122. Гвинея соҳилида мангра ўрмонлари (автор фогоси).
Жанубий Африкада чала чўллар учун суккулент ўсимликлар: алоэ, иҳрож, тарвузнинг (Citrullus vulgaris) бир неча турлари характерлидир. Бу ўсимликлар серсув бўлганидан маҳаллий аҳоли ва моллар учун кўпинча сув ўрнини босади. Шунингдек, ёстиқсимон сертикан ўсимликлар, илдизлари ёки илдизмевалари бақувват турли ўтлар ҳам кенг тарқалган. Бу ўсимликлар қисқа вақтли серёмғир даврда ранг-баранг чиройли (гулсапсар нилуфар, амариллис) гуллайди. Шимолдаги каби бу ерда ҳам бошоқли-бутали чала чўлли жойлар учрайди.
Чала чўллар ўрнини бора-бора чўллар олади. Чўллар материкнинг шимолида айниқса катта майдонни эгаллаган. Жанубий яримшарда чўллар материкнинг ғарбий чеккаси бўйлаб камбар полоса ҳосил қилган ва қисман Калахари чўличинг жанубида ҳам учрайди. Чўлларнинг тупроқлари қадимги скелетли тошлоқ тупроқлар бўлиб, баъзан бу структурасиз кўчма қумлардан иборат. Катта майдонларда шўрланган тупроқлар учрайди.
Ш имолий яримшарнинг чўлларидаги ўсимликлар кўпинча Осиё чўлларининг ўсимликларига ўхшаб кетади. Ёмғирдан сўнг эфемер ўсимликлар пайдо бўлади, булар қисқа вак/r ичида ўсиб, гуллайди, мева қилади ва яна умри тугайди, осойишта даврга ўтади. Бундай давр кенинги ёғингарчилик давригача бир неча йил давом этиши мумкин.
123. Ливиядаги тошлоқ чўл.
Қумли ерларда янтоқ (Alhagi maurorum), ретам (Retam retam) каби кўп йиллик сертикан буталар учрайди. Тошлоқ чўлларда тошларнинг юзасини ёппасига лишайниклар қоплаб ётади. Шўр босган ерларда шувоқ ва шўралар учрайди. Африканинг шимолидаги чўлларда Арабистондаги каби воҳалар кўп. Воҳаларнинг асосий ўсимлиги хурмо (Phoenix dactilifera).
Африканинг жануби-ғарбидаги чўллар учун кўпгина эндемик ўсимликлар характерлидир. Булар ораснда вельвичия (Timboa Bainesii) айниқса ажойиб ўсимликдир. Бу ўсимликнинг пояси қисқа ва йўғон бўлиб, иккита қалин сербар барги ер бағирлаб 3 метргача чўзилиб кетади.
Африкада чала чўллар ва чўллар ҳеч бир жойда Ҳинд океани соҳилигача етиб бормайди. Материкнинг шарқин қисмлари анча сернам бўлганидан экватордан жанубда шимолий яримшардаги худди шу кенгликларда жойлашган районларга нисбатан Жанубий Африканинг шарқий қисми саванналар ва барг тўкадиган ўрмомлар билан қопланган.
Материкнинг шимоли-ғарби ва жануби-ғарбида соҳилларда ва тоғ ёвбағирларининг қуйи қисмларида доимий яшил дағал баргли бутазорлар тагида субтропик жигар ранг тупроқлар тарқалган. Тоғ ёнбағирларинниг юқори қисмларида кенг баргли ўрмонлар тоғ ўрмон қўнғир тупроқларида ўсади.
Африканинг шимоли-ғарбий чеккасидаги флора таркибида Жанубий Европанинг яқинлиги сезилиб туради. Материкнинг Кап области жойлашган жануби-ғарбий қисми Африканинг қолган қисмидаги ўсимлик турларининг бойлиги билан фарқ қилади. Таркиби жиҳатидан Жанубий Европа ёки Шимолий Африка маквис ўсимликларига ўхшаб кетадиган бутазорлар, протей, верескагуллилар оилаларига кирадиган эндемик туркум ва турлардан иборат. Бундай ўсимликлар кўпинча сертук бўлади (масалан, кумуш дарахт) ва баргп кул ранг ёки ҳаво ранг бўлиб товланади. Ўтлар орасида нилуфарлар, гулсапсарлар, амариллислар оилаларига кирадиган пиёзбошлилар ёки илдизмевали ўсимликлар айниқса кўп учрайди.
Африканинг чекка жануби-шарқидаги субтропик иқлимли, лекин намгарчилик бир текисда тарқалган қисмида табиий субтропик ўсимликлардан қизил тупроқларда ўсадиган темир дарахтп (Olea caurifolia), сариқ дарахт (Podacarpus Thutibergii), ингичка баргли кап дарахти, дарахтсимон папаротниклар, улкан ўтлар (масалан, стерлициялар) дан иборат доимий яшил ўрмонлар асосий ўрин тутади. Қирғоқдан узоқда бўлган ва шунинг учун ҳам анча қурғоқчил ясси тоғларда қизғиш-қора тупроқларда субтропик даштларнинг ўт-бошоқли ўсимликлари асосий ўрин тутади, вулкан жинслари тарқалган асосий районларда қора рангли тупроқлар учрайди.
Кап флораси дунёга чиройли гуллайдиган кўплаб манзарали ўсимликларни берган, озиқ-овқат учун ишлатиладиган ўсимликларни эса Африканинг жанубий қисмига Европадан келтирилган. Ўрта денгизнинг Европа соҳили учун типик бўлган цитруслар, ток, буғдой ва бошқа бошоқлилар ана шулар жумласидандир.
Мадагаскар ороли флораси жиҳатидан Африкадан фарқ қилади, чунки бу орол материкдан аллақачонлар ажралган. Мадагаскар ороли флора таркибига кўра Африка билан Осиё ўртасида оралиқ мавқеини эгаллайди ва эндемик турларга жуда бой (тахминан 75%). Шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон ёғин камая борган сари Мадагаскарнинг ўсимликлари ҳам ўзгара борадм: шарқий соҳилда ва тоғларнинг шарқий ёнбағирларида серпам тропик ўрмонлар асосий ўрин тутади. Ғарбга томон бу ўрмонлар ўрнини саванна ва сийрак ўрмонлар олади, жануби-ғарбдаги платода эса қурғоқчил бута дашт ўсимликлари ўсади.
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ
М атерикнинг шимолий қисми Саҳрои Кабир билан биргаликда Голарктика зоогеографик областининг Ўрта денгиз бўйи областчасига, қолган қисми эса фаунаси ниҳоятда бой бўлган Эфиопия областига киради. Бироқ, материкда кескин зоогеографик чегара йўқ ва Африканинг айрим районларидаги фауна фарқи асосан ҳозирги замон ландшафт фарқларига боғлиқ. Материкнинг шимолий қисми фаунаси кўп жиҳатдан Жанубин Европа ва Ғарбий Осиё фаунасига ўхшаш. Атлас тоғларининг қурғоқчил районларида ва Саҳрои Кабирда сувни кам талаб қиладиган ёки сув ва озиқ қидириб узоқ жойларга бора оладиган ҳайвонлар яшайди. Хилма-хил антилопалар: бубал, мендес ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Шунингдек, Шимолий Африка буғуси, оҳу, йиртқичлардан йўл-йўл сиртлон, чиябўри, фенек деган чўл тулкиси, ёввойи мушуклар яшайди. Саванналардан чўлларга арслонлар кириб боради. Атлас тоғларида Жанубий Испанияда яшайдиганга ўхшаш кичик маймун (думсиз макак) учрайди. Кемирувчилар (қуён, қўшоёқ) кўп, ёввойи қуёнлар, жайранинг бир тури учрайди. Судралиб юрувчилар, хусусан калтакесаклар, чўл эчкиэмари, гекконлар, бигизқуйруқ ва бошқалар кўп. Илонлардан чўл бўғма илони, турли заҳарли илонлар, Африка кўз-ойнакли заҳарли илони характерлидир.
Дарё бўйларидаги чакалакзорларда ва дарёларда тимсоҳлар, тошбақалар, заҳарли нил илони учрайди.
Шимолий Африканинг чала чўл ва чўлларида Африка туяқуши, тувалоқ, тўрғайлар, Атлас тоғларида каклик, қора тасқара, жўрчи, оқ бош қумой, болтаютар учрайди (худди шу қушлар Жанубий Европада ҳам бор). Дарё ва кўлларда қизил ғоз, соқақуш, лайлак ва қарқара яшайди. Сариқ рангли канарейка (Serinus canarens) Шимолий Африка учун типик қуш бўлиб, боғлар ва ўрмонларда шунингдек, тоғларнинг анча баланд қисмларида уя қўяди.
Чигиртка аҳолига катта зарар келтиради. Шимолий Африка мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги чигиртка ҳужумидан каттагина зарар кўради. Қўнғизлар, ранг-баранг капалаклар кўп. Чаёнлар ва фалангалар киши ҳаёти учун анча хавфли.
Эфиопия областининг фаунаси материк доирасида ҳамма жойда бир хил бўлиб, яшаш шароитига қараб баъзи бир фарқлар учрайди. Бу эса областни кенжа областларга бўлишга имкон беради. Мадагаскар фаунаси айниқса ўзига хос.
Озуқа ресурслари бениҳоят сероб бўлган саванналарда ўтхўр ҳайвонлар, айниқса антилопалар кўп, антилопаларнинг 40 дан ортиқ тури бор. Баъзи бир жойларда энг катта антилопа-гну (Connochaetas gnu) учрайди, ҳозир ҳам бу антилопа пода-пода бўлиб юради, ёли қалин, думи катта, шохлари қайрилган бўлади; шунингдек, чиройли бурама шохли куду (Trage-laphus strepsiceros), канна антилопалари (Taurotragus orux) ва бошқалар ҳам кўп учрайди. Узунлиги ярим метрдан салгина катта митти антилопалар ҳам учрайди.
Африка саванналари ва чала чўлларининг деярли қирилиб битган ҳайвонлари-жирафалар (Giraffa reticulata ва G. caime-lopantalis) ажойиб ҳайвонлардир. Жирафанинг бўйни узун бўлганидан дарахтларнинг тепаларидаги новда ва баргларини олиб ейди, унинг чопқирлиги душмандан сақлайдиган ягона қуролидир.
К ўпгина районларда, хусусан, шарқда ва экватордан жанубда, саванналар ва даштларда Африка ёввойи отларизебралар (Equus zebra, Е. grevy, Е. quaga ва б.) тарқалган. Зебраларни асосан пишиқ ва чиройли терилари учун овлайдилар, унинг терисидан хилма-хил буюмлар ясалади. Баъзи бир жойларда зебралар хонакилаштирилган, улар отлар ўрнини босади, зебрани цеце пашшаси чакса ҳам унга таъсир қилмайди. Баъзи бир жойларда Африка филлари (Joxodonta africana) сақланиб қолган. Дарҳақиқат, қимматли тишлари учун бу филлар кўплаб қириб юборилган ва кўпгина районларда бутунлай қолмаган. Ҳозирги вақтда бутун Африкада филни овлаш ман этилган. Лекин, чет эл туристлари-экзотик ов шинавандалари қоидага кўпинча амал қилмайдилар. Ҳозирги вақтда аҳоли сийрак яшайдиган тоғли ўлкаларда, жумладан Эфиопия тоғлигида филлар яшайди. Бундан ташқари Шарқий ва Жанубий Африкадаги қўриқхоналарда филлар яшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |