошқа океанларнинг шу географик кенгликдаги жойларига қараганда анча илиқдир. Бунинг сабаби шуки, Тинч океан тропик минтақада жуда кенгдир, бунинг устига, Беринг бўғозидаги остона туфайли Шимолий Муз океани билан яхши сув алмашмайди. Сув температураси Куросиво оқими районида энг юқори. ( + 27 +28°С) бўлиб, Тинч океаннинг бутун шимолий қисмидаги катта акваторияда сувнинг йиллик ўртача температураси +20°С дан юқоридир.
Осиёнинг жанубий қирғоқларини ювиб турувчи Ҳинд океанининг катта қисми океан ер пўсти типидаги қадимги сув ости чўкмасидан иборат. Океаннинг ғарбий қисми Африка, Арабистон ярим ороли, Мадагаскар ороли ва Ҳиндистон ярим оролини бир-бирига туташтириб турган қадимий қуруқликнинг чўкишидан ҳосил бўлган. Шарқда Зонд оролларининг жанубий соҳиллари яқинидан энг чуқур жойи 7430 м бўлган букилмалар полосаси ўтади. Океаннинг катта қисмида 3000-5000 м ли чуқурликлар устун туради. Евросиё қирғоқлари яқинидаги энг катта сув ости сойлиги-Арабистон сойлигидир. Сувости сойлари орасида уларни бир-биридан ажратувчи сув ости тизмалари чўзилиб кетган; бу тизмаларнинг тепа қисмларини рифт зоналари кесиб ўтган. Евросиё қирғоқлари яқинидаги бу сув ости тизмалари Арабистон-Ҳиндистон Ғарбий Ҳиндистон ва Шарқий Ҳиндистон тизмаларидир. Ғарбий Ҳиндистон ва Шарқий Ҳиндистонтизмалари меридионал йўналишда чўзилиб кетган. Бу сув ости тизмаларининг тепаларида маржон ороллари (Мальдив, Чагос) ёки вулканик ороллар (Лаккадив, Андамана, Кокос) ўрнашган. Сув ости сойликлари (пастқамликлари) тектоник жиҳатдан нисбатан турғун жойлар талассократонлардир; шарқдаги геосинклинал зона ва геориф тореналлар эса, аксинча жуда серҳаракатлиги, вулканик ҳамда сейсмик ҳаракатларнинг активлиги билан ажралиб туради.
Ҳинд океанининг деярли барча денгизлари ва йирик қўлтиқлари унинг шимолий, Евросиё қирғоқлари яқинидаги қисмидадир. Океаннинг кўп қисми ер пўстининг жуда чуқур ёриқлари зонасидан иборат. Ҳинд океанида материк саёзлигининг эни 100 км дан ошмайди; материк ёнбағри тик жарликдан иборат бўлиб, баъзи жойларда уларни йирик сув ости дарёларининг водийлари ўйиб юборган. Чекка Арабистон денгизи акваторияси энг каттадир. У Омон қўлтиғи орқали шимоли-ғарбда қуруқлик ичкарисига кириб борган Форс қўлтиғи билан, жануби-ғарбда эса Адан қўлтиғи орқали Қизил денгизга қўшилиб кетган. Шимоли-шарқда Бенгалия қўлтиғи жойлашган бўлиб, у аслида чекка денгиздир. Уни Андаман ороллари Андаман денгизидан ажратиб туради.
Ҳинд океанининг Евросиёга ёндошган шимолий қисми ўзига хос термик режимга эга, бунга сабаб океан бу қисмининг қуйи географик кенгликларда жойлашганлиги ва қуруқлик ичкарисига чукур кириб борганлигидир. Ҳинд океани кучли исиб кетади, шу сабабли экватордан шимолда юзадаги сувлар температураси + 27 +29°С бўлади; унинг шимолий денгизлари-Ер шаридаги энг иссиқ сув ҳавзаларидир. Ҳинд оеканидаги юза оқимлар муссон шамолларига боғлиқ бўлиб, мавсумий характерга эгадир.
Шимолий қисмида қишда-ғарбий оқимлар, ёзда эса-шарқий оқимлар устун туради.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish