Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet64/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   108
Bog'liq
Власова1

94. Ҳимолай тоғларидаги Катманду сойлиги ва Катманду шаҳри
Катта Ҳимолай тоғларининг шимолий ёнбағри анча қия ва жанубий ёнбағрига нисбатан чиқиш осон. Бу ёнбағри бўйлаб баландлиги 4000-4500 м келадиган Ладакх тизмаси чўзилган. Унинг ёнбағридан Бош тизмани кесиб ўтадиган кўпгина дарёлар бошланади. Ладакх тоғларида яқин ўтмишда кучли кўтарилишлар бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Ладакхдан шимолда, Ҳинд ва Брахмапутра дарёларининг кенг бўйлама водийларининг нарнги томонида Ўрта денгиз бурмаланиши минтақасига мансуб Тибет тоғлигининг чекка тизмалари (Трансҳимолай) кўтарилган.
Ҳимолай тоғлари фойдали қазилмаларга бой. Кристалл жинслардан тузилган ўқ зонасида мис рудаси, сочилма олтин, маргимуш ва хром рудалари конлари бор. Тоғ олдиларида ва тоғ оралиғи сойликларида нефть, ёнувчи газ, қўнғир кўмир, калий тузи ва тош туз конлари жойлашган.
Ҳимолай тоғлари Осиёнинг жуда катта иқлим айирғичидир. Бу тоғлардан шимолда мўътадил минтақанинг континентал ҳавоси, ундан жанубда тропик ҳаво массалари ҳукмронлик қилади. Ҳимолай тоғларидан жанубда муссон циркуляцияси рўй беради, улардан шимолда эса кескин континентал иқлим шароити таркиб топади. Шу сабабли Ҳимолай тоғларининг шимолий ва жанубий ёнбағирлари иқлими турлича.
Жанубий ёнбағирда йил давомида энг кўп ёғин (2000 мм дан 3000 мм гача) унинг шарқий қисмида ёғади, ғарбий қисмида йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан ошмайди. Ички тектоник сойликларда ва ички дарё водийларида 1000 мм дан кам ёғин тушади. Шимолий ёнбағирда, айниқса водийларда ёғин миқдори кескин камаяди. Баъзи жойларда ёғиннинг йиллик миқдори 1000 мм дан кам бўлади. 1800 м дан баландда қишда қор ёғади, 4500 м дан юқорида.зса қор йил бўйи ёғади.
Ҳимолай тоғларининг юқори қисмларида кучли шамоллар эсиб туради, улар тоққа чиқишни қийинлаштиради. Масалан, Жомолунгма тоғига фақат баҳор ёки кузда, яъни муссон шамоллари йўналиши ўзгариши олдидагй шамолсиз даврда 3-4 кун мобайнида чиқиш мумкин.
Жанубий ёнбағирларда ҳатто катта баландликда ҳам бутун йил давомида ҳарорат юқори бўлади. Январнинг ўртача температураси 2000 м баландликкача +6, +7°С гаетади, июль ойининг ўртача температураси эса +18, +19°С; қиш ойларининг ўртача температураси 3000 м баландликкача 0°С дан пастға тушмайди ва фақат 4500 м дан юқоридагина июлнинг ўртача температураси манфий бўлади. Қор чегараси Ҳимолай тоғларининг шарқий қисмида 4500 м баландда жойлашган, ғарбий қисмида эса 5100-5300 м дан ўтади. Шимолий ёнбағирларда нивал минтақа жанубий ёнбағирлардагига қараганда 700-1000 м юқорида жойлашган.
Баландликнинг катталиги ва ёғиннинг кўп тушиши йирик музликларнинг ҳамда қалин дарё тўрининг ҳосил бўлишига қулайлик туғдиради. Музлик ва қорлар Ҳимолай тоғларининг ҳамма тепаларини қоплаган, лекин музлик тилларининг учи анча баландда жойлашган, Ҳимолай музликларининг катта қисми ,водий музлиги типйда бўлиб, узунлиги 5 км дан ошмайди. Шарқ томонга борган ва ёғин миқдори ортган сари музликлар узунлиги ортади ва ёнбағри бўйлаб пастга тушиб келади. Энг катта музликлар Жомолунгма билан Канченжангда вужудга келган, улардан Ҳимолайнинг энг йирик музликлари пастга қараб аста силжиб туради. Бу музликлар дендирит типида бўлиб, бир қан-ча тўйиниш даласига ва битта асосий танага эгадир. Канчен-жангдаги Зему музлигининг узунлиги 25 км га етади ва у 4000 м баландликда тугайди. Жомолунгмадан узунлиги 19 км бўлган Рангбук музлиги тушиб келиб, 5000 м баландликда тугайди. Кумаон Ҳимолайи тоғларидаги Ганготри музлигининг узунлиги 26 км га етади; Ганг дарёсининг ирмоқларидан бири ана шу музликдан бошланади.
Тоғларнинг жанубий ёнбағридан айниқса кўп дарё бошланади. Улар Катта Ҳимолай тоғларидаги музликлардан бошланиб, Кичик Ҳимолай тоғларини ва тоғ олди зонасини кесиб ўтаб, текисликка чиқади. Энг йирик дарёлар эса шимолий ёнбағирдан бошланади ва Ҳинд-Ганг пасутекислигига ўтаётганида Ҳимолай тоғларини чуқур кўндаланг водийлар ҳосил қилиб кесиб ўтади. Булар Ҳинд, унинг Сатлаж ирмоғи ва Брахмапутра дарёларидир.
Ҳимолай тоғларининг дарёлари ёмғир, музлик, қор сувларидан тўйинади, шу сабабли энг кўп сув ёзда оқиб ўтади. Тоғларнинг шарқий қисмидаги дарёлар тўйинишида муссон ёмғирларининг, ғарбда эса баланд тоғ зонасидаги қор ва музларнинг роли катта. Ҳимолай тоғларидаги тор даралар ҳамда камбар водийларда шаршаралар, остона тошлар жуда кўп. Қор тез эрий бошлайдиган май ойида ёзги муссонлар тўхтайдиган октябрь ойигача дарёлар жуда жўшқин оқиб, тоғлардан кўплаб нуроқ жинсларни олиб тушади ва уларни Ҳимолай тоғ олдидан чиқишда ётқизади. Муссон ёмғирлари туфайли тоғ дарёларида тез-тез тошқинлар бўлиб туради. Тошқинлар кўприкларни олиб кетади, йўлларни бузади, тоғ қулашларига сабаб бўлади.
Ҳнмолай тоғларида кўллар кўп.Лекин улар орасида катталиги ва гўзаллигига кўра Альп тоғларидаги кўллар билан тенглашадиганлари йўқ. Баъзи бир кўллар, чунончи Қашмир водийсидаги кўллар, қадимда ўзлари тўлдириб турган тектоник ботиқларнинг фақат бир қисмини эгаллаган. Пир-Панжал тизмаси ўзининг кўп музлик кўллари билан танилган. Ундаги кўллар қадимги кар чуқурликларида ёки морена билан тўсилиб қолган дарё водийларида ҳосил бўлган.
Ҳимолай тоғларининг ёғин мўл тушадиган жанубий ёнбағрида тропик ўрмонлардан тортиб баланд тоғ тундраларигача бўлган баландлик минтақалари аниқ ифодаланган. Шу билан бирга жанубий ёнбағирнинг сернам шарқий қисми билан қуруқроқ ғарбий қисми ўсимликлари қопламида каттагина тафовутлар бор. Тоғларнинг этаги бўйлаб унинг шарқий чеккасидан Жамна дарёсигача терайлар деб аталадиган, қора гил тупроқли ўзига хос ботқоқли полоса чўзилган. Терайлар учун чирмовуқлар чирмашиб кетган совун дарахти, мимоза, банан, пакана пальма; ғаров ўсадиган қалин баъзи жойда ўтиб бўлмайдиган дарахт-бута чакалакзорлари хосдир. Терайлар орасида буталардан тозаланиб, қуритилган ерлар бор. Бу ерларда турли хил тропик ўсимликлар етиштирилади.
Терайлардан юқорида тоғ ёнбағирларида ва дарёлар водийларида 1000-1200 м гача баландликда доимий яшил тропик ўрмонлар жойлашган. Бу ўрмонларда сарв пальмалари, дафналар, дарахтсимон папоротниклар, улкан ғаровлар, хилма-хил чирмовуқлар (шу жумладан ротанг пальмаси) ва эпифит ўсимликлар ўсади. Қурғоқчилроқ жойларда қуруқ даврда баргини тўкадиган сифакроқ сал дарахти ўрмонлари кўпчиликни ташкил этади. Бундай ўрмонлар дарахт таги ўсимликлари ва ўтларга бой бўлади.
1 000 м дан юқорида тропик ўрмонларнинг иссиқсевар дарахтларига субтропикларнинг доимий яшил ва баргини тўкувчи дарахтлари қарағайлар, доимий яшил дублар, магнолия, заранглар, каштанлар аралашади. Чирмовуқлардан маймунжон пайдо бўлади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish