121. Шарқий Африкадаги парксимон тўп-тўп ўрмонлар йилнинг қуруқ фаслида (В. В. Добровольский фотоси).
Ёмғир-ёғадиган давр 8-9 ой давом этадиган бошоқли саванналарда бўйи 2-3 м, баъзан эса 5 м га етадиган бошоқлилар: фил ўти (Pennisetum purpureum), сертук узун баргларц бўлган чайир ва бошқалар ўсади. Яхлит бошоқлилар денгизи орасида айрим дарахтлар: баобаб (Adansonia digitata), дум пальмаси (Hiphaena), мойли пальмалар учрайди.
Экватордан шимолда бошоқли саванналар тахминан 12 ш. к. гача етади. Жанубий яримшарда айниқса Ҳинд океани со ҳилида бошоқли саванналар зонаси анча кенг майдонни эгаллаб, баъзи жойларда тропиккача етиб борган. Бу ерларда бошоқли саванналар билан биргаликда йилнинг қуруқ даврида барг тўкадиган сийрак тропик ўрмонлари кенг тарқалган. Жанубий Африканинг шарқида бундай ўсимликлар бошқа ўсимлик типлари билан биргаликда тропикдан анча жанубгача учрайди.
Бошоқли саванналар ва сийрак ўрмонларда ўзига хос тупроқлар-саванналарда қизил тупроқлар, ўрмонларда қизил-жигар ранг тупроқлар учрайди.
Сернам давр қисқариб, 5-6 ойга тушиб қолган ва ёғин миқдори камая борган сари саванна ўсимликлари кўпроқ ксерофил шакл олади. Ўтлар тобора сийраклашиб, пакана б\ла боради, дарахтлар орасида турли хил паст бўйли акациялар (Acacia I albida, А. arabica ва б.) кўпроқ ўрин олади. Бу дарахтларнинг шохшаббаси ясси бўлади. Булар типик ёки қуруқ саванналардир.
Сернам давр 3-5 ой давом этадиган районларда типик са-ванналар қуруқ ва сертикан буталар ҳамда сийрак дағал ўтлардан иборат чакалакзорлар ҳосил қилган. Чўлга айланган саванналар деб аталадиган ана шундай ўсимлик туркумлари шимолий яримшарда типик саванналардан шимолда камбар полоса ҳосил қилган. Бу полоса ғарбдан шарққа, йиллик ёғин миқдори камая борган томонга қараб кенгаяди.
Материкнинг шарқида чўлга айланган саванналар айниқса катта майдонни эгаллайди-Сомали ярим оролини ишғол қилиб экваторгача ва ундан анча жанубгача давом этади. Чўлга айланган саванналарнинг тупроқлари қизил-қўнғир тупроқлардир. Асосий жинслар тараққий этган жойларда қора рангли тупроқлар тарқалган.
Саванналар ва тропик сийрак ўрмонларнинг барча типлари материк ер юзасининг 40% часини ишғол қилади. Африка саванналарининг катта қисми йўқ блиб кетган ўрмонлар ўрнида пайдо бўлган, деган фикр бор.
Иқлим ва тупроқ шароитларига кўра саванналар тропик деҳқончилик учун қулай. Ҳозирги вақтда саванналарнинг катта қисмлари тозаланган ва ҳайдаб экин экилади. Бу зонада пахта, ерёнғоқ, маккажўхори, тамаки, жўхори, шоли энг кўп экилади.
Саванналар чала чўллар билан чегарадош. Чала чўллар шимолий яримшарда камбар зона ҳосил қилса ҳам, анча яққол сезилиб туради. Жанубий Африкада эса материкнинг ички қисмларида кичикроқ районларни ишғол қилган. Чала чўлларда қуруқ давр деярли бутун йил бўйи давом этади. ёғин миқдори 250-300 мм дан ошмайди. Ўсимликлар ва тупроқларда ксерофил хусусият яққол сезилиб туради.
Шимолий ва жанубий яримшарларда чала чўлларнинг ўсмликлари турларининг таркибига кўра фарқ қилади. Шимолий яримшарда ер юзаси сертикан буталар ва пастак дарахтлар, аксари кул ранг-яшил майда баргли акациялар ва юлғунлардан иборат сийрак чакалакзорлар билан қопланган. Булар орасида чим ҳосил қиладиган кўп йиллик дағал ўтлар ўсади. Булар бута бошоқли чала чўллардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |