1 12. Ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Январь. Бироқ Африканинг шимолий қисмининг майдони жанубий қисмининг майдонидан, яъни (экватордан жанубдаги қисмидан) икки марта катталиги муҳим аҳамиятга эга. Африкадан шимол ва шимоли-шарқда жуда катта Евросиё қуруқлиги жойлашган. Континентлар орасидаги илиқ денгизлар Ўрта денгиз билан Қизил денгиз Африкани Евросиёдан ажратиб туради. Жанубий субконтинент Атлантика океани билан Ҳинд океани орасидадир. Шунинг учун ҳам экватордан шимол ва жанубда иқлимнинг вужудга келиш шароити бир хил эмас.
Материкнинг асосий қисми тропиклар орасида бўлиб, бутун йил давомида қуёшдан кўплаб иссиқлик олади ва жуда қизиб кетади. Шимолий яхлит қисми эса айниқса кучли қизийди. Бутун Африка (бир озгина территорияни истисно қилганда) йилига 160 ккал. см2 дан кўпроқ иссиқлик олади. Шимолий қисмида эса ялпи радиация 200 кал. см2 дан ошади. Бундай юқори температуралар Африканинг Ер шаридаги энг иссиқ материк эканлигидан далолат беради.
Материк ер юзасининг анча текислиги ва чекка қисмининг ички қисмларга нисбатан бир оз кўтарилганлиги сабабли Африка иқлимига океанлар у қадар катта таъсир қилмайди ва Африка иқлими ўзига хос континентал иқлимдир. Шимолий қисми жуда катта бўлганидан ва Евросиёга яқин жойлашганлигидан иқлими айниқса континенталдир.
Африканинг катта қисми ҳар иккала яримшарнинг субтропик антициклонлари ва пассат циркуляцияси таъсиридадир. Шимолий яримшарнинг қуруқликдан эсадиган пассатлари нисбий намлиги кам бўлган континентал ҳаво олиб келади. Ҳинд океани томонидан эсадиган жанубий яримшар пассатлари материкнинг шимолий чеккасига беқарор сернам ҳаво массалари келтиради.
Материкнинг ғарбий чеккалари шимолий ва жанубий ярим-шарларда Атлантика субт.ропик антициклонларининг шарқий чеккаси таъсирида бўлиб, улар учун пассат инверсияси характерлидир. Бу инверсия Атлантика океанининг совуқ оқимлари таъсирида анча кучаяди. Бу эса ёғин ёғиши учун ноқулай шароит яратади.
Материкнинг экватор атрофидаги қисмларида ҳаво массадарининг бир яримшардан иккинчи яримшарга кўчиши жуда катта аҳамиятга эга. Шу билан биргаликда материкнинг шарқида бошқа яримшардан пассатларнинг ўтиб келиши шу ярим-шардаги ёз пайтида рўй беради. Ғарбда эса босим градиенти Жанубий Атлантика максимумидан Африканинг шимолий суб-континенти томонига доимий йўналгани учун бутун йил. давомида жанубий пассат (жануби-ғарбий муссон) шимолий яримшар-fa ўтиб туради. Шунинг учун 17° ш. к. билан 20° ж. к. орасидаги полосада ҳар иккала яримшарда ёз пайтида беқарор сернам экваториал ҳаво олиб келадиган ва серёмғир даврни вужудга келтирадиган экваториал муссонлар таъсир этиб туради.