Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шарқий Африкада филлар (В. В. Добровольский фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet85/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   108
Bog'liq
Власова1

125. Шарқий Африкада филлар (В. В. Добровольский фотоси).
Материкнинг шарқий ва жанубий қисмларида қолган каркидонлар деярли қирилиб битган ҳайвонлар жумласидандир. Африка каркидонларининг иккита шохи бор, нкки тури-қора каркидон ва оқ каркидон (Dicoros bicornis ва Ceratotherium simum), учрайди. Оқ каркидон ҳозирги каркидонлардан энг йириги бўлиб, узунлиги 4 метрга етади. Ҳозир бундай каркидонлар фақат қўриқхоналарда қолган.
Африканинг турли қисмларидаги дарё ва кўлларнинг бўйларида яшайдиган бегемотлар (Hippopotamurs amphlbius) кўпроқ тарқалган. Бегемотларни ва шунингдек, ёввойи чўчқаларни гўшти ва териси учун қириб юборишмоқда.
Ўтхўр ҳайвонлар кўпдан-кўп йиртқичлар учун емиш бўлиб хизмат қилади. Африканинг саванна ва чўлларида арслон (Раntera leo) учрайди. Бу ерда арслоннинг икки тури-экватордан шимолда яшайдиган барбар арслони ва материкнинг жанубий қисмида тарқалган сенегал арслони яшайди. Барбар арслони деярли бутунлай қириб юборилган. Арслонлар яланг жойларни хуш кўради ва ўрмонлар орасига деярли кирмайди. Сиртлонлар, чиябўрилар, қоплонлар, гепардлар, қорақулоқлар, серваллар кўп. Виверралар оиласининг бир неча вакиллари учрайди.
Текислик ва тоғ даштларида ҳамда саванналарда павианлар группасига кирадиган маймунлар: чинакам павианлар (Pavio), геладлар (Teropithecus), мандариллар (Mandryllus) кўп. Силлиқ жунли маймунлардан гверец (Colobus geurera) характерлидир. Маймунларнинг кўпгина турлари фақат салқин иқлимли тоғларда яшашга мослашган ва пасттекисликларнинг иссиқ иқлимига чидай олмайди.
Кемирувчилардан сичқонлар ва олмахон (тийин) нинг бир неча тури бор.
Саванналарда қушлар: Африка туяқуши, цесарка, турач, марабу, ваҳима қуш кўп, илонни еб кун кўрадиган мирзақуш (секретарь қуш) (Sagittarius serpentarius) жуда ажойибдир. Сув ҳавзаларида лойхўраклар, қўтонлар, соқақушлар уя қўяди.
Ш имолий чўллардагига нисбатан судралувчилар кам; кўпинча бу ерларда шимолдаги ҳайвонларнинг оила ва ҳатто турлари учрайди. Хилма-хил калтакесаклар ва илонлар, қуруқликда яшайдиган тошбақалар кўп. Хамелеонларнинг бир неча тури учрайди. Дарёларда тимсоҳлар яшайди.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish