99. Ҳиндистон ярим оролининг Коромандель қирғоғи.
И чки ясси тоғликларнинг катта қисмида қизил тупроқларнинг турли типлари ва вулкан жинслари устида таркиб топувчи ҳамда peryp ёки пахта тупроғи деб аталадиган қорамтир тупроқлар энг кўп тарқалган. Пахта тупроғи дейилишига сабаб шуки, ўзида намни яхши сақлайдиган бу тупроқлар пахта етиштириш учун айниқса қулайдир.
Д екан ясси тоғлигининг ўсимликлар қоплами учун йилнинг қурғоқчил даврида баргини тўкадиган сийрак ўрмонлари бўлган саванналар энг характерлидир. Қўп ҳолларда саванналар кесиб юборилган ўрмонлар ўрнида пайдо бўлади, бошқа жойларда улар азалдан ўсиб келган ўсимликлар типидир.
100. Кокос пальмазори орасида жойлашган қишлоқ.
Ҳиндистон ярим ороли саванналари учун қурғоқчил даврда қовжираб қоладиган қалин ўт қоплами хос. Бу ўт қоплами устидан қандилсимон ихрожлар (заҳарли оқ шира чиқадиган ўт), соябонсимон акациялар, сал дарахтлари, Borassus пальмалари кўтарилиб туради. Тоғ ёнбағирларининг баъзи жойларида сал ва тик дарахтлар (тик дарахти ёғочи кемасозликда қимматли материал бўлиб ҳисобланади), пальмалар ғаровлар, сандал ҳамда атлас дарахтлари (Chloroxylon swietenia) ўсадиган ўрмонлар сақланиб қолган. Қишлоқлар яқинидан ажойиб баньян дарахтини, ёки ҳинд анжирини (Ficus bengalensis) кўп кўриш мумкин. Унинг осилиб тушган шохлари янгидан илдиз отиб кетиб, кейинчалик катта таналарга айланади. Оқибат натижада кўп танали жуда катта дарахт ҳосил бўлади, унинг айланаси 500 метргача етиши ва бир дарахт тагида бутун бошли бир қишлоқ жойлашиши мумкин. Ҳиндистонда 300 ёшдан ошган қадимги баньян бор.
Коромандель соҳили учун қирқилавериб сийраклашиб қолган ўрмонлар хос. Қумли ерларда пальмалар ва соябонсимон акация ўсади. Дарёларнинг қуйилиш жойларида мангра ўрмонларининг катта массивлари бор. Ясси тоғликда катта ерлар Жанубий Ҳиндистоннинг асосий экини бўлган пахта далалари билан банд. Шунингдек, шакарқамиш, ерёнғоқ, маккажўхори, тариқ экиш ҳам кенг тарқалган. Улар кўпгина жойларда табиий ўсимликларни сиқиб чиқарган.
Ҳиндистон ярим оролининг жанубий қисмидаги қуруқ давр қисқа бўладиган энг сернам районлар илгари сернам тропик ўрмонлар билан қопланган бўлган. Ўрмонлар фақат пасттекисликларнигина қопламасдан ёнбағирлар бўйлаб кўтарилиб, пальма, ғаров, сандал дарахти ва бошқалар ўсадиган чакалакзорларни ҳосил қилган эди. Бу ўрмонларнинг сақланиб қолган қолдиқларидаги турларнинг кўплиги, чирмовиқ ва эпифитларнинг мўллиги жиҳатидан улар экваториал минтақанинг, хусусан Малайя архипелагининг ўрмонларига ўхшаб кетади. Ўрмондаги дарахтлар турлари жойнинг денгиз сатҳидан баландлигига қараб ўзгаради. Тоғлар этагида Бенгалия чакалакзорларига ўхшаган типик тропик чакалакзорлар жойлашган. Юқорироқда тропик турларга субтропик ўрмонлар вакилларикамелия, доимий яшил дуб, акация аралашади, лекин чирмовуқлар ҳамда эпифитлар кўп бўлганлигидан тропик ўрмонлар манзараси сақланиб қолади.
Малабир соҳилида ландшафтга ўзига хос манзара бахш этувчи кокос пальмаси (Cocos nucifera) ўсади. Тропик ўрмонларнинг каттагина қисми тозаланиб шоли, зиравор ва бошқа ўсимликлар экиладиган плантациялар ҳосил қилинган.
Ҳинд-Ганг пасттекислиги ва Ҳиндистон ярим ороли, яъни Ҳиндистоннинг асосий қисмини ташкил этувчи территориянинг ҳайвонот дунёси жуда бой ва инсон томонидан кам қирилган, чунки ҳиндлар динига кўра ердаги барча жониворлар муқаддас бўлиб, улардан ҳатто зарарли ҳайвонларни ҳам ўлдириш ман этилади. Ана шунинг учун Ҳиндистонда экинларга зарар келтирўвчи ва юқумли касалликларни тарқатувчи маймунлар, каламушлар, тўтилар, юмронқозиқлар кўпайиб кетган. Ҳатто заҳарли илонларни ҳам камдан-кам ҳолларда ўлдиришади.
Ҳиндистоннинг йиртқич ҳайвонлари бир неча тур мушуксимонлардан иборат. Дарёлар дельталарининг чакалакзорларида, айниқса Ганг ва Брахмапутра дарёлари дельталарида йўлбарслар бор. Холдор ва қора қоплонлар кенгроқ тарқалган, улар ҳайвонларгагина эмас, баъзан одамларга ҳам ҳужум қилиб туради. Сиртлон, бўри, ёввойи итлар чорва моллари ва майда уй Ҳайвонларини еб, катта зарар келтиради. Аҳоли пунктлари атрофида ҳар доим чйябўрилар бўлади.
Виверралар оиласидан бўлган кичкинагина ҳайвон мангуст заҳарли илонларни қиради, шу сабабли уни уй ҳайвони сифатида боқилади.
Ҳимолай тоғлари этагидаги қалин чакалакзорларда ва ўрмонларда сақланиб қолган баъзи бир районларда ёввойи филлар (Elephas maximus) ҳозиргача бор, уларни ҳар йили овлаб туришади. Хонаки филлар оғир юкларни ташишга, оғир ишларни бажаришга ўргатилади, шунингдек, улардан халқ байрамларида,тантаналарда фойдаланилади.
Хилват ўрмонларда ҳозиргача аҳён-аҳёнда бир шохли каркидон учраб туради, улар Ер шарининг бошқа деярли ҳамма жойида қириб битирилган. Еввойи буқалар дарё бўйларидаги қалин чакалакзорларда ва серўт водийлари ҳамда платоларда яшайди. Ҳиндистондаги энг йирик ёввойи буқа бўлган гаурнинг узунлиги 3,5 м га, баландлиги деярли 2 м га етади Бу ҳайвон мамлакатнинг шимолий ва жанубий районларида яшайди. Ҳиндистон қорамолининг авлоди бўлган бантенг нуардан сал кичикроқ гаял ва ҳинд буйволи хонаки ҳамда ярим хонаки ҳолатда кенг тарқалган. Булардан аҳоли сут соғиб олади ва улов сифатида фойдаланади. Турли районларда ёввойи эчкилар, ёввойн қўйлар, антилопалар, буғулар учраб туради.
Ҳиндистонда маймунлар хилма-хил ва жуда кўп. Маймунлар муқаддас ҳайвон ҳисобланади, улар ўрмонлардагина эмас, ахоли пунктларида ҳам яшаб, боғ ҳамда экинларга катта зарар етказади. Ҳиндистон учун гиббонларнинг бир неча тури, макаклар, силлиқ жунли хонумонлар (Semnopiihecus) характерлидир. Ҳақиқий маймунлардан ташқари лемурларнинг икки тури-сарвиқомад ва дангаса лоралар (Loris graculis и Nycticebuz lardigrangis) кенг тарқалган.
Ҳиндистонда чалатишлилардан калтакесакларнинг уч тури бор, булар орасида Ҳиндистон панголини энг кенг тарқалган.
Ҳиндистон қушларга бой, аҳоли қушларни ҳам ўлдирмайди. Қушлардан каккунинг 30 га яқин тури, йиртқич қушларнинг 80 тури, кўп сонли кабутарлар, тўтилар, қўтонлар, турналар, ювуқсимонлардан оддий товус ва хонаки товуқларнинг аждоди бўлган банки хўрози ббр.
Ганг дарёси сувларида тимсоҳлар яшайди. Қуруқлик тошбақалари, калтакесаклар, илонлар кенг тарқалган. Ҳиндистонда илонларнинг кенг танилган оилалари бор. Заҳарли илонлар жуда кўп, илон чақишидан ҳар йили кўплаб кишилар ўлади. Кўзойнакли (кобра) илонлар айниқса хавфли, илоннинг бу турлари орасида узунлиги тўрт метрга етадиган ва бошқа илонлар билан овқатланадиган катта кўз ойнакли илон ажралиб туради. Бу илон одамга сабабсиз ҳужум қиладиган ягона илондир. Заҳарсиз илонлар орасида чакалакларда яшайдиган бўғма илон билан питонлар энг катта илонлар ҳисобланади. Ҳиндистонда бўғимоёқлилар жуда кўп, булар орасида одам учун хавфли бўлган безгак чивинлари, заҳарли ўргимчаклар, чаёнлар, сколопендралар (заҳарли мингоёқлар), каналар ва бошқалар бор.
ШРИ ЛАНКА ОРОЛИ
Шри Ланка майдонига кўра (65,6 минг км2) Осиёнинг бошқа оролларига нисбатан катта бўлмаса ҳам, табиий шароитининг ўзига хослигига қараб уни алоҳида табиий географик ўлка сифатида ажратиш мумкин.
Шри Ланка Ҳиндистон ярим ороли яқинида жойлашган бўлиб, ундан кенглиги 60 км ча бўлган Полк бўғози орқали ажралган. Ҳиндистон ярим ороли соҳилидаги пасттекислиқлар билан орол оралиғида Одамато Кўприги деб аталадиган саёзлик ва маржон рифларидан иборат кўтарма бор. Бу кўтарма устидан бўғоздан паром орқали ўтадиган темир йўл ўтган.
О рол тузилиши жиҳатидан Ҳиндистон ярим орблининг бир қисмидир. У қадимги кристалл жинслардан тузилган, пенепленлашган палахсанинг бир қисми бўлиб, жанубий қисми бир оз кўтарилган, шимол, шарқ Еа ғарб томонлари чўккан, баъзи жойларини ёшроқ чўкиндилар қоплаб олган. Оролнинг жанубий ярмида гнейс ва кварцитлардан тузилган Марказий массив кўтарилиб туради. Унинг ички қисмлари палахсали тоғлар ва платолардан иборат бўлиб, уларни чуқур водийлар ва сойликлар бир-биридан ажратиб туради. Бу тоғлар орасида энг баланди
Do'stlaringiz bilan baham: |