Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шоли экиладиган далага ишлов бериш



Download 17,95 Mb.
bet72/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108
Bog'liq
Власова1

104 Шоли экиладиган далага ишлов бериш.
Ҳиндихитойнинг ёғингарчилик кам бўладиган шимолий ва ички районлари баргини тўкадиган муссон ўрмонлари билан қопланган. Баъзи жойларда бу ўрмон ўрни саванналардан иборат. Саванналар кўпинча кесиб олинган ўрмонлар ўрнида ҳосил бўлади, умуман Ҳиндихитойда саванналар Ҳиндистон ярим оролидагига қараганда кам майдонни эгаллайди. Ҳиндихитойнинг муссон ўрмонлари учун қимматбаҳо тик дарахти (экиб ўстириш ҳам кенг тарқалган), ғаровзорлар, сейба дарахти (Ceiba реntandra) хосдир. Тошқинлар вақтида дарё водийларида кишилар сейбанинг қалин шохшаббаси тагига келиб ўрнашади.
Табиий ўсимликларни ҳозирги вақтда хилма-хил маданий ўсимликлар сиқиб чиқарган: сув босадиган пасттекисликларни Ҳиндихитой аҳолисининг катта қисми учун озуқанинг асосини ташкил этадиган шолипоялар, шакарқамиш, банан экиладиган далалар эгаллаган. Қурғоқчилроқ, сунъий суғориладиган районларда пахта етиштирилади, катта майдонларни сал дарахти ва каучукли гевеялар банд қилган. Соҳиллар бўйлаб кокос пальмазорлари чўзилган. Тоғларнинг зинапоя қилинган ёнбағирларида Шарқий Осиёдаги каби чой етиштирилади. Ҳиндихитой учун иссиқ ва соя жойни севувчи кўп йиллик чирмовиқ ўсимлик-қора мурч ҳам характерлидир. Қора мурч ўстириш учун аввал дарахт экилади, мурч дарахтга чирмашиб кетиб, унинг соясида қуёшнинг жазирама нурларидан панада етилади.
Ҳиндихитой тоғларининг ёнбағирлари 700-800 м дан баландда ғаров, папоротник, доимий яшил дубдан иборат қалин ўрмонлар билан қопланган. Тоғларнинг юқори қисмида у ўрмонларга баргини тўкувчи кенг баргли дарахтлар ҳам аралашади. Бу ўрмонларга инсон ҳозирча нисбатан кам таъсир кўрсатган. Бу ўрмонлар тоғларнинг ёнбағри ва тепаларигина қоплаб қолмай, дарё водйилари ҳамда жарларга ҳам тушиб келади.
МАЛАЙЯ АРХИПЕЛАГИ
Малайя архипелаги Ер шаридаги энг катта ороллар ўлкаси. Катта ва Кичик Зонд, Молукка ва Серам ороллари ана шу архипелаг ороллари жумласига киради. Малайя архипелагидап қуруқликнинг умумий майдони 2 млн. км2 га яқин. Ўлка экватор нинг ҳар иккала томонида бўлиб, асосий қисми 6° шимолий кенглик билан 11° жанубий кенглик оралиғида жойлашган.
Малайя архипелаги табиий шароитига кўра Ер шариниш энг мураккаб ва ранг-баранг ўлкаларидан биридир. Малайя архипелаги табиий шароитининг асосий хусусиятлари ёш структуралар билан бирга қадимий қуруқликнинг чуқур тушиб кетган ва сақланиб қолган қисмларининг бирига учраши, энг янги тектониканинг ва у билан боғлиқ бўлган рельефнинг жуда парчаланиб кетганлиги, ҳозирги вулкан ҳамда сейсмик фаолиятнинг интенсивлиги, йил бўйи ҳароратнинг бир текис юқори бўлиши, намнинг мўллиги, ўсимлик қопламида бой, сернам тропик ўрмонларнинт ҳукмронлиги, ҳайвонот дунёсининг ўзига хос ҳамда бойлигидир.
Малайя архипелаги доирасида Осиёнинг ёш бурмаланиш зоналарининг иккита тармоғи туташади. Шимоли-ғарбдан Ғарбий Ҳиндихитой, Андаман ва Никобар оролларидаги тоғ тизмаларини давом эттириб Суматранинг Ғарбий қисми, Ява, Кичик Зонд оролларида тарқалган тоғлар минтақаси ўтади. Бу минтақада, унинг ташқи томонида сўпмаган вулканлар айниқса кўп. Шарқда бу тоғлар минтақаси Тимор, Буру ва Серам оролларида давом этиб кескин бурилади ҳамда ёш тоғларнинг шимолдан бошланиб, Филиппин ороллари ва Сулавеси (Целебес) нинг шарқий қисмини эгаллаган иккинчи тармоғи билан туташади. Бу тармоққа параллел ҳолда ҳозир ҳам букилишда давом этаётган чуқур океан ботиғи жойлашган.
Чуқур сув ости ботиқлари Целебес денгизининг марказий қисмини, Банда оролининг шарқий чеккасини, Флорес денгизининг марказий қисмини ва бошқаларни эгаллаган. Калимантан оролидан шарқдаги бутун зона жуда ҳам парчаланиб кетганлиги, баландлик ва чуқурликларнинг кескинлиги, вулкан ва сейсмик ҳаракатларнинг кучлилиги билан ажралиб туради. Бу ҳол Тинч океаннинг бу қисмида ер пўстининг ҳаракатчанлиги ҳамда геосинклинал ҳолатда эканлигидан далолат беради.
Малайя архипелагининг бурчак остида туташган бу икки ёш геосинклинал зонаси оралиғида ер пўстининг нисбатан барқарор қисми жойлашган. Бу ер кенг орол палахсаларидан ва саёз эпиконтинентал (қуруқлик ўрнида ҳосил бўлган тарж.) денгизлардан иборат бўлиб, Марказий Ҳиндихитойнинг қадимий структураларининг давомидан иборатдир. Бу қисмга Калимантан, Сулавасиннинг шимоли-ғарбий қисми, шунингдек, Банка, Белитунг ва бошқа ороллар киради. Қонтинентал платформа доирасида Жанубий Хитой денгизининг ғарбий қисми, Сиём қўлтиғи, Ява денгизи ва буларни туташтириб турадиган кенг бўғозлар жойлашган. Малайя архипелагининг бу қисмида сейсмик ва вулкан ҳаракатлари кам рўй беради.
Ўлканинг шарқий қисмидаги қуруқлик ва денгизлар нисбатини белгилаган тектоник ҳаракатлар плиоценда, Осиёни Австралиядан узил-кесил ажратган ва ўлканинг ғарбий қисмидаги саёз денгизларнинг ҳосил бўлиши давридан кейин рўй берган.
Малайя архипелагидаги оролларнинг кўпчилиги ҳосил бўлишига кўра материк ороллардир. Лекин улар орасида кичик вулкан ва маржон ороллари ҳам бор. Маржон қурилмалари шарқда одатда ороллар атрофидаги саёзликлар билан чуқур ботиқлар чегарасида бутун-бутун ороллар группаларини ёки сув юзасидан салгина кўтарилиб турган ороллар, ё бўлмаса, сув ости рельефини ҳосил қилган. Ғарбда, платформа доирасида маржон ороллари анча кам ва улар асосан саёз денгизларнинг марказий қисмларида жойлашиб, бир неча архипелаг ҳосил қилади.
Малайя архипелагидаги деярли ҳамма оролларнинг рельефи бурмали-палахсали тизмалардан иборат. Уларни тектоника ва эрозия айрим массивларга бўлиб юборган. Айрим массив тоғлар сўнган ва сўнмаган вулканларнинг пойдевори бўлиб, вулканлар оролларнинг энг баланд чўққиларидир. Йирик оролларда тоғлар билан бир қаторда ёш пасттекисликлар ҳам бор, улар оқизиқлар тўпланишидан ёки вулкан жинсларидан ҳосил бўлган.
Архипелагнинг майдонига (435 минг км2) кўра иккинчи ўриндаги ороли-Суматранинг ғарбий чеккасини тоғлар ва ясси тоғликлар банд қилган. Бу тоғ ва ясси тоғликлар палеозой эрасининг герцин, мезозой ва альп бурмаланишидан бурмаланган ва неоген охиридаги ёрилишлар ҳамда узилмалар натижасида мураккаблашиб кетган кристалл жинсларидан тузилган. Суматра тоғларининг тузилишида вулкан жинслари катта роль ўйнайди, улар бутун-бутун ясси тоғликларни ҳосил қилган. Суматранинг жанубий қисмида сўнмаган ва сўнган вулканлар кўтарилиб туради. Булардан энг баланд ва энг актив ҳаракатдагиси Қеринчи (3805 м) вулканидир. Ғарбда тоғлар билан қирғоқ оралиғида ботқоқ босган пасттекислик бор. Суматрадан маълум масофада ғарб томонда Ментавай ороллари тўдаси чўзилган бу ороллар альп бурмаларидан ва уларнинг ёнидаги мар-жон қурилмаларидан иборат. Шарқда тоғ олди қирларидан нариги томонда бутунлай ботқоқликдан иборат жуда катта ал-лювиал пасттекислик жойлашган. Бу Жануби-шарқий Осиёдаги ҳали ўзлаштирилмаган энг катта экватор ёни ботқоқлигидир. Ботқоқликнинг кенглиги баъзи жойларда 250 км га етади. Шу туфайли оролга шарқ томондан кириб бўлмайди.
Узун чўзилган камбар Ява ороли ёш чўкинди жинслар ва вулкан отилиши маҳсулотларидан ҳосил бўлган. Яванинг тоғлари бурмаланган замин устида жойлашган вулкан занжирлари ҳамда алоҳида турган вулкан конусларидан иборат. Унлаб вулканлар ҳаракатланиб туради, улардан ғовак маҳсулотлар отилиб ёки асосий лава оқиб чиқиб ётади. Баъзи вулканлардан қизиган чанг ёки газ булут каби чиқиб туради. Баъзи бир водийлар тагида тўпланиб қоладиган заҳарли оғир газлар у ерларда тирик жон ва ўсимликнинг ривожланишига имкон бермайди. Кўп районларда олтингугуртли иссиқ булоқяар ер юзасига чиқиб ётади. Яванинг энг баланд вулканлари 3000 м дан ошади. (Раунг, Сламет, энг баланд тоғ Семеру-3676 м ва бошқалар). Вулкан тоғлари орасида отилиб чиққан маҳсулотлар билан тўлган сойликлар жойлашган. Уларда аҳоли зич ўрнашган, ерлар ўзлаштирилган. Сойликлар шу сойликда жойлашган шаҳарлар номи билан аталади, масалан, Бандунг сойлиги ва бошқалар.
Яванинг шимолий қисмида вулканли тоғликнинг этагида аҳоли зич ўрнашган сертепа камбар ерлар бор, Индонезиянинг йирик шаҳарлари шу ерларда жойлашган. Қирғоқ бўйидаги ботқоқ босган пасттекисликда Жакарта жойлашган, уни кўпдан-кўп каналлар кесиб ўтган. Мадура ва Кичик Зонд ороллари тектоник тузилишининг умумий хусусиятлари Явага ўхшашдир.
Ява билан Суматра оралиғидаги Зонд бўғозида машҳур вулканли орол-баландлиги 800 м бўлган Кракатау жойлашган. Унинг 1883 йилдаги отилиши вақтида портлаш бўлиб оролнинг ярми йўқ бўлиб кетган. Портлашдан ҳосил бўлган тўлқин Суматра билан Явада ўн минглаб одамни ҳалок қилган, отилиб чиққан кул ҳавода бир неча йил сақланган. Кракатаунинг отилиши ҳозиргача тўхтагани йўқ. Охирги марта 1973 йилда отилганда 30 минг киши ҳалок бўлди.
Молукк ороллари учун ҳам жуда парчаланиб кетган тоғ рельефи хосдир. Оролларнинг қирғоқ бўйидаги ва тоғ массивлари оралиғидаги унча катта бўлмаган қисмларинигина пасттекисликлар эгаллаган. Яқин даврларда рўй берган ёриқлар билан сўнган ва сўнмаган вулканлар боғланган.
Сулавеси бошқа ороллар оралиғида ажойиб қиёфаси, ўртача баландлигининг катталиги ва денгиздан оролга чиқишнинг қийинлиги билан ажралиб туради. Бу орол Малайя архипелагидаги ороллар орасида энг сертоғ оролдир. Рельефи узилма тектоника натижасида вужудга келган. Баъзи жойларда узилмалар бўйлаб вулканлар жойлашган, лекин вулканлар архипелагнинг бошқа оролларидагига қараганда анча кам.
Малайя архипелагидаги энг йирик ва яхлит оролкалимантан Ер шарининг энг катта оролларидан биридир (734 минг км2). Оролни ўрта қисмида шимоли-шарқдан жануби-ғарбга яхлит палахса тоғлик кесиб ўтади. Унинг чўққиси-Қинаболу (4101 м) бутун архипелагнинг энг баланд нуқтасидир. Қирғоқлар бўйлаб кенг аллювиал пасттекисликлар ва сертепа платолар жойлашган. Уларни тоғ тармоқлари ёки якка тоғлар бир-бирларидан ажратиб туради. Калимантанда вулканлар йўқ.
Архипелагнинг фойдали қазилмаларидан Банка, Белитунг ва Синкен, шунингдек, Молукк ороллари таркибидаги Сарем оролидаги қалай рудаси конлари айниқса катта аҳамиятга эгадир. Қалайнинг ертомир ва сочилма конлари бор. Ертомирларда калай билан .бирга вольфрам ва слюда мавжуд. Баъзи бир жойларда темир рудаси, марганец, боксит бор. Ҳозирги замон вулкан ҳаракатлари билан ертомир олтин конлари боғланган.
Металлмас фойдали қазилмалардан Суматра, Ява ва альп бурмаланиши зонаси чеккасидаги бошқа баъзи майда ороллардаги нефть энг катта аҳамиятга эгадир.
Ўлка катта қисмининг экватор ёнида жойлашганлиги ва ороллардан иборат эканлиги бу ерда экваториал ҳамда денгиз тропик ҳавосининг ҳукмронлигига, ҳароратнинг бир хил туришига, намликнинг доим катталигига, ёғиннинг мўл-кўл ёғишига сабаб бўлади. Ўлканинг шимолий ва жанубий чеккалари бу жиҳатдан бошқа қисмларидан фарқ қилади,
Шимолий ярим шарда ёз бўлганда Осиё устидаги паст босим области жанубий ярим шардан ҳаво оқимларини ўзига тортади, бу ҳаво оқимлари экватордан шимолдан жануби-ғарбдан келадиган муссон хоссасига эга бўлади. Бу шамоллар Индонезиянинг ғарбий қисми устидан ўтаётганда кўп ёғин беради. Фақат жанубий ярим шарнинг субэкваториал минтақасида жойлашган Яванинт шарқида ва Кичик Зонд оролларида жануби-шарқий пассат шамоллари таъсири сезилади ва у ерларда узоқ давом этмайдиган, лекин аниқ сезилиб турадиган қуруқ давр бўлади. Бу давр жанубий ярим шарнинг қиш ойларига тўғри келади.
Ш имолий ярим шарда қиш бўлганда Кадимантанинг шимоли-шарқида ва Суматранинг шарқида эсиб турувчи шимоли-шарқий пассат шамоллари Тинч океан устида намга мўл тўйиниб олиб, бу ерларга кўп ёғин келтиради. Пассат шамоллари ўз хусусиятларига кўра экваториал ҳаводан фарқ қилмайдиган тропик денгиз ҳавосини келтиради. Бу шамоллар Австралия устидаги паст босим областига томон эсар экан, жанубий ярим шарга шимоли-ғарбий экваториал муссон сифатида келади. Шу сабабли Калимантан ва Суматра оролларининг шарқий қисмларида энг кўп ёғин шимолий ярим шарнинг қиш даврига тўғри келади; бошқа ерларда ёзда энг кўп ёғин тушади, қиш вақтида эса ёғиннинг камайиши кузатилади.
Экватор ёнидаги районларда ёғин йил бўйи ёғади, кузи ва баҳори тун-кун тенглигидан кенинги даврда, яъни тахминан октябрь-ноябрь ва апрельмайда кескин кўпаяди.
Экватордан маълум масофада Ернинг айланиши таъсирида нам шамоллар ғарб томондан эсади. Ҳар бир оролдаги тоғларнинг ғарбий ёнбағирларига 3000-4000 мм, баъзан ундан ҳам кўп ёғин тушади; шарқий ёнбағирларига эса 1500-1800 мм ёғин ёғади. Ҳавонинг намлиги ўрта ҳисобда 80% га етади, экватор яқинидаги баъзи жойларда вақт-вақти билан 95% га боради, тунда шудринг қалин тушади.
Малайя архипелаги учун температуранинг йил бўйи бир хил бўлиши хосдир. Суткалик амплитудалар ҳамма жойда ҳам йиллик тафовутлардан катта бўлади. Экватор ёнидаги баъзи бир районларда ўртача ойлик температуралар фарқи 1°С дан ошмайди, шу билан бирга ҳеч бир ойнинг ўргача температураси +27°С дан баланд бўлмайди. Кундуз кунлари одатда + 35°С дан кўтарилмайди, тунда эеа + 23°С дан паст тушмайди. 1500 м дан баландда кечалари-2,-3°С гача совуқ тушиши мумкин, лекин температуранинг йиллик ўзгариши текисликлардаги каби бир хиллигича қолади. об-ҳавонинг бундай бир хиллиги европаликларнинг ўрганмаган организми учун ёмон таъсир кўрсатади, лекин маҳаллий аҳоли бунга яхши ўрганиб кетган. Малайя архипелагининг тубжой аҳолиси Италияга бориб қолса, қишки совуқлардан қўрқади, лекин италияликлар Европанинг шимолидаги мамлакатларга борганда эса қишки қаттиқ совуқлардан бунчалик қўрқмайди, чунки италияликлар учун фаслларнинг алмашиниши таниш, лекин ҳароратнинг ўзгариши катта бўлади, холос. Индонезияликлар учун эса фаслларнинг алмашиниши бутунлай нотаниш ҳодисадир.
Оролларнинг кўпдан-кўп дарёлари тоғларни чуқур, дарасимон водийларда кесиб ўтиб, соҳилдаги ботқоқлик паст ерларга чиқиб, тармоқларга бўлинади ва оқим тезлиги кескин камайиб оқизиқ жинслари чўкади ҳамда қирғоқбўйи марзалари, табиий тўғонлар ҳосил қилади, дельталар тез ўсиб боради. Тор водийларнинг ҳосил бўлишида тектоника катта роль ўйнаган. Ҳозиргн замон вулканлари мавжуд бўлган ерларда оқувчи дарёлар оқизиқ жинсларни айниқса кўп оқизади. Ява ва бошқа оролларнинг дарёлари кўп миқдорда вулкан кулларини оқизиб кетиб, вулкан йўқ районлардаги дарёларга қараганда қуйи оқимида ўнлаб ҳисса кўп ғовак жинсларини ётқизади. Пасттекисликларда ёғиннинг кўплиги, буғланишнинг камлиги ва ўсимлик қопламининг зичлиги натижасида сувнинг оқиши қийинлашади. Бундай жойларда ерларни хўжаликда ўзлаштиришни қийинлаштирадиган жуда катта ботқоқликлар ҳосил бўлади. Қаттиқ жалалар оқибатида тез-тез бўлиб турадиган тошқинлар ҳам ерларни ботқоқ босишига ёрдам беради.
Малайя архипелаги дарёларининг сув сатҳи йил давомида деярли ўзгармайди. Яванинг жануби-шарқи бундан мустасно, бу ерларда эса қурғоқчил даврда кичик дарёлар бутунлай қуриб қолади.
Ороллардаги дарёларнинг кўпчилиги калта дарёлардир. Ўлканинг Калимантанда оқадиган энг катта дарёси капуаснинг узунлиги 1400 км га боради. Дарёлар юқори оқими сув энергиясининг катта запасига эга, қуйи оқимида эса суғоришда ва кема қатновида фойдаланилади.
Оролларнинг кайнозой эраси бошидан буён деярли ўзгармаган иқлимий шароити аниқ тропик хусусиятларга эга бўлган бой органик дунёнинг ривожланишига қулайлик туғдирган. Қўшни материклар билан қуруқлик орқали туташиб турганлиги ороллар флораси ва фаунаси таркибида Осиё ҳамда Австралияга хос ўсимлик ва ҳайвонларнинг бўлишига олиб келган. Антропоген даврида бу материклардан бутунлай узилиб қолганлиги эса эндемикларнинг йирик ўчоқларининг шаклланишига ёрдам берган. Умуман олганда оролларнинг флораси ҳам, фаунаси ҳам турларга ниҳоятда бой ва ўзига хосдир.
Архипелагнинг энг кўп тарқалган ландшафт типи нам тропик ўрмонлар бўлиб, улар 1500 м дан юқорида тоғ тропик ўрмонлари билан алмашинади. Йирик оролларнинг ички қисмларида, шунингдек, ўлканинг шимолий ва жанубий чекка қисмларида муссон ўрмонлари ҳамда саванналар тарқалган.
Оролларда аҳоли анча зич, лекин жуда ҳам нотекис жойлашган, шу сабабли ўлканинг турли қисмларидаги табиий ландшафт инсон таъсирида ҳар хил даражада ўзгарган. Явада аҳоли ҳаммадан зич жойлашган. Бу ерда Индонезиядаги бутун аҳолининг 2/3 қисмидан ортиғи яшайди, унинг 70 % территорияси ўзлаштирилган ерлар-шолипоялар, турли хил техника экинлари экиладиган ерлар, кўпдан-кўп аҳоли пунктларини ўраб турган боғлар ва дарахтзорлар билан банд. Явада табиий ўсимликлар фақат тоғларда сақланиб қолган деса бўлади.
Шоли ва Ява оролининг ғарбий қисмидаги соҳил бўйи ботқоқлик пасттекисликларда ва тепаларнинг зинапоя қилинган ёнбағирларида экилади. Ёнбағирлардаги ҳар бир зинани яваликлар кўп асрлар мобайнида бунёд қилганлар; зиналарнинг чеккалари камбар марза билан ўралган бўлиб, ёмғир сувлари махсус ариқ орқали юқоридаги зиналардан пастки зиналарга 5;тиб туради. Шоли йиғиб олингандан кейин, ер қуритилиб, кўпинча маккажўхори, батат (ширин картошка), ерёнғоқ, ловия етиштирилади. Катта майдонларда шакарқамиш, гевея, хин, кофе дарахтлари ўстирилади. Аҳоли пунктлари- атрофларини банан, нон дарахти, манго, дурьян, пальма дарахтлари ўраган.
Кичик Зонд ва Молукк оролларида ҳам аҳоли зич ўрнашган, ерлар ўзлаштирилган. Соҳиллардаги кокос пальмазорлари Молукк оролларидан тарқалган зираворлар олинадиган ўсимликлар (гвоздика дарахти, мускат дарахти, қорамуруч), шакарқамишзорлар, шолипоялар денгиз бўйидаги ерлардан у ерларни бир вақтлар қоплаб ётган тропик ўрмонларни аллақачон сиқиб чиқарган. Фақат тоғларнигина ҳозирги вақтгача ўрмонлар қоплаб ётади, лекин энг қимматли дарахтлар танлаб кесилгани туфайли бу ўрмонлардаги дарахт турлари ҳам анча ўзгарган ва илгаригидек бўлиқлик ҳолати қолмаган.
Бироқ Малайя архипелагидаги баъзи бир оролларда аҳолиси кам ва ҳатто инсон деярли таъсир этмаган районлар бор. Калимантанда аҳоли кам ва бу орол яхши ўрганилмаган. Унинг ландшафтларига инсон жуда кам таъсир кўрсатган; оролнинг 85% майдони ҳар хил типдаги ўрмонлар билан қопланган, бу ерда соҳилдаги текисликларнинг мангра ўрмонларидан тортиб, Кинабалу чўққиси ёнбағридаги тоғ ўрмонларигача учратиш мумкин.
Денгиз қирғоқларидаги пасттекисликлар ва дарёлар дельталари дунёдаги энг бой мангра ўрмонлари билан қопланган бўлиб, улар тимсоҳлар, тошбақалар ва сувдагина эмас, балки сув қайтган пайтларда балчиқда ҳам яшай берадиган балиқлар ҳамда бошқа ҳайвонлар учун бошпанадир. Мангра чакалакзорларидан орол ичкарисига томон борилганда биринкетин ризофорзорлар, авиценназорлар, бругиеразорлар келади. Улардан кейин нипа пальмалари ва нибонго пальмалари (Oncospertna filamentoso) полосаси келади, бу пальмазорлар соҳилларга ўзига хос манзара бахш этади.
Денгиз соҳилидаги сув босмайдиган ерлардан тоғ ёнбағирларида тахминан 1500 м баландликкача бўлган ерлар мураккаб ярус системасига эга бўлган жуда бой нам тропик ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонларда беҳисоб чирмовиқ ва эпифит ўсимликлар ўсади. Пальмалар, фикуслар, дуккакли ўсимликлар энг баланд ўсимликлар бўлиб, уларнинг бўйи 60-70 м га етади. Калимантан ўрмонларининг қимматбаҳо мевали дарахтлари-ион дарахти, мангустан, манго, дурьян фақат Малайя архипелагининг оролларидагина эмас, балки тропик минтақанинг бошқа исмларида ҳам кўп етиштирилади. Қуйи ярусда банан, ғаров, пандануслар, баҳайбат папоротниклар ўсади. Йиқилиб тушган дарахтлар танасида ва тупроқда орхидея, мох ва лишайниклар ўсади. Беҳисоб чирмовиқ ўсимликлар, шу жумладан, бўйи 200-300 м бўлган ротанг пальмаси дарахтларга чирмашиб, ўтиб бўлмас чакалаклар ҳосил қилади.
Тоғ тропик ўрмонларида 1500 м дан юқорида асосан игна-баргли дарахтлар, доимий яшил дублар, рододендронлар ўсади; тупроқли, дарахтлар танасини, улардан осилиб тушган шохшаббаларни қалин мох ва лишайниклар қоплаб ётади, натижада бундай ўрмонлар афсонавий ўрмонларга ўхшайди.
Калимантаннинг тропик ўрмонларида қалин дарахтзор ва сояда яшашга турли йўллар билан мослашган хилма-хил ҳайвонлар яшайди. Кўпчилик ҳайвонларнинг ҳаёт зайли бирор томондан. дарахтлар билан боғлангандир.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish