9 2. Альп ва Ҳимолай тоғларининг қиёсий профили.
Ҳимолай тоғлари узоқ масофага чўзилган тизмалар ҳосил қилмай, балки бир-биридан дарёларнинг чуқур кўндаланг водийлари орқали ажралган айрим массивларга бўлиниб кетган. Бунга сабаб шуки, энг катта дарёларҲинд, Сатлаж, Брахмапут-ра дарёларининг водийлари тоғларнинг умумий ва улкан кўтарилишидан олдин вужудга кела бошлаган. Кўтарилиш билан бирга дарёлар тоғларни ўйиб тушган ва Ҳимолай тоғларининг эпигёнетик водийлари ҳосил бўла борган.
Ҳимолайнинг тоғ олдилари ёш, шу жумладан илк тўртламчп давр ётқизиқларидан тузилган, бу ётқизиқлар антропогеннинг ўрталарида бурмаланган. Булар умумий ном билан Сивалик трғлари деб аталади; уларнинг непал территориясидаги баландлиги 1000 м га яқин. Сивалик тоғлари баъзи жойларда шимолий тизмаларга жуда тақалиб жойлашган, бошқа ерларда эса кенинги тоғлар зонаси билан улар оралиғида кенг тектоник водийлар-дунлар чўзилиб кетган. Сивалик тоғлари шимолда ва жанубда тик тушган.
Ҳимолай тоғларининг баландлигига кўра иккинчи босқичи Кичик Ҳимолай тоғларидир. Улар кембридан олдинги кристалл жинслар, шунингдек, палеозой, мезозой ва палеогеннинг кучли Даражада метоморфиклашган чўкинди жинсларидан тузилган. Тоғларнинг бу минтақаси учун жадал бурмаланиш, ер пўстининг ёрнлншлари ва вулкан ҳаракатлари хосдир. Тизмаларнинг ўрта ча баландлиги 3500-4500 м, айрим чўққилар 6000 м гача кўтарилган. Шимоли-ғарбда баландлиги 5000 м гача бўлган Пар-Панжал тизмаси чўзилган, ундан жануби-шарқда Жаоладхар тизмаси (баландлиги 25003000 м) ва асл Кичик Ҳимолай тоғлари жойлашган. Кичик Ҳимолай тоғлари йирик Дхаулагири (баландлиги 8221 м) тоғ массиви орқали Катта Ҳимолай тоғлари (Бош Ҳимолай тизмаси) билан туташган. Ундан шарққа томон бутун Ҳимолай тоғлари системаси торайиб боради, Кичик Ҳимолай зонаси Бош тизмага яқинлашиб, ўртача баландликдаги Махобхарат тоғларини, яна шарқроқда баланд ва жуда парчаланиб кетган Дуара тоғларини ҳосил қилади.
93. Ғарбий Ҳимолай орқали ўтказилган тектоник кесим:
1. Ганг аллювийси. 2. Сивалик катламлари. 3. Туб жинслар. 4. Крол жинслари қоплами. 5. Гархеал жинслари қоплами. 6. Метаморфик жинслар. 7. Катта Ҳимолай гранитлари.
Кичик ва катта Ҳимолай тоғлари оралиғида қатор тектоник сойликлар жойлашган, улар яқин ўтмишда кўллар билан банд бўлган, уларни музликлар ўзгартирган. Бу сойликлардан энг ажойиби ғарбдаги ҚаШмир сОйлигидир, у 1600 метр баландликда жойлашган, бу ерда Кашмирнинг бош шаҳри Еринагар бор. Енбағирларда яхши сақланиб қолган террасалар сойликни бир вақтлар кўл тўйдириб турганидан далолат беради. Сойлик тагидаги ясси текисликда бир неча қолдиқ кўллар сақланиб қолган. Ҳимолай тоғлари марказий қисмидаги иккинчи йирик сойлик-Непалдаги Катманду сойлиги 1400 метрга яқин баландликда жойлашган; мамлакат аҳолисининг катта қисми шу сойликда яшайди.
Сойликдан шимолроқда ўртача баландлиги 6000 метр бўлган Катта Ҳимолай тоғлари кўтарилган. Булар альп типидаги тизма бўлиб, унда дунёнинг энг баланд чўққилари кўтарилиб туради. Бош тизманинг ғарбий учи яқинида жуда катта тоғ массиви-Нангапарбат (8126 м) кўтарилган, ундан кешгя баландлиги 6000-7000 метрдан ошадиган бир қанча ч ўққилар жойлашган, ундан нарида саккиз минг метрли, қор ва музлар билан қопланган баҳайбат тоғлар кўтарилган; булар илгарироқ қайд қилинган Дхаулагири, Кутанг (8126 м), Госаинтан (8013 м) ва бошқалар. Булар орасида дунёнинг энг баланд чўққиси-Жомолунгма (8848 м) ҳам айтарли даражада ажралиб турмайди. Ҳимолайнинг шарқий чеккаси яқинида, бошқа чўққилардан алоҳида жойлашган Канченжанга (8585 м) тоғи Жомолунгмадан бир оз паст бўлса ҳам жуда улуғвор кўтарилиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |