Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Килиманжаро массиви (В. В. Доброволький фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet76/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108
Bog'liq
Власова1

110. Килиманжаро массиви (В. В. Доброволький фотоси).
Ч ўкинди жинслар ва вулкан қопламалари тарқалган областлардаги супасимон тоғлар; ёриқлар системаларида учрайдиган вулкан тоғлари ва вулкан платолари; рифт зоналарининг ёш букилмаларида ва тубларида учрайдиган аккумулятив текисликлар.
Кап тоғлари қайтадан кўтарилган тоғларнинг жуда кам учрайдиган типига киради. Бу тоғларда ҳозирги рельефда учрайдиган бурмали структура яққол кўриниб туради.
Герцин структуралари Атлас тоғлари областига киради. Бу структуралар мезокайнозой ҳаракатлари билан шу қадар қайта ўзгарганки, уларни Ўрта денгизбўйи бурмали зонасининг бир ҳисми деб қарайдилар. Ана шу қадимий структуралар Атлас тоғлари облэстининг ўрта ва жанубий қисмларини ишғол этади.
Ҳолбуки, бу областларнинг шимолий тоғ занжирлари аксари миоцен охирларида-плиоцен бошларида пайдо бўлган тоғлардир. Бу область доирасида морфоструктураларнинг қуйидаги типлари учрайди: бурмали ва бурмали-палахсали ўртача баландликдаги ва баланд тоғлар, вулкан тоғлари платфррманинг кейин қўшилган қисмларидаги палахеали массивлар, текисланиб кетган ҳамда палеозой структураларининг чўкинди жинслари билан қопланган тоғлариро платолар, тоғолди букилмалари ҳамда тоғлар орасидаги букилмаларнинг аккумулятив текисликлари.
Африка материгида хилма-хил фойдали қазилмалар учрайди, улар асосан платформа ҳамда платформа ва бурмали минтақалар орасидаги чегара зоналарда учрайди.
Платформанинг энг қадимги ядросида Шарқий ва Жанубий Африкада темир рудаси, хромит, олтин ва уран рудаларининг жуда катта запаслари бор. Юқори протерозой структураларида, хусусан Шарқий Африкадаги Заир республикаси территориясида мис, қалай, қўрғошин ва бошқа рангли металл рудалари конлари бор.
Платформа бурмали фундаментининг турли районларида мезозой давридаги кимберлит трубаларида туб олмос конлари пайдо бўлган. Жанубий ва Шарқий Африканинг олмос конлари айниқса машҳур. Худди шу даврда пайдо бўлган интрузив гранит жисмлари чегараларида нодир металларнинг конлари пайдо бўлган.
Платформадаги қадимги кристалли жинсларнинг нураши
натижасида ҳосил бўлган ва платформа устидаги қатламларда учрайдиган чўкинди фойдали қазилмаларнинг конлари ҳам катта. Ғарбий ва Шарқий Африкадаги боксит конлари қадимги кристалли жинсларнинг нурашидан ҳосил бўлган. Яқиндагина топилган ҳамда ҳозирнинг ўзидаёқ ишга солинган-Саҳрои Ка бир плитасидаги, Жазоир, Ливия ва Миср территориясидаги Йирик нефть ва газ конлари чўкинди жинслар орасида учрайди.
Жанубий Африкадаги лагуна-континентал карру формацияси қатламларида тошкўмирнинг катта запаслари топилган.
Атлас бурмали областининг синклинал зоналарида нефть ва фосфорит конлари топилган.

иқлими
Африка Ер юзида шимолий ва жанубий ярим шарларда тахминан бир хил масофага чўзилган ягона материкдир. Материкнинг ана шу хусусияти ҳар иккала яримшарда бир хил кенгликларда бир хил иқлим пайдо бўлиши учун шароит яратган. Африка территориясида деярли барча иқлим минтақалари икки мартадан учрайди.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish