Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Еғиннинг ўртача йиллик миқдори



Download 17,95 Mb.
bet79/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108
Bog'liq
Власова1

114. Еғиннинг ўртача йиллик миқдори.
Африканинг асосий қисмида, бутун йил давомида темпера туранинг баланд бўлиши қуёшнинг горизонтдан жуда баланд туриши ва инсоляциянинг кучли бўлиши билан боғлиқМатерикнинг анчагина қисмида йиллик ўртача температура +20°С дан юқори бўлади. Африканинг шимолий қисми яхлит бўлиб, катта территорияни ўз ичига олади, шунинг учун ҳам бу қисм жанубий қисмга нисбатан жуда қизийди ва бу ерда ойлик ўртача температура энг юқори ( + 35-40°С) бўлади, шунингдек, Ер шаридаги энг максимал температура ( + 58°С гача) ҳам шу ерда қайд қилинган.
Бутун Африкада иқлимнинг континентал бўлиши билан бирга, температуранинг суткалик ўзгариши ҳам каттадир, масалан, Саҳрои Кабирда темгфратуранинг суткалик амплитудаси 50°С га етади.
Материк территориясида ёғин жуда нотекис ёғади. Материкнинг экватор яқинидаги қисмида тахминан 5° ш. к. билан 10° ж. к. оралиғида мунтазам равишда конвектив ёмғирлар кўплаб ёғади. Африкада энг кўп ёғин (10 000 мм атрофида) Камерун тоғ массивининг ҳукмрон жануби-ғарбий шамолларга рўпара ёнбағирларида ёғади.
Экватордан шимол ва жанубдаги областларда, ҳар иккала яримшарда тахминан 17° гача бўлган майдонда, ёғин шу ярим-шарда ёз бўлган пайтдагина экваториал муссонлар томонидан келтирилади. Жойнинг географик ўрни ва рельефига қараб йиллик ёғин миқдори катта фарқ қилади. Экватордан янада шимол ва жанубга томон (30° гача) бутун йил давомида ёғин жуда кам тушадиган областлар жойлашган. Материкнинг чекка шимоли ва чекка жанубида, субтропик минтақада ёғин миқдори яна ортади, шимоли-ғарб ва жануби-ғарбда ёғиннинг кўпчилик қисми қишда, жануби-шарқда эса ёзда ёғади.
Ана шунинг учун ҳам Африкада иқлим жуда хилма-хилдир.
Экваториал иқлим минтақаси Конго ҳавзасининг анчагина қисмини, тахминан 5° ш. к. билан 5° ж. к. оралиғини, шунингдек, Гвинея соҳилини 7-8° ш. к. гача ўз ичига олади. Конго ҳавзасида Ер юзаси кучли қизиб кетганлигидан ҳаво массалари зоқорига кўтарилади ва бутун йил давдмида конвектив ёмғирлар ёғади. Африкада қуёшнинг горизонтдан энг баланд кўтарилишига қараб йилига икки марта ёғин энг кўп тушадиган фасл бўлади. Гвинея соҳилида ёғинларни ҳукмрон жануби-ғарбий шамоллар келтиради ва бу ерда йилига жуда кўпкамерун тоғ массиви ёнбағирларида 9 600 мм гача ёғин тушади. Температуранинг деярли йил бўйи юқори бўлиши ( + 24-28°С), буғланишдан кўра 1,5-2 марта ортиқ даражада ёғиннинг кўп ёғиши ва ҳаво нисбий намлигининг юқори бўлиши туфайли намгарчиликнинг керагидан ортиқча бўлиши учун шароит яратилган. Ана шунинг учун ҳам Африканинг экваториал қисми иқлими унга ўрганмаган европаликлар учунгина эмас, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам оғирлик қилади.
Шимолий Африкада субэкваториал минтақа шимолда 17 ш. к. гача давом этади. Жанубий яримшарда субэкваториал иқлим минтақаси Атлантика океанигача етиб бормайди. Жанубда у деярли 20° ш. к. гача давом этади. Материкнинг шарқида шимолий яримшар билан жанубий яримшарнинг субэкваториал минтақалари қўшилиб кетади. Экваториал минтақа эса Ҳинд океанига етиб бормайди. Ҳар иккала яримшарда ёз пайтида муосон ҳукмрон бўлиб, кўплаб ёғин берадиган серйам экваториал ҳаво келтиради. Қиш пайтида бу область қуруқ тропик ҳаво массаси келтирадиган пассат таъсирида бўлади. Бу даврда умуман ёмғир ёғмайди ва нисбий намлик жуда кам бўлади.
Сернам даврнинг узоқ давом этиши йиллик ёғин миқдори ва намгарчилик минтақа доирасида экватордан тропиклар томоНга ва ғарбдан шарққа ўзгариб боради. Экватордан тропикларга қараб сернам давр қисқариб, 10 ойдан аста-секин 2-3 ойгача тушиб қолади. Муссон сусайиши муносабати билан ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон камая боради. Шимолий яримшарнинг субэкваториал минтақаси доирасида намгарчилик етарли бўлмайдиган энг қурғоқчил районлар Сомали ярим оролидадир, чунки бу ярим оролни экваториал муссондан Эфиопия тоғлиги тўсиб туради, Шунингдек, Суданнинг шимолий қисмида тропик минтақа чегарасида ҳам энг қурғоқчил район жойлашган. Суб-экваториал минтақада йилнинг кўп қисмида температура юқори, лекин, экваториал минтақага нисбатан йиллик тафовут анча катта бўлади. Ёғингарчилик мавсуми бошларида ҳаво айниқса иссиқ бўлади, бу пайтда ўртача температура +30°С дан ортиқ бўлади. Бироқ, энг салқин ойларда ҳам ўртача температура ,+20°С дан пастга тушмайди.
Сўнгги классификацияларда субэкваториал иқлим минтақалари алоҳида ажратилмайди ва субэкваториал иқлимни ёз сернам бўладиган тропик иқлим деб қарашади.
Африкадаги катта майдонлар, айниқса шимолий яримшардаги жойлар қуруқ тропик иқлимга эга.
Шимолий яримшарда иссиқ қуруқ тропик иқлим Саҳрои Кабирнинг катта қисми учун характерлидир. Ёзда Шимолий Африканинг ер юзаси кучли қизийди ва бу ерга шимоли-шарқий пассат эсиб, нисбий намлиги 15-30% бўлган ҳаво олиб келади. Қиш пайтида Шимолий Африка устида антициклонал режим таркиб топади ва бинобарин, бутун йил давомида Саҳрои Кабир устида ёғин ёғишига имкон бермайди. Ҳавонинг қуруқ ва булутнинг жуда кам бўлиши, шу билан биргаликда деярли ўсимлик ўсмаслиги температуранинг сутка давомида кескин ўзгариб туришига шароит яратган. Бу ерда потенциал буғланиш ёғинга нисбатан 20-25 марта кўп.
Жанубий яримшарда қурғоқчил тропик иқлим Қалахари котловинаси учун характерлидир, бироқ Ҳинд океанидан эсадиган жануби-шарқий пассат таъсирида Саҳрои Кабирдагига нисбатан ёғин бир оз кўпроқ.
Бу пассат Мозамбик бўғози соҳилига ва Дракон тоғлари ёнбағирларига айниқса кўп ёғин олиб келади. Ана шунинг учун ҳам Африканинг жанубий яримшаридаги тропик минтақанинг шарқий чеккасида сернам пассат иқлими области ажралиб туради.
Шимолий ва жанубий яримшарларнинг тропик минтақасида, яъни қирғоқлар яқинидан совуқ оқим ўтадиган ва Атлантика антициклонларининг шарқий чеккаси таъсир этадиган территорияларда материкнинг ғарбий чеккаларида соҳил чўллари иқлими характерлидир. Атлантика антициклонларининг шарқий чеккаси таъси.ридаги нисбатан совуқ ҳаво материкнинг исиган ер юзасига оқиб келади ва температура инверциясини вужудга келтиради. Океандан келадиган ҳавода кўп мйқдорда сув буғлари бўлади, лекин инверция оқибатида бу сув буғлари тўйинмайди ва ёғин жуда кам ёғади, ҳолбуки, ҳавонинг нисбий намлиги катта. Температура паст (ўртача ойлик температура одатда + 21°С дан паст) ва суткалик температура амплитудаси континентал чўллардагига нисбатан анча кичик. Африканинг жануби-ғарбий қисмида (Намиб чўлида) Саҳрои Кабирдагига нисбатан ҳам ёмғир кам тушади, лекин, шудринг ва туман тез-тез бўлиб турганидан баъзи бир ўсимликлар yiy билан тўйиниб, ривожланади.
Қирғоқ яқинидаги чўлларда иқлимнинг рутубатли ва диқ-қинафас бўлиши континентал чўллардаги қуруқ, жазирама иссиқ ҳаводан кўра ҳам кишиларга оғирлик қилади. Қизил денгиз соҳилида ва Адан қўлтиғи соҳилида ҳам иқлим жуда қуруқ. Қишда эсадиган шимоли-шарқий пассат Қизил денгиз устидан ўтиб, деярли намлик билан тўйинмайди ва соҳилнинг ўзига бир озгина ёмғир ёғади. Судан областига ёғин олиб келадиган ёзги муссонни Эфиопия тоғлигининг ғарбий ва жануби-ғарбий ёнбағирлари тўсиб қолади ва бу ерда кўплаб ёғин ёғади. Шарқий соҳилга эса бу муссон фён шаклида етиб келади ва ёғин бермайди. Ана шунинг учун ҳам, Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи соҳиллари Ер шаридаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойлар ҳисобланади.
Субтропик иқлим минтақалари Африканинг чекка шимоли ва жанубини ўз ичига олади. Материкнинг шимоли-ғарби ва-жануби-ғарбида ёзи қуруқ субтропик иқлим областлари ажралиб туради. Ана шу пайтда Африканинг субтропик кенгликларидаги чекка қисмларида атмосфера ҳолати муҳим, тсмпература юкори ва ёмғир ёғмайдиган тропик антициклон таъсирида бўлади. Қиш пайтида циклон фаолияти ҳукмрон бўлади ва ёғин ёғади. Африканинг шимоли ғарбида жануби-ғарбдагига нисбатан мавсумларга қараб температура тафовути анчагина катта бўлади. Ўрта денгиз соҳилида июлнинг ўртача температураси +27, +28°С, январнинг ўртача температураси +11, +12°С бўлади. Кап соҳилида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +21°С дан, энг салқин ойнинг температураси эса +13, +14°С дан ошмайди.
Африка жануби-шарқининг субтропик иқлими бошқача қо-нуниятлар билан характерланади. Қишда ғарбий шамоллар жануби-шарқий соҳилга деярли кириб келмайди, чунки тоғлар тўсқинлик қилади ва шунинг учун ҳам қиш даврида бу ерда ёғин анча кам ёғади. Ёзда бутун жануби-шарқий соҳилда Ҳиндокеанидан шамоллар эсиб, Дракон тоғларининг шарқий ёнбағирларига кўп миқдорда ёғин келтиради.
ИЧКИ СУВЛАРИ
Африка йиллик оқим умумий ҳажмига кўра (5400 км3) Евросиё ва Жанубий Америкадан сўнг учинчи ўринда ва сув оқими қатлами қалинлигига кўра (180 мм) Австралия билан Антарктидани истисно қилганда, барча материклардан кейинда туради.
Африка материгининг бош сувайирғичи унинг энг баланд кўтарилган шарқий чеккасидан ўтади, шунинг учун ҳдм қитъа ер юзасининг 1/3 қисмидан кўпроғидан оқим Атлантика океанига томон оқади, атиги 1/6 қисми Ҳинд океанига, Ўрта денгизга эса ундан ҳам кам оқади. Африка ер юзасининг тахминан 1/3 қисмидан (тахминан 9 млн. км2) океанга сув оқиб келмайди, булар ички ҳавзаларга киради ёки умуман оқар суви йўқ.
Материк территориясида оқар сувлар жуда нотекис тақсимланган. Шу билан биргаликда оқар сувларнинг тақсимланиши ва режими ҳам материкнинг муайян қисмида ёғинларнинг миқдорига ва режимига чамбарчас боғлиқ. Африкада қор ва музликлар дарё ва кўлларнинг тўйинишида жуда кам роль ўй-найди. Дарё ва кўлларнинг тўйинишида ёғин сувлари асосий роль ўйнайди. Экватор атрофларидаги районларда дарёлар йил бўйи бир текисда тўлиб оқади. Бунда дарёларда сувнинг кам бўлиш даври деярли сезилмайди. Лекин, зенит ёмғирлари таъсирида йилига икки марта дарёлар тошади.
Субэкваториал иқлимли областларда (Судан, Конго котло-винасининг жанубий қисми ва бошқалар) оқим ёз пайтида кес-кин кўпаяди ва дарёларнинг сув сарфи ортади. Материкнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий- чеккаларида дарёларда dye қиш пайтида, ҳар иккала яримшарда қишки циклон ёмғирлари ёққан пайтда кўпаяди.
Ёзда сув сарфи кўп бўладиган область билан қишда сув сарфи кўп бўладиган область орасида умуман доимий сув оқими бўлмайдиган кенг территориялар бор. Шимолий яримшардаги Саҳрои Кабир ва жанубий яримшардаги Калахари чўлининг анча қисми ана шундай ўлкалардир. Бу ерларда умуман оқар-сув йўқ, уларда қуруқ ўзанлар кўп бўлади, бу ўзанларда баъзан бўлиб қоладиган тасодифий ёмғирлардан сўнг қисқа вақтдагина сув бўлади.
Африканинг ҳозирги вақтда қурғоқчил областлари учун характерли бўлган қуруқ ўзанларнинг ҳамда қуруқ ботиқларнинг кўп бўлиши бу ерда бир замонлар иқлим анча сернам бўлганлигидан дарак беради. Марказий Осиё ва Арабистон ярим оролидаги каби бу ерда сўнгги плювиал давр шимолий яримшарнинг юқори кенгликларида рўй берган сўнгги музлик даврига тўғри келади.
Африканинг деярли барча катта дарёлари ясси тоғликлар ва тоғ тизмалари билан океаклардан ажралиб қолган кенг котловиналарга сув беради. Бу тоғлар Африка платформасининг чекка қисмларида яқин геологик даврларда рўй берган тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилган. Ана шу тоғлар кўтарилганда эрозион ҳаракат кучайган ва кўпгина дарёларнинг водийларида йирик шаршаралар ва остоналар пайдо бўлган, Булар эса кемачиликка халақит беради ва Африка дарёларининг транспортдаги аҳамиятини жуда пасайтиради.
Африкадаги кўл котловиналарининг кўпчилиги ҳам тектоник процесслар натижасида пайдо бўлган.
Африканинг энг узун дарёси нил (6671 км), унинг ҳавзасининг майдони 2870 минг км2. Асвон шаҳри яқинида ўртача сув сарфи 2600 м3/сек, лекин айрим йилларда сув сарфида фарқ бўлиб, 500 м3/секдан 15 000 м3/секгача ўзгариб туради.
Ҳавзасининг табиий шароити хусусияти ва гидрографик режими характери ҳамда шу дарё водийсида яшайдиган халқларнинг ҳаётидаги аҳамиятига кўра Нил дарёси дунёдаги энг ажойиб ва ўзига хос дарёлардандир.
2000 м дан кўпроқ баландликдан, Шарқий Африка массивларининг биридан, экватордан жанубда бошланадиган ва Виктория кўлига қуйиладиган Қагера дарёси Нилнинг боши ҳисобланади. Кўлдан бу дарё Виктория нил номи билан оқиб чиқади. Киога кўли орқали оқиб ўтади ва Альберт кўлига қуйилади. Бу кўлдан сўнг Альбертнил деб аталади. Ана шу масофада дарё тоғлар орасидан ўтади ва серостона, бир неча шаршаралар ҳосил қилади. Энг катта Мерчисон шаршарасининг балгендлиги 40 м га етади.
Т оғлар орасидан Баҳрил-Жабал, яъни тоғлар дарёси номи билан чиқиб, кенг ва ясси котловинага кириб келади. Шундан сўнг Нил секин оқа бошлайди ва ўзанида шохобчаларга бўлинади. Ана шу қисмда дарёга энг йирик ирмоқлардан Баҳрил-Ғазал (Оҳулар дарёси) ва Собат дарёси қуйилади. Собат дарёси тоғлардан сариқ рангли лойқа сув келтиради, чунки сув таркибида кўп миқдорда лойқа бўлади. Собат дарёсидан қуйида бу дарё Оқ Нил (Баҳрил-Абъёд) деб аталади. Хартум шаҳри яқинида Оқ Нил Кўк Нил (Баҳрил-Азрак) билан қўшилади ва шу ерда Нил номини олади (арабча номи Ал-Баҳр). Кўк Нил Оқ Нилга нисбатан анча қисқа, лекин Хартум шаҳридан қуйида Нил дарёси режимининг таркиб топишида Кўк Нил катта роль ўйнайди. Кўк Нил Эфиопия тотлигидаги Тана кўлидан бошланади. Нил дарёсига энг сўнгги серсув Атбара ирмоғи ҳам ана шу Эфиопия тоғлигидан оқиб келади. Атбара қуйилгандан кейин Нил қаттиқ қум тошлардан тузилган платони кесиб ўтади ва бир қанча остоналар ҳосил қилади. Хартум шаҳри билан Асвон шаҳри оралиғида олтита остона бор.
Асвон шаҳридан қуйида Нил дарёси эни 20-50 км ли водийдан оқади, бу в.одий антропоген давр , бошларида Ўрта денгизнинг қўлтиғи бўлган. Нил водийси тобора ўсиб бораётган

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish