Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet80/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108
Bog'liq
Власова1

115. Нил дарёсининг боши кагера дарёси.
дельта билан тугайди. Бу дельта аста-секин дарё оқизиқлари билан тўлиб бораётган бухта ўрнида вужудга келган. Дельта майдони 24 000 км2.
Нил дарёси Шимолий Африкада ўз сувларини Ўрта денгизга етказиб борадиган ва ҳаётсиз чўлда ҳаёт манбаи ҳисобланадиган ягона дарёдир. Жанубий ўлкаларда ёғадиган ва yнинг бош қисмларига сув берадиган ёғинлар ҳисобига Нил дарёсида доим сув бўлади. Оқ Нил экваториал минтақада бошланиб, бутун йил давомида ёғадиган ёмғирлардан сув олади. Дарёнинг юқори оқимларида сув жуда кўп ва деярли ҳамма вақт бир хил бўлади, чунки бу ердаги кўллар сув миқдорини тартибга солиб туради. Лекин, Юқори Нил котловинасида кўп миқдорда сув буғланишга сарф бўлади ва Хартум шаҳридан қуйида Нил дарёсининг тўйинишида Оқ Нил Кўк Нилга нисбатан кўпроқ роль ўйнайди. Чунки Кўк Нил Эфиопия тоғлигида ёққан ёзги ёмғирлардан сўнг кўплаб сув (умумий сув сарфининг 60-70%) олиб келади. Нил дарёсининг қуйи оқимида сув энг кўпайганда энг камайгандагига нисбатан тахминан 5 марта кўп бўлади. Нил қуйи оқимида тошиб бутун водийни босади. Қохира шаҳри яқинида сув 8 метрдан кўпроқ кўтарилади. Нил дарёсининг Эфиопия тоғлигидан бошланадиган ирмоқлари кўплаб лойқа келтиради, у дарё тошганда чўкади.
Баланд Асвон тўғони қурилишига қадар кўпдан-кўп остоналар бўлганидан Нил дарёсида бошдан-оёқ кема бемалол қатнай олмас эди. Остоналар яқинида бутун йил давомида фақат қайиқлардагина сузиш мумкин эди. Хартум билан Жуба, Асвон билан Қохира, Қохира билан Нил қуйилиши орасидагина доимий кемалар қатнай олар эди.
Нил дарёсига бир неча тўғонлар ва сув омборлари қурилди, бу бутун йил давомида дарёнинг сув сарфини тартибга солиб туришга имкон беради. Яқин вақтларгача Асвон шаҳри яқинидаги тидроузел пахта далаларини суғориш учун энг йирик иншоот ҳисобланар эди. Бйроқ бу эскирган гидроиншоотлар муҳим хўжалик проблемаларини-экин майдонларини кенгайтириш, ар-зон энергия олиш ва бошқа муаммоларни ҳал қила олмас эди. Эндиликда Совет Иттифоқи ёрдамида Нил водийсига Асвон шаҳри яқинида янги катта тўғон қурилди. Суғориладиган ерлар майдони ана шу тўғон туфайли 1/3 марта кўпайди, мамлакат экономикасини тараққий эттириш учун зарур бўлган электро-энергия ишлаб чиқарилмоқда ва кемачилик учун шароит яхшиланди.
Конго дарёси Африка дарёлари орасида узунлиги жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Лекин ҳавзасининг майдони ва серсувлиги жиҳатидан Конго Африкада биринчи ўринда ва дунёда Амазонка дарёсидан кейин иккинчи ўринда туради.
Луалабу ва Чамбези дарёлари Конгонинг боши ҳисобланади. Дарёнинг узунлиги биринчи дарё бошидан ҳисобланганда 4320 км, иккинчисидан эса 4700 км, ҳавзасининг майдони тахминан 3,7 млн. км2 (бошқа бир маълумотларга кўра 3,8 млн. км2). Қуйилиш жойида дарёнинг ўртача сув сарфи 40 000 м3сек, яъни Нил дарёсининг ўртача сув сарфидан 15 мартадан кўпроқ катта.
Конго дарёси шимолий ва жанубий яримшардан оқиб экваторни икки марта кесиб ўтади. Атлантика океанига қуйилаверишда Африка платформасининг баландроқ кўтарилган чекка қисмини кесиб ўтади.
Танганьика кўлига сув берадиган Лукуга дарёси, Убанги, Қасаи дарёлари Конгонинг йирик ирмоқларидир.
Конго ва унинг ирмоқларининг юқори оқими чекка платолар ва тоғларни кесиб ўтиб, остоналар ва шаршаралар ҳосил қилган. Дарё экватор яқинида еттита шаршара ҳосил қилган. Бу шаршаралар тадқиқотчи Стэнли номи билан аталган. Конгонинг юқори оқими Стэнли шаршаралари билан тугайди. Конго дарёси ўрта оқимида котловина доирасида кенг водийда секин оқади. Баъзи бир жойларда дарё ўзани эни 20 км тача етадиган кўлларга ўхшаб ёйилиб оқади. Ана шу қнсмида Конго дарёсига энгйирик ирмоқлар қуйилади. Конго қуйи оқимида кристалли тоғ массивини кесиб ўтиб, яна қатор (ҳаммаси бўлиб 32 та) шаршара ҳосил қилади. Бу шаршаралар Лививгистон шаршаралари деб аталади. Конго дарёси соҳил бўйи текислигига оқиб чи-
Заир Республикаси территориясида Конго дарёси Заир деб аталади.
Д арё қуйилиш жойида тармоқларга бўлинади ва кенг ҳамда чуқур эстуарий билан тугайди. Атлантика океанида Конго дарёсининг ўзани сув тагида қирғоқдан 150 км гача давом этиб, сув ости жўягини ҳосил килган. Конго дарёси олиб келадиган кўп миқдордаги сув натижасйда океанда бир неча ўн километргача бўлган масофада сув чучук бўлади.
Конго дарёсининг жуда серсув бўлишига сабаб шуки, дарёнингҳавзаси экватор атрофларирида жойлашган ва унинг шимолий ҳамда жанубий яримшарлардан келадиган ирмоқлари йилнинг турли фаслларида ёғин кўл бўладиган ерлардан ўтади. Шимолий ирмоқлар Конго дарёсита март ойидан ноябрь ойигача асосий сувни олиб келади. Конго дарёсининг ўрта ва қуйи оқимида сув сарфи аста-секин орта бориб, октябрь-ноябрь ойларида максимумига етади. Янада серсув бўладиган июкинчи максимум жанубий яримшардаги ёмғирлар билан боғлиқ бўлиб, февраль-апрель ойларига тўғри келади.
Тошқин пайтида Конго дарёси ўрта оқимида сув қирғоқлардан четга чиқади ва бир неча юз квадрат километр масофада котловинанинг ясси ер юзасини сув босади. Сув сарфи энг камайган вақтларда Конго ва ирмоқларининг сув сатҳи барибир жуда баланд бўлади.
Конго ҳавзасининг барча дарёлари жуда катта сув энергияси запасларига эга. Бироқ, бу энергиядан жуда кам миқдорда фойдаланилади. Фойдали қазилмалар қазиб чиқариладиган энг муҳим Катанга районида бир неча гидроэлектростанциялар қурилган.
Конго дарёси ва ирмоқларининг кемачиликдаги аҳамияти кўпдан-кўп остоналар ва шаршаралар туфайли анча пасаяди. Шунга қарамасдан, Конго системасида кема қатнайдиган қирққа яқин дарё бор ва кема қатнайдиган сув йўлларининг умумий узунлиги 14 000 километрга етади. Киншаса билан Кисангани оралиғи Конго дарёсининг кема энг кўп қатнайдиган қисмидир. Дарёнинг қуйи оқимида остона ва шаршаралар бор жойларда .айланма темир йўллар қурилган.
Нигер дарёси узунлиги ва ҳавзасининг майдони жиҳатидан Конго ва Нил дарёларидан кейинда туради. Шунга қарамасдан, Нигер Ер шаридаги йирик дарёлардандир. Нигер дарёсининг узунлиги 4160 км, ҳавзасининг майдони 2 млн. км2 га яқин. Унинг ўртача йиллик сув сарфи Нил дарёси сув сарфидан анча кўп (12 000 м3 сек). Нигер дарёси Шимолий Гвинея қирларидан
900 м баландликда бошланади. Дарё боши океандан атиги бир неча ўн км узоқдадир. Бу ердан Нигер дарёси дастлаб шимоли-шарққа қараб оқади, сўнгра Саҳрои Кабир чегарасида эса ўз оқимини кескин ўзгартиради ва жануби-шарққа бурилади. Ҳавзасининг ана шу қисмида Нигернинг жуда катта ички дельтаси жойлашган. Бу дельта қадимги сув ҳавзаси мавжуд бўлган даврда пайдо бўлган. Бу сув ҳавзасига Нигернинг юқори оқими қуйилган.
Дарё Гвинея қўлтиғига қуйилар экан, кенг дельта ҳосил қилган. Нигернинг энг йирик ирмоғи-Бенуэ қуйи оқимда чап томондан қуйилади. Юқори ва қуйи оқимида Нигер серостона, қуйи ва ўрта оқимида эса текисликдан ўтади.
Дарё режимининг хусусиятлари шунга боғлиқки, унинг юқори ва қуйи оқимлари ёғинга бой ўлкалардан бўлиб, ўрта оқими ҳавзаси жуда қурғоқчил ва буғланиш кучли. Қуйи оқимида Нигер икки марта тошади, ўрта ва юқори оқимида бир марта тошади. Юқори оқимида тошқин ёзги ёмғирларга боғлиқ бўлиб, июндан сентябргача давом этади ва қуйи оқимига қараб оқиб боради.
Ўрта оқимида сув сатҳи аста-секин кўтарилади, Нигер ёйилиб оқади, асосий ўзан ёнидаги кўпдан-кўп шохобчаларга ва қуруқ ўзанларга сув тўлади. Иқлим қуруқ бўлганида ўрта оқимида кўп сув буғланишга сарф бўлади ва қуйи оқимида бу тош-қин тахминан январь ойида бир оз сезилади. Бундан ташқари қуйи оқимида ёзги ёғинлар туфайли яна бир марта дарё тошади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish