Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июль



Download 17,95 Mb.
bet78/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108
Bog'liq
Власова1

113. Ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июль.
Материкнинг субтропик минтақалар ичига кириб борадиган чекка шимол ва жануб қисмлари ҳар иккала яримшарда қиш пайтида ўртача кенгликлардаги ғарбий циркуляция шароитида бўлади.
Ҳаво массаларининг циркуляция шароити ёғин-сочин ва температураларнинг тақсимланиши январь ва июль ойларида ҳар иккала яримшарда бир хил эмас.
Январда материкнинг жанубий қисми иссиқ бўлади, шимолий қисми эса анча салқин келади. Шунинг учун юқори босимли субтропик минтақа Саҳрои Кабирнинг шимолини кесиб ўтади ва Шимолий Атлантика максимуми билан қўшилади. Материкнинг чекка шимоли-ғарби қишда ўртача кенгликлардаги ғарбий циклон циркуляцияси таъсирида бўлади.
Ана шу пайтда жанубий яримшарда кенг депрессия ҳосил бўлади. Қўшни океанлардан ҳам, шимолий яримшар томонидан ҳам ҳаво ана шу депрессияга томон эсади.
Шимолий пассат 25° ш. к. дан экваторга қараб нисбий намлиги 30% дан 15% гача бўлган учта асосий иссиқ ҳаво оқими шаклида эсади. Булардан бири материкнинг каттароқ шарқий қисмида эсадиган шимоли-шарқий йўналишдаги Миср оқимидир. Бу оқим Конго ҳавзасининг шимолий қисмигача кириб боради, лекин экваторни кесиб ўтмайди. Ундан шарқроқда янада қуруқроқ Арабистон пассати эсиб, Сомали ярим оролини ўз ичига олади ва экватордан жануброққача кириб келади. Бу ерда у Жанубий Ҳиндистон максимумининг чеккаси бўйлаб Ҳинд океанидан келадиган жануби-шарқий пассат билан қўшилиб кетади. Миср оқимидан ғарбда Гвинея соҳили томонига харматтан деб аталадиган шамол-эсади. Бу шамол Гвинея қўлтиғининг шимолий қисмида Жанубий Атлантика антициклонининг шарқий чеккаси бўйлаб оқиб келадиган жануби-ғарбий муссон билан учрашади. Одатда ҳарматтан Гвинея қўлтиғи соҳилига етиб бормайди ва у ерда кучсиз жануби-ғарбий шамоллар эсиб туради. Лекин, бир оз юқорида пассат оқимй ҳийла жануброққа кириб боради ва жануби-ғарбий муссокдаги кўтарилма ҳаво оқимларига ва ёғин ёғишига қаршилик кўрсатади. Шунинг учун ҳам Гвинея соҳилида январь энг қуруқ ойдир.
Жанубий Ҳиндистон максимуми январь ойида анча жанубга сурилади. Бу максимум Африканинг чекка жанубини ўз ичига олади ва жануби-шарқий пассатнинг бошланишига имкон беради. Бупассат Ҳинд океанидан Африканинг баланд тоғликлари шарқий енбағирларига мўл-кўл ёғин олиб келади. Ёғин миқдори материк ичкарисига томон кескин камая боради ва Калахари чўлининг марказий қисмида ёғин айниқса кам ёғади.
Африканинг ғарбий соҳили Жанубий Атлантика антициклонининг шарқий чеккаси таъсиридадир. Жанубдан эсадиган шамоллар таъсирида баланд кенгликлардан келадиган анча совуқ ҳаво массаларининг иссиқ материк устига келиши натижасида Ғарбий соҳилдан то экваторгача чўзилган полосада ёғин ҳосил бўлмайди.
Атлантика ҳавоси Ҳинд океанидан келадиган ҳаво массалари билан тўқнашган районда фронт ҳосил бўлади. Ана шунинг учун ҳам Калахарининг ғарбида материкнинг анча ғарбий ва шарқий районларидагига нисбатан ёғин бир оз кўпроқ бўлади.
Июль ойида шимолий яримшар кўпроқ қизийди, шунинг учун ҳам барча барик зоналар шимолга томон сурилади. Шимолий яримшарнинг субтропик максимуми Ўрта денгиз ва Жанубий Европага сурилади, Африканинг чекка шимоли-ғарбинигина ўз ичига олади. Африканинг шимолий қисми устида ҳавонинг кучли цизиб кетиши натижасида паст босим области ҳосил бўлади. Бу босим экватордан жанубда ҳам давом этади. Жанубий Африка қўшни океанлар билан биргаликда жанубий яримшарнинг барик максимуми зонасига киради. Африканинг фақат чекка жанубий қислигина жанубий яримшарнинг ўртача кенгликларининг ғарбий циркуляцияси таъсирида бўлади.
Шимолий Африкада (Саҳрои Кабирда) шимоли-шарқий ва шимоли-ғарбий қуруқ шамоллар эсади. Бу шамоллар Қизил денгиз ва Нил водийси бўйлаб 20° ш. к. гача, ғарбда эса 18° ш. к. сача кириб келади. Жанубий Атлантика максимуми томонидан ана шу шамолларга қараб жануби-ғарбий муссон эсади. Бу муссон Судан ва Гвинея соҳили территориясига ёғин олиб келади.
Эфиопия, Сомали ва Африканинг экватордан шимолдаги бутун шарқий қисми Ҳинд муссони таъсирида туради. Бу муссон экваторни кесиб ўтиб, мўл-кўл ёмғир олиб келадиган жануби-шарқий пассатнинг давомидир.
Африканинг деярли бутун жанубий қисмида, хусусан ички районларида бу даврда ҳаво қуруқ бўлади, чунки бу ерда босим баланд бўлиб, пассат таъсири сусайиб қолади. Кап области бундан мустаснодир, чунки бу ерда циклон фаолияти кучлидир.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish