8 9. Корея ярим ороли шимолидаги сув омбори.
МАРКАЗИЙ ХИТОЙ
Бу табиий географик область Янцзи дарёси ҳавзасида жойлашган. Шимолда Циньлин тоғлари ҳам шу областга қарайди. Ғарбий чегараси Синатибет тоғларининг шарқий этакларидан ўтади. Область субтропик минтақада жойлашган.
Марказий Хитойдаги энг кенинги тектоник ҳаракатлар натижаеида платформанинг ўзгаришидан ҳосил бўлган тоғлар орасида ер юзаси сертепа сойликлар бор. Область шимолида жойлашиб, Хуанхэ ва Янцзи дарёлари орасида сувайирғич бўлган Циньлин тоғлари энг баланд (4000 м гача), ҳамда уларни чуқур даралар кесиб кирган. Унинг қия жанубий ёнбағирлари ва ясси тепалари Янцзининг йирик ирмоғи-Ханьшуй дарёсининг кенг водийси устидан кўтарилиб туради. Жануброқда унчалик баланд бўлмаган Дабашинь тоғ тизмаси кўтарилган.
Янцзи оқими бўйлаб тоғ тизмалари орасида атрофи берк сойликларга ўхшага,н пастликлар бор, улар тагини кайнозой ўрталарида кўллар эгаллаган бўлган. Бу сойликлардан энг ғарбдагиси Қизил Ҳавза деб аталади. Бу ҳавзани лагуна ва кўлларнинг қизил рангли ётқизиқлари тўлдирган, уларнинг қайси даврга мансуб эканлиги аниқланган эмас. Унинг ер юзасини дарёлар қирларга бўлиб юборган, уларнинг баландлиги баъзан 1000 м дан ҳам ортади.
Янцзи оқими бўйлаб қуйироқда жойлашган иккинчи сойликнинг абсолют баландлиги камроқ, рельефи яссироқ, шимолда унча баланд бўлмаган Хуайяньшань тоғларига туташган. Унда жойлашган кўп сонли кўллар илгари бутун ҳавзани тўлдирган кўлнинг олдиғидир.
Янцзидан жанубда Хитойнинг бутун жануби-шарқини ўртача баландликдаги текисланиб қолган тоғлар ва платолар эгаллаган, бу тоғларни бир-биридан дарёларнинг кенг ва чуқур водийлариажратиб туради, бу ерда аҳоли жуда зич ўрнашган. Бу тоғли районнинг ўрта, энг баланд қисми Наньлин тоғлари деб аталади. Унинг баландлиги 2000 м га етмайди.
Марказий Хитой тоғлари ва сойликлари рельефининг таркиб топишида ер пўстидаги ёрилишлар ва улар билан боғлиқ бтлган вулкан фаолияти катта роль ўйнаган. Ғарбда кристалл ва вулканик жинслардан тузилган тоғларга баландлиги 1000 м га яқин бўлган, оҳактошларда,н тузилган ҳамда эрозия натижасида парчаланиб кетган Гуйчжоу платоси туташган.
Марказий Хитойнинг турли хил металл рудаларига бойлиги унинг геологик тузилиши х-усусиятлари билан боғлиқдир.
Темир рудалари кўп районларда бор, лекин магнетитли рудаларнинг энг бой конлари Янцзининг қуйи оқимида жойлашган. Бу кон мезозой эрасида чиққан интрузин жинслар билан боғлиқдир.
Янцзидан жанубда жойлашган рангдор металл рудалари запаси айниқса катта. Хитой вольфрам, сурьма ва қалай запаси жиҳатидан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Молибден, рух қўрғошин, мис, марганец рудалари катта аҳамият касб этади. Баъзи районларда олтин ва кумуш бор.
Муссон иқлими учун хос бўлган ҳаво массаларининг фаслий алмашиниши-ёзда денгиз ҳавосининс, қишда континентал ҳавонинг келиши Марказий Хитойда жуда аниқ намоён бўлган. Область иқлимининг таркиб топишида Циньлин тоғ тизмаси му-ҳим роль ўйнайди: у шимолдан эсадиган совуқ ҳавони тўсиб қолади. Шу сабабли бу тизмадан жанубда қиш шамолдагидан анча илиқ бўлади. Январнинг ўртача температураси шу географик кенгликлардаги бошқа жойларга нисбатан анча паст бўлса ҳам, лекин бутун областда мусбатдир. Чунончи, Уханда (Янцзининг ўрта оқими) январнинг ўртача температураси +4°С га, бутунлай тропикда жойлашган Гуанчжоуда +13, +14°С га тенг. Қишда қор ёғиб, ҳарорат 0°С дан паст тушиши мумкин. Янцзидан жануброқдан ҳаво фронти ўтади ва циклон фаолияти рўй беради, шунинг учун бу ерда қишда шимолдагидан икки ҳисса кўп-йиллик ёғин миқдорининг тахминан 10% ёғади.
Шаоқий Осиё устига ёзда океандан илиқ ва сернам ҳаво кеади. Циклон фаолияти туфайли кучайиб кетадиган муссон шамоллари кўп ёмғир беради. Ханькоуда июль ойининг ўртача температураси +30°С га яқин. Сернам муссон шамоллари таъсири жанубда баҳордан бошланади, шимолга эса фақат ёзда кириб боради. Шу сабабли Янцзидан жанубда ёғин область шимолида-г.ига қараганда йил давомида анчамунча бир текисда ёғади. Кичик диаметрли циклон депрессияларининг тез-тез ўтиши баъзан бениҳоя кучли ва фалокат келтирувчи довулларни (тайфунларни) келтириб чиқаради. Натижада денгиздан жуда катта тўлқинлар босиб келади, қаттиқ жала қуяди, оқибатда дарёлар тошиб кетади. Тайфунлар аксари ёз охири вакузда, яъни циклон депрессияларининг кириб келишига тўсқинлик қилувчи Осиё максимуми таъсири сезилмайдиган вақтга келиб туради.
Марказий Хитойнинг қишлоқ хўжалиги муссонларга жуда боғлиқ. Ҳосил кўлами муссонларнинг кучига, келиш вақтига, келтирадиган ёғин миқдорига анча даражада боғлиқдир. Муссонлар қурғоқчиликларга ҳам, сув тошқинларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. ёзги муссон етарли даражада кучли бўлмаса, шимолий районларга етиб бора олмай, у ерларда қурғоқчилик бўлади. Баъзан муссон Янцзи дарёсининг қуйи қисми қолиб, шимолига ўтиб кетадида, жанубдаги районларда қурғоқчилик бўлади. Муссон ёмғирлари ёзда кучли ёққанда, айниқса ёмғирлар тоғларда қор эриш даврига тўғри келганда тошқинлар бўлади. Хитойда қаттиқ ёмғир катта тошқин, кучсиз ёмғир кичик тошқин, ёғмаса қурғоқчилик деган мақолнинг мавжудлиги бежиз эмас.
Х итойнинг энг муҳим сув артерияси бўлган Янцзи тектоник ботиқларни ва уларни бир-биридан ажратиб турган тоғларни кесиб ўтади. Дарё Синатибет тоғлари ёнбағирларидан Қизил
Ҳавзага тушиб, чуқур ўйилган водий ҳосил қилган, унинг ўзанида остона тошлар кўп. Лекин Қизил Ҳавзада дарёда кемалар қатнайди. Қуйироқда у тоғларни кесиб ўтиб, ирмоқлари билан бирга чуйур, дарасимон водийлар ҳосил қилади, бу тоғлар даралар тоғи деб аталади. Шундан сўнг Янцзи тоғлар билан унчалик кўп ўралмаган Хубэй сойлигига чиқади ва бу ерда дарёнинг қуйи оқими бошланади. Бу ерда дарё гошади ва тармоқларга бўликиб кетади. Тармоқлар орқали у саёз кўллар (Дунтинху, Поянху ва бошқа) билан туташади, бу кўллар дарё оқимини тартибга солиб турувчи табиий сув ҳавзаларидир: ёғин миқдорига қараб бу кўллар сатҳи ва қиёфаси ўзгариб туради. Муссон ёмғирлари ва тоғларда қорнинг эриши Хитойнинг бу дарёсида ҳам тошқинларга сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда Хубэй сойлигида тўғонлар ва сув омбори қурилган, булар тошқин хавфини қисман бартараф ҳилади.
Марказий Хитойнинг органик дунёси бой ва хилма-хил. У узоқ давом этган геологик давр давомида иқлим деярли ўзгармаган ва шимол билан жануб ўртасида ўсимлик ҳамда ҳайвон турлари бемалол аралашиб турган шароитда таркиб топган. Табиий ўсимлик қопламида қизил тупроқларда ўсувчи жуда бой субтропик ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади, бу ўрмонларда доний яшил дарахтлардан магнолия, лавр, доимий яшил дуб, камфара дарахти, тунг дарахти (Aleurites Fordii), ҳар турли игна баргли ўсимликлар-жануб қарағайи, сарв, подокарпус ўсади. Қуйи ярусда камелия, рододендрон, елпиғичсимон пальма бор. Ғаров қалин чакалакзорлар ҳосил қилади. Чирмашиб ўсадиган ўспмликларнинг кўплигидан бу ўрмонлар тропик ўрмонларга, ўхшадди, мўътадил минтақанинг баргини тўкувчи дарахт турларининг-дуб, қайин, букнинг ҳамда қадимги дарахт турлари (гинкго-Cinkgo diloba) ёки баъзи бир папоротникнинг мавжудлиги туфайли бу ўрмонлар Ер юзидаги энг бой ва ўзига хос ўрмонлар ҳисобланади.
Субтропик ўрмонлар 500-1000 м баландликкача кўтарилади, ундан юқорида улар мўътадил минтақанинг барг тўкувчи ўрмонларн билан алмашинади, уларга игна баргли айрим турлар аралашади, дарахт тагида бой бутазорлар, баъзи бир лианалар ўсади. Қуруқ ёнбағирларнинг ҳар ер-ҳар ерида бутазорлар бўлган турли хил бошоқли ўсимликлардан иборат ўтлоқлар учрайди. Ўтлоқлар тоғларнинг юқори минтақасида, мўътадил минтақа ўрмонларидан баландда ҳам бор. Янцзи ҳавзасидаги суб. тропик ўрмонлар кўплаб кесиб юборилган. Аҳоли зич ўрнашган денгиз соҳиллари ва дарёлар водийлари ҳайдалиб, экинзорларга айлаитирилган. Сув босадиган ва суғориладиган пасттекислик ерларда шоли, пахта етиштирилади. Тоғлар ёнбағирларининг қуйи қисмлари террасаларга айлантирилган, уларда чой бутаси, цитрус мевалар, тут ва тунг дарахти, тамаки ўстирилади. Аҳоли пунктлари атрофини боғлар ва сабзавот экиладиган ерлар ўраган.
Марказий Хитойнинг ёввойи ҳайвонлари ўсимликларига ўхшаб ҳозир кўплаб қириб юборилган ёки аҳоли кам районларга сиқиб чиқарилган. ёввойи фауна таркиби ҳақида шуни айтиш керакки, у ҳам флорасига ўхшаб турларга бой ва унда голАрктика ва Ҳинд-малайя ҳайвон турлари аралашиб кетган. Осиёнинг одатда Хуанхэ дарёсидан шимолга ўтмайдиган субтропик ва тропик ҳайвон турлари-қоплонлар, Ҳимолай қора айиғи, панда, ёқутсимон ит, макака, гиббон (бу фақат жанубда), лемурлар, виверралар кенг тарқалган.Қушлардан ранг-баранг патли тустовуқлар, тўтилар, чумчуқлар, қурлар кўп. Кўллар ва дарёлар бўйидаги қамишзорларда сувда ёки сув бўйида яшовчи қушлар-қўтонлар, ғозлар, ўрдаклар, турналар ин қўяди.
Марказий Хитой дарё ва кўлларининг балиқ фаунаси дунёдаги энг бой шундай фауналардан бири ҳисобланади. Унинг таркибидаги балиқ турлари 1000 дан ортади.
ЖАНУБИЙ ХИТОЙ
Бу табиий областга Шарқий Осиё материк қисмининг жанубий чеккаси ва Тайвань ҳамда Хайнань ороллари киради. 06ласть табиатининг хусусиятлари унинг материк чеккасида Шимолийтропикяқинида жойлашганлигига ҳамда кенинги тектоник ҳаракатлар унча кўп ўзгартирмаган қадимги бурмали стружтураларнинг тарқалганлигига боғлиқ.
Областни ўртача ва паст тоғлар ҳамда сертепа қирлар банд қилган. Бу баландликлар Тайвань қўлтиғи ва Жанубий Хитой денгизининг қўлтиқлар парчалаб юборган соҳилига муайян бурчак остида йўналган. Қирғоқ бўйлаб кўпгина тоғли майда ороллар ва иккита катта орол-шарқда Тайвань (36 минг км2) ва жанубда Хайнань (34 минг км2) ороллари жойлашган. Соҳилдаги қўлтиқлар бўйида порт шаҳарлар ва посёлкалар бор. Жанубий Хитой тоғлари Тайванда энг баланд кўтарилган. Сувайирғич тизманинг баланд тепалари 3000 м дан ошади, энг баланд нуқтаси эса 3950 м га етади. Бу тоғли оролнинг фақат ғарбий қисмида камбар паст текислик чўзилган. Хайнань ороли ер юзаси сертепа, унчалик баланд эмас.
Жанубий Хитойнинг ўрта қисмида Сицзян дарёси водийси жойлашган. Бу дарё Жанубий Хитой денгизига қуйилади. Дарё этагида, унинг тармоқларидан бирининг бўйида йирик Гуанч-жоу порти жойлашган.
Жанубий Хитой ёғинларнинг муссон режими яққол ифодаланган ва йил бўйи температура баланд бўладиган субэкваториал (ёки тропик) иқлим минтақасида жойлашган. Бу ерда йилига 1500-2000 мм гача ёғин тушади, нисбий намлик 80% атрофида бўлади ва энг салқин ой температураси ҳеч қачон + 15°С дан паст тушмайди.
Бундай шароит тропик турлар кўпчиликни ташкил этган бой органик дунёнинг ривожланишига қулайлик туғдиради. Жанубий Хитойнинг табиий ўсимликлар тури тропик доимий яшил ва барг тўкувчи ўрмонлардир. Бу ўрмонлар кўп районларда, айниқса Хайнань оролида ҳозиргача яхши сақланган. Бу оролда бундай ўрмонлар 500 м баландликкача кўтарилади. Бу ўрмонтларда пальмаларни, фикусларни, ҳиндистон анжири ва сандал дарахтини учратиш мумкин. Хайнанда ёввойи ҳолда ўсувчи кокос пальмасини ҳам учратиш мумкин.
Тоғларда тропик ўрмонлардан юқорида кенг баргли доимий яшил субтропик ўрмонлар бор, бу ўрмонларда тунг дарахти, камфара лаври, магнолия ўсади. Тоғларнинг 1800 м дан баланд қисмлари игна баргли ўрмонлар билан қопланган.
Дарёлар водийларидаги ишланадиган ерларда банан, кау-чукли ўсимликлар, кокос пальмаси, шакарқамиш, ананас етиш-тирилади. Ёнбағирларда террасалар қилиниб, чой бутаси, цит-руслар ва бошқа субтропик ўсимликлар ўстирилади. Пасттекислик ерларга ҳамма жойда шоли экилади.
Жанубий Хитойда ва Юньнань тоғлигидан бошланувчи Сицзяндарёсининг водийси ва соҳилларида аҳоли энг зич жойлашган. Сицзян асосан муссон ёмғирлари сувидан тўйинса ҳам, лекин серсув дарё, дарё режими Хитойнинг бошқа дарёларига қараганда анча текис. Дарё катта хўжалик аҳамиятига эга: асосий дарёда ва унинг ирмоқларида кема қатнай олади, қуйи оқимига йирик денгиз кемалари кириши мумкин. Дарё балиққа бой, дарё қуйиладиган жойда қадимдан марварид олинади. Унинг тармоқларидан бирининг номи ўзбек тилига таржима қилинса, Марваридли дарё бўлади, бундай ном бекорга қўйилмаган. Сицзян сувидан экинларни суғориш учун ҳам фойдаланилади.
ЯПОН ОРОЛЛАРИ
Япон ороллари Осиёни шарқ томондан ўраб турадиган ороллар ёйи системасига киради. Тўртта катта орол-Хоккайдо, Хонсю, Сикоку ва Қюсюкатта Япон оролларини ташкил этади; Рюкю архипелаги буларнинг жанубидаги давомидир. Шунингдек шарқ ва ғарбда яна майда ороллар тўдалари бор. Япон оролларининг умумий майдони 384 минг км2. Ороллар шимолдан жанубга жуда катта масофага-45° шимолий кенгликдан 24° шимолий кенгликкача, яъни мўътадил минтақадан субэкваториал минтақагача чўзилган.
Япон ороллари табиатида материкка хос хусусиятлар ҳам, оролларга хос хусусиятлар ҳам бор. Яқин вақтларга қадар Осиёнинг материк қисми билан қўшилиб турганлиги унинг органик дунёсининг таркиб топиши ва характерида ўз аксини топган. Материкнинг яқин жойлашганлиги оролларнинг иқлимига ҳам анчагина таъсир кўрсатади. Иккинчи томондан, оролларда жойлашганлиги ва яқин геологик даврда парчаланганлиги Япониянинг рельефи хусусияти ҳамда иқлимига анча таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам унинг табиатида Шарқий Хитойга яқин хусусиятлар билан-оролларга, Японинга хос хусусиятлар уйғунлашиб кетган.
Япон ороллари Осиёни шарқ томондан ўраб олган бошқа ороллар ҳамда Тинч океаннинг бу оролларга яқин қисмлари билан бирга Тинч океан геосинклинал минтақасига киради. Оролларнинг мураккаб тузилишга эга эканлиги ва океан тагида сув ости ҳамда сув усти тоғ тизмалари, нисбатан барқарор қисмларнвнг ва геосинклинал чекка букилмалардан иборат бўлган дунёдаги энг чуқур океан ботиқларининг мавжудлиги бунинг шохидидир. Тинч океаннинг бу қисмидаги энг катта чуқурликлар Япон ороллари ёйининг шимолий қисмини ва Бонин оролларини Шарқдан ўраган Курил ва Япония ботиқларидир. Рюкю ороллари ёнида Рюкю сув ости чуқур ботиғи бор. Ороллар билан материк оралигидаги денгизлар денгиз саёзлигида жойлашган. Фақат Япон денгизининг катта қисми чуқурлиги 3500 м дан ортиқ бўлган тектоник сойликни эгаллаган ва Шарқий Хитой денгизида Рюкю ороллари яқинидан кучли чўкиш натижасида ҳоснл бўлган чуқур нов ўтади. Океан ва чеккадаги денгизлар ороллар қирғоғини жуда ўйиб юбориб, бўғозлар, қўлтиқлар ва ички ҳавзаларнинг мураккаб системасини ҳосил қилган.
Неогенда бошланган ва Тинч океан ғарбий чеккаси тузилишининг ҳозирги қиёфасини вужудга келтирган вертикал ҳаракатлар ҳознрги вақтгача давом этмоқда. Оролларга ва океаннинг уларга яқин қисмлари тагига хос бўлган интенсив сейсмик ҳаракатлар ана шундан далолат беради. Япон оролларининг Тинч океан соҳиллари сейсмиклиги жиҳатидан алоҳида ажралиб туради. Асбоблар Японияда ва унинг қпрғоқлари яқинпда ҳар куни бир неча марта ер қимирлаганини қайд қилади. Кучли зилзилалар бир неча йилда бир марта, ўн минглаб ва юз минглаб кншнларнинг ёстиғини қуритадиган ҳалокатли зилзилалар бир неча ўн йилда такрорланиб туради. Денгиз қимирлаши бўлиб, жуда катта тўлқинлар соҳилдаги аҳоли пунктларнии ювиб ва минглаб кишиларни олиб кетадиган, зилзилалар айниқса даҳшатлидир. Японияда ҳалокатли зилзила 1923 йили. Токио яқинида бўлиб, унда 100 мингга яқин киши ўлган ва мамлакатга жуда катта моддий зарар етган. Охирги кучли денгиз қимирлаши 1946 йили бўлган.
Япон оролларида сейсмиклик билан бирга вулкан ҳаракатлари ҳам рўй беради. Вулкан ҳаракатлари оролларнинг ғарбий чеккаси ва Хансю оролининг чуқур ёриқ ўтган ўрта қисмида айниқса кўп бўлади. Япониядаги 150 та вулкандан 40 таси тарихий даврда ҳаракатда бўлган. Вулкан конуслари баъзи бир районларда рельефдаги энг баланд нуқталарни ҳосил қилган; турли ёшдаги вулкан жинслари оролларнинг тузилишида катта ўрин тутади.
Ороллар палеозойдан бошлаб бир неча орогенез давомида таркиб топган. Оролларнинг таркиб топишида мезозой эрасининг кучли вулкан ҳаракатлари билан бирга рўй берган тоғ ҳосил қилиш ҳаракатлари айниқса катта роль ўйнаган. Кайнозойда мезозой ҳосилалари қисман бурмаланган, лекин неогенда ва антропогеннинг бошларида вертикал ҳаракатлар, вулканизм билан бирга рўй берган ва ҳозирги рельефни ҳосил қилган кўтарилиш ва пасайишлар ҳаммадан кўп роль ўйнаган. Бу ҳаракатлар оролларнинг энг характерли хусусиятлари, яъни жуда. парчаланиб кетганлигига, ҳар хил баландликдаги, тепалари ясси, текисланган ва рельефнинг яқиндагина яшарганини аниқ кўрсатиб турувчи чуқур, ёш водийлари бўлган ўртача баландликдаги тоғларнинг кўплигига сабаб бўлган. Тоғлардаги водийлардан жўшқин дарёлар оқиб тушади. Ҳозирги вақтда ҳам давом этаётган тез-тез бўлиб турадиган сейсмик ҳаракатлар ер юзасининг тўхтовсиз равишда ўзгариб туришига олиб келади.
Пасттекисликлар Япония ер юзасининг кичик қисмини ташкил этади. Улар оролларнинг асосан чекка қисмларидаги тектоник сойликларни ва тоғлар ҳамда қирлар оралиғидаги кичик-кичик ерларни эгаллаган.
ёш табақали ҳаракатлар оролларнинг қирғоқлари тузилишига ҳам таъсир кўрсатган. Қирғоқлар жуда эгри-бугри, мураккаб турғун соҳиллар билан яқиндагина кўтарилган соҳиллар алмашиниб келади. Айниқса парчаланиб кетган риас типли қирғоқлар Тинч океан соҳиллари учун хосдир. Ички денгизларнинг қйрғоқлари анча содда, чунки у ерда қирғоқлар ер пўстининг ёриқларига тўғри келади. Соҳилларнинг айрим қисмларида учрайдиган абразион террасалар қирғоқнинг бир пасайиб, бир кўтарилиб турганини кўрсатади.
Тоғларнинг оролларга нисбатан бўйлама йўналганлиги аниқ кўриниб туради. Хоккайдо оролида шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон қатор вулканлар занжири чўзилган бўлиб, улар. Курил вулканлар ёйининг давомидир. Ўртача баландликдаги тоғ тизмалари шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон чўзилган. Бу тизмалар бўйлаб вулканлар кўтарилган. Оролнинг ўрта қисмида тоғ тизмалари туташиб, Асахи чўққиси бўлган Марказий массивни ҳосил қилади (2290 м). Хоккайдонинг энг катта пасттекислиги ва Япониядаги энг кенг пасттекисликлардан бири бўлган Исикари пасттекислиги Осима ярим оролинн оролнинг бошқа қисмидан ажратиб туради, бу ярим оролнинг ер пўстининг ёриқлари билан чегараланган соҳилларида ҳаракатдаги вулканлар кўтарилган. Хоккайдонинг деярли ҳамма қирғоқлари ёриқларга тўғри келади, кам парчаланган, абразион (ювилма) террасалар-зинапоялар ҳосил қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |