Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet74/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   108
Bog'liq
Власова1

1 07. Экватордаги белги.
Атлантика океанида материк ва вулкан оролларидан Мадейра, Канар, Яшил Бурун, Масиас-Нгемабийого, Принсипи, Сантоме, Аннобон ороллари жойлашган.
Евросиё орографияси жуда парчаланган, паст-баланд ва хилма-хил бўлса, Африка рельефи эса, аксинча анча текис ва ер юзасининг тузилиши ҳам мураккаб эмас. Африка рельефида баландлиги 200 м дан.1000 м гача бўлган текисликлар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. Майдонининг 10% дан камроғн пасттекисликлардан, 20% Д.ан кўпроғи тоғли ўлкалардан иборат. Материкнинг чекка қисмлари кўпинча ички районларга нисбатан бир оз баландроқ. Ўртача баландлиги 750 м.
Африка экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган. Асосий қисми тропик-экваториал кенгликларда. Шунинг учун ҳам температура кўпинча жуда баланд бўлади. Материк ички қисмларининг рельефи анча текис ва атрофи берк бўлганидан Африка иқлими ўзига хос континенталдир. Текислик рельефининг кўпчиликни ташкил этиши ва географик ўрни материкда географик зоналликнинг яққол намоён бўлишига шароит яратган. Табиий шароити нисбатан бир хил бўлган ва деярли кенглик бўйлаб чўзилган кенг полосалар қонуний равишда экватордан шимол ва жанубга томон алмашина боради. Зонал структура материкнинг каттагина ва рельефига кўра бир хил бўлган шимолий қисмида айниқса яққол намоён бўлган. Милоддан олдин кўп асрлар илгариёқ материкнинг соҳилига ва ички районларига Осиё ва Шимолий Америка халқлари: финикияликлар, мисрликлар, карфагенлар келиб туришган. Илк ўрта асрларда Шарқий ва Шимолий Африкага Арабистон ярим оролидан араблар келган.
XV асрда португаллар Ҳиндистонга борадиган йўл қидириб, Африканинг соҳилларини текширишган. Бу эса қул савдоси ҳамда европаликларнинг Африка мамлакатларини забт этиш даврининг бошланиши эди. XVIII аср охирида ва XIX асрда Англия билан Франция материкнинг ички қисмларида бир қан-ча мустамлакалар забт этдилар. Шундан кейин кашфиётлар ва тадқиқотлар бошланиб кетди. 1788 йилда инглизлар Африка ички қисмларини кашф этишга ёрдам ассоциациясини туздилар. Бу ассоциация йирик экспедициялар ташкил қилди. Африкадаги энг йирик дарёлар: Нигер, Нил, Конго ва Замбези дарёлари ҳавзаларининг тадқиқ этиши билан боғлиқ асосий географик проблемаларнинг ҳал қилиниши XIX асрдаги тадқиқотларнинг ижобий самараси эди. Марказий ва Жанубий Американи ўрганишга инглиз олими Д. Ливингстон катта ҳисса қўшди. Бу олим 30 йил давомида (1843-1873 йилларда) Атлантика океанидан Ҳинд океанигача, Кейптаун бурнидан деярли зкваторгача бўлган катта майдонларни ўрганди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Нил дарёси билан Конго дарёсининг сувайирғичидаги ўлкаларни рус олими В. В,. Юнкер ўрганди.
XX асрнинг биринчи ярмида бутун континент ёки унинг айрим қисмлари ва ўлкалари географияси бўйича йирик асарлар пайдо бўлди.
1960 йилдан Африкани тадқиқ этишда жиддий қизиқишлар бошланди, чунки бу даврга келганда собиқ мустамлакалар ўрнида ёш мустақил давлатлар пайдо бўла бошлаган эди. Бу давлатларнинг кўпларида социалистик мамлакатлар, биринчи галда Совет Иттифоқининг актив ёрдамида жуда бой табиий ресурслар: фойдали қазилмалар, гидроэнергетика ресурслари, чучук ер ости сувлари запаслари ва бошқаларни қидириб топиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида катта ишлар қилмоқдалар. Бундан ташқари, Африканинг турли районларида билимнинг хилма-хил соҳалари учун катта назарий аҳамиятга эга бўлгантадқиқотлар олиб борилмоқда: Шарқий Африка рифт зоналари области комплекс ўрганилмоқда. Антропоген палеогеографияси, жумладан инсоннинг дастлабки тарихи ўрганилмоқда ва ҳоказо.
Мамлакатимизда Африкага оид илмий ва илмий оммабоп адабиётлар ва картоғрафия материаллари кўплаб нашр этилмоқда.

АФРИКА ҚИРҒОҚЛАРИДАГИ ОКЕАНЛАР


Африка қирғоқларини Атлантика ва Ҳинд океанлари ўраб туради. Атлантика океани Африка қирғоғи яқинида йирик қўлтиқ-Гвинея қўлтиғини ҳосил қилади. Африканинг кам парчаланган ғарбий қирғоқлари бўйлаб камбар (эни 100 км гача бўлган) материк саёзлиги полосаси чўзилган. Бу саёзликнинг тик ёнбағри сув ости платоларига ва уларни ажратиб турган ботиқларга тик тушиб борган. Ўрта Атлантика тизмасидан шарқда Африка рўпарасида чуқурлиги 3000 м дан 7200 м гача бўлган. Канар, Яшил Бурун, Гвинея, Ангола, Кап ва Агульяс котловиналари жойлашган. Котловиналарнинг туби текис бўлиб, айрим жойларда тоғлар кўтарилиб туради. Бу тоғларнинг вулканлардан иборат тепалари сув юзасида Канар ороллари, Яшил Бурун ороллари ва бошқа оролларни ҳосил қилган. 22° ж. к. яқинида Ангола котловинаси билан Кап котловинаси орасида Африка қирғоқларига сув ости Кит тизмаси ёндашиб келган.
Атлантика океанининг Африка қирғоқлари яқинида шимолийва жанубий ярим шарларнинг пассатҳаво циркуляцияси асосий ўрин тутади. Натижада ҳар иккала.ярим шар оқимларидак мураккаб берк системалар вужудга келади. Шимол ва жанубда юқори кенгликлардан экватор томонга совуқ оқимларканар ва Бенгела оқимлари оқиб келади. Бу оқимлар шимолий ва жанубий айланма оқимларнинг шарқий тармоқлари бўлиб, Африканинг ғарбий қирғоқларига анча совуқ сувлар оқиб келади. Бенгела оқими эса айниқса кучли, унинг таъсири экваторгача сезилади. Африканинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб доимо эсиб турадиган жанубий йўналишдаги шамоллар океаннинг юзасидаги сув қатламини суриб кетади, натижада океан остидан совуқ сувлар юзага чиқиб, экватор томонга тўхтовсиз оқиб туради. Шимолий айланма оқимнинг жанубий қисми ва жанубий айланма оқимнинг шимолий қисми Шимолий ва Жанубий Пассат оқимларини ҳосил қилади. Бу оқимлар ўзлари бошланган жойда Африка қирғоқларида Канар ва Бенгела оқимларининг давоми бўлиб, уларнинг суви нисбатан совуқ. Бу оқимлар ҳар иккала ярим шарда қишда анча кучли ва доимий бўлади. Оқимнинг вертикал қалинлиги 300 м дан ошмайди. Пассат оқимларнинг тармоқлари Африка қирғоқларидан ғарбга томон оқади. Бу оқимлар орасида ғарбдан шарққа қараб экваториал тескари оқимҳаракат қилади, бу оқимнинг шарқий қисми Гвинея оқими деб аталади.
Оқимлар Африка қирғоқлари яқинидаги юза сувлар температурасига каттагина таъсир этади ва ҳароратнинг экватордан шимол ва жанубга томон пасайиб бориш умумий қонуниятини ўзгартиради. Совуқ оқимларнинг аниқ сезилиб туриши ва океан остидан совуқ сувларнинг юзага кўтарилиб чиқиши натижасида Африка қирғоқлари яқинида айниқса экватордан жануброқда сув температураси шу кенгликлардаги сувларнинг ўртача температурасидан (тахминан 5-7°С) паст. Масалан, Жанубий Пас-еат оқими бошланадиган жойда августда сув температураси + 22-25СС бўлади. Гвинея қўлтиғининг суви +28°С гача қизийди. Африканинг шимоли-ғарбий қирғоқлари яқинида ўртача йиллик температура +20°С, жануби-ғарбий қирғоқларида эса + 15°С бўлади. Қишда эса сув температураси пасайиб +12°С га тушиб қолиши мумкин. Атлантика океанининг Африка қирғоқлари яқинидаги сувнинг шўрлиги нормал океан сувининг шўрлигига яқин бўлади. Пассат чўллари рўпарасида жойлашган (айниқса Саҳрои Кабир рўпарасидаги) акваториялар бундан мустаснодир. Бу ерларда сувнинг шўрлиги 37‰ га етади, Азор оролларидан жануби-ғарбда эса 37,9‰ га етади. Бу Дунё океанининг очиқ қисмидаги энг шўр жойдир.
Африкани шарқ ва жанубдан ўраб турган Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисми Гондвананинг парчаланиб кетиши натижасида бўр давридан кейин пайдо бўлган. Бу қисм тубининг ласт-баландлиги ва жуда чуқурлиги билан характерланади. Океаннинг қолган қисмларидан унинг ана шу шимоли-ғарбий қисми сув ости Арабистон-Ҳиндистон тизмаси билан ажралиб туради. Бу ерда чуқурлиги 5000 метрдан ортиқ бўлган котловиналар (Сомали, Мадагаскар, Мозамбик котловиналари жойлашган. Котловиналарни ажратиб турадиган сув ости тизмаларининг тепалари вулкан ва маржон ороллари (Москарен ороллари ва бошқалар) шаклида сув юзида кўтарилиб туради. Баъзи бир тизмалар ер пўстининг материк типидан иборат бўлиб, қадимги Гондвана структураларининг қолдиқларидир.
Ҳинд океанининг шимолий ва шимоли-ғарбий қиемларидаги оқимлар системаси субэкваториал ва тропик минтақаларнинг пассат ва муссон циркуляцияси билан белгиланади. Экватордан жанубда Африка қирғоқлари бўйлаб Мозамбик илиқ оқими ва Игна бурни илиқ оқими ўтади. Игна бурни илиқ оқими Дунё океанидаги энг доимий ва кучли оқимлардан биридир. Бу оқимлар Жанубий Пассат оқимидан ҳосил бўлади ва қиш даврида жанубий яримшарда Жануби-шарқий Африка қирғоқлари яқинида температуранинг +20°С ва ундан ҳам кўпроқ қизиб кетишига сабаб бўлади. Экватордан шимолда Сомали муссон оқими ҳаракат қилади. Бу оқим ёзда шимолий ярим шарда жанубий ярим шардан анча совуқ сув олиб келади, қишда эса шимолдан анча илиқ сувлар келтиради. Умуман олганда, Ҳинд океанида 10° ж. к. дан шимолда сув температураси анча чуқургача йил давомида юқори бўлиб туради. Май ойида сув айниқса влиқ (+27-29°С) бўлади. Африка қирғоқлари яқинида сувнинг шўрлиги 35-36‰ дир.

ТАБИАТНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИДАГИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАР


Африканинг шимоли-ғарбий ва жанубий тоғли чекка қисмларини истисно қилганда, материкнинг деярли бутун территорияси ягона платформадан-Гондвана қадимги материги (суперплатформаси) таркибига кирган Африка платформасидан иборатдир. Гондвана бутун архей ва протерозой эралари давомида таркиб топган. Палеозой эрасининг бошларига келганда, Байкал тектоник эпохаси тугагандан сўнг Гондвана Ер шаридаги энг катта яхлит қуруқлик бўлиб қолган. Африка платформасининг бундан кенинги тараққиёти Гондвананинг парчаланиб ке-тиши ва дастлаб яхлит Африка-Арабистон платформасининг ажралиб чиқиши, сўнгра унинг Африка платформаси ва Арабистон платформасига ажралиб кетиши билан боғлиқдир. Уша даврлардаёқ Африка платформасининг ҳозирги шимолий чегараси Тетис океанининг геосинклинал зонаси билан белгиланган.
Палеозой эрасининг охирларида Гондвана парчалана бош лаган ва ҳозирги материкларнинг қиёфалари таркиб топа бошлаган. Лекин ўшанга қадароқ платформанинг асосий структура элементлари (массивлар ва синеклизалар) аниқ кўрина бошлаган ва Африка-Арабистон платформасининг шимолий ва жанубий қисмлари тараққиётида тафовутлар вуж)дга кела бошлаган. Унинг кичикроқ шимолий қисми палеозой эрасининг бошларидан асосан денгиз чўкиндилари, мезозой эрасида эса қуруқлик чўкиндилари тўпланадиган ўлка ҳисобланган (Саҳрои Кабир плитаси). Каттароқ жанубий ва шарқий қисми бутун постротерезой тарихи давомида аксари кўтарила бошлаган. Бу қисмлар орасидаги чегарани турли авторлар турли жойлардан ўтказадилар. Бу чегара тахминан Камерун билан Қизил денгизнинг шимолий қисми орасидан ўтади.
Африканинг шимолий қисмида палеозой эрасининг биринчи ярмида денгиз айниқса катта майдонни эгаллаган. Карбон даврининг ўрталаридан бошлаб денгиз чекина бошлайди ва арид шаррит бошланиб, қизил рангдаги чўкиндилар тўплана боради. Карбон даврида Ўрта денгиз геосинклинал областида тоғ пайдо бўла бошлаган. Саҳрои Кабир синеклизаларининг чўкинди қатламлари бурмалана бошлайди. Африканинг жанубий қисмида бу даврда кўтарилма ҳаракат устун турган. Кап зонасидагина чўкиш ва чўкинди жинслар тўпланиши рўй берган ва қалин Кап континентал формацияси таркиб топган.
Палеозой охирларида бутун платформа бошдан-оёқ кўтарила борган ва музликлар пайдо бўлган. Музлик ва музлик сувлари ётқизиқлари қалинлиги баъзи жойларда 300 м гача етадиган Двейк сериясини ҳосил қилган. Бундай жинслар континентнинг жанубий ярмидаги букилмаларникарру, Калахари ва Конго ботиқларини тўлдирган. Бу жинслар устига қалин карру континентал формациялари тўплана борган. Асосий музлик марказлари қадимги массивларда Конго синеклизасидан шарқда, шунингдек Нубия-Арабистон қалқонида бўлган.
Карру формацияси бутун триас даври давоМида вужудга келган. Айни вақтда жанубда Кап фбрмацияси жинслари бурмаланган ва кўтарилган ҳамда Кап тоғ системаси пайдо бўлган. Юқори триас ва юра бошларида тектоник ҳаракат кучайган. Бу заракат Африка жанубида, шарқида ва шимоли-ғарбида кучли вулканизм билан тугаган.
Юра даври давомида ва бўр даврининг бошларида Африканинг катта қисми кўтарилган. Ботиқларда континентал ётқизиқлар тўпланган ва гранитлар ҳамда карбонатитлар ер пўстига кириб келиб, кимберлит трубаларини вужудга келтирган. Африканинг ҳозирги контурлари (шакли) худди ана шу даврда вужудга келган. Бу эса дастлаб Ҳинд океани областида, сўнгра Атлантика океани областида ер пўстининг чўкиши ва ёрилиши (разлом) ҳамда у океан атрофидаги букилмаларнинг вужудга келиши билан боғлиқ эди. Шимолда Тетис океани оралиғида цлатформа атрофидаги (перикратон) букилма вужудга келган. Бўр даврининг иккинчи ярмида ва эоценда Саҳрои Кабир плитасида яна трансгрессиялар бўлган, оқибатда Ўрта денгиз Гвинея қўлтиғи билан қўшилган. Денгиз, шунингдек, Нубия-Арабистон қўлтиғининг чеккаларигача етиб борган ҳамда материкда ва Мадагаскар оролида Ҳинд океани соҳилининг кенг полосасини ишғол қилган.
Бу даврдаги денгиз ҳосилалари орасида карбонатли терриген чўкиндилар кўпчиликни ташкил қилган. Материкнинг ички районларида бўр даври охирида кўтарилишлар рўй берган ва вулкан фаолияти кучайган.
Бўр даврининг иккинчи ярмида ва кайнозой эраси бошларида Африка учун сернам ва иссиқ тропик иқлими характерли бўлган. Бу эса дарахтлардан иборат бой тропик флораси ҳамда умуртқали ҳайвонлардан иборат тропик фаунасининг тарқалишига имкон берган. Қуруқлик юзасида қизил рангли гидроморф нураш пўстлари пайдо бўлган. Материкнинг марказий районларидагина эмас, балки шимолий ва жанубий районларида ҳам худди шундай шароит вужудга келган. Африка билан Мадагаскар, Австралия ўртасида бўлган ва бўр давридаёқ узилиб қолган алоқалар, сўнгра Жанубий Америка билан бўлган ва кайнозой бошларига келгандагина узил-кесил узилган алоқалар, шунингдек, Евросиё билан деярли бутун кайнозой давомида Арабистон орқали бўлиб турган алоқалар материк органик дунёси турларининг таркиб топишига таъсир кўрсатган. Лекин, бошқа қуруқлик участкаларининг таъсири флоранинг таркиб топишига айниқса кучли таъсир кўрсатган. Африка фаунаси палеогендан то ҳозирги давргача кўп жиҳатдан ўзига хосдир.
Эоцен охирида ва олигоцен бошларида деярли бутун Африкада айниқса унинг жанубий ва шарқий қисмларида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Буни материк тараққиёти босқичидаги ҳозирги табиий шароитнинг вужудга келишида энг муҳим ва сўнгги даврнинг бошланиши дейиш мумкин. Интенсив кўтарилишлар, вулканизм, эоцен охири ва олигоцен бошларида раз-ломларнинг пайдо бўлиши бу материк учун неотектоник босқичнинг бошланиши ҳисобланиши мумкин. Айни вақтда шу билан биргаликда тропикдан ташқари районларда иқлим аста-секин қуруқлаша борган, тропик органик дунё экваторга чекина бошлаган, гидрофитлар камайиб, қуруқликни яхши кўрадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар кўпая бошлаган. Қизил рангли гидроморф нураш пўстлари ўрнини карбонатли нураш пўстлари эгаллай бошлаган.
Тектоник активлик пароксизмлари ўрнини нисбатан тинч даврлар олган. Бундай даврларда ер юзаси текисланган, ботиқларга чўкиндилар тўлган ва материк чеккаларига денгизлар босиб келган. Африка платформасида , кўтарилишлар ва тектоник активлик фазалари Ўрта денгиз геосинклинал областидаги ва Евросиёнинг бошқа қисмларидаги худди шундай фазалар билан бир вақтда рўй берган.
Эфиопия, Мадагаскар, Тибести ва бошқа районлардаги кенг гумбазсимон кўтарилмалар бўйлаб ҳосил бўлган ёриқлардан базальтлар оқиб чиққан бир даврда, неотектоник фаолиятнинг бошланиш фазасидан сўнг тектоний: процесслар миоцен даврининг иккинчи ярмида намоён бўлган. Платформада тектоник активлашишнинг ана шу фазаси Альп минтқасидаги бош тоғ ҳосил қилиш процессининг бошланишига тўғри келган. Ана шу даврда Атлас тоғлари системаси пайдо бўлган ва платформага қўшилиб кетган. Ана шу фаза даврида Қизил денгиз, Сувайш ва Адан қўлтиқлари грабенлари вужудга келган, Эритрея ва Шарқий Африка ғарбий рифт зонаси пайдо блган, булар ёнида вертикалига ҳисоблаганда 2 километргача фарқ қиладиган горст полосалари кўтарилган, нордон ва ишқорли лавалар оқиб чиққан, жуда катта вулканлар вужудга келган.
Ўрта плиоценда Қизил денгиз грабени узил-кесил таркиб топган ва разломлар шарқий зонаси вулудга келган. Ахаггар, Тибести, Камерун массивларида ва бошқаларда кўтарилишлар рўй берган. Тоғларнинг кўтарилиши билан бир қаторда йирик ботиқлар чуқурлашган ва ҳозирги кўллардан анча катта бўлгам кўллар пайдо бўлган. Айни вақтда Атлантика ва Тинч океанлари ботиқлари чўккан.
Йирик ички ботиқларга сув тўлиши ва океан чўкиши билан бир қаторда дарё эрозияси кучайган, дарёлар ёрларни чуқур ёриб кирган ва катта шаршаралар пайдо бўлган. Айниқса қурғоқчил районларда сувнинг кўпайиши иқлимнинг умуман сер-нам бўла бориши билан боғлиқ бўлиб, Евросиёни ёппасига муз қоплаши даврининг бошланишига тўғри келади. Африка тоғларида катта музликлар пайдо бўлган, қор чизиғи эса тахминан 3000 м да бўлган. Кейинчалик антропоген даврнинг бутун биринчи ярмида Африкада нисбатан сернам даврлар билан қуруқ даврлар алмашиниб турган. Бу эса музлик даврлари ва музликлариро даврлар билай боғлиқ эди. Плейстоцен охирларида океанлар сатҳининг умуман кўтарила бориши муносабати билан дарёларнинг қуйилиш жойларини сув босади, лагуналар ва эстуарийлар пайдо бўлади. Экваториал районларнинг иқлим шароитида жиддий ўзгаришлар рўй бермади.
Плейстоцен даври давомида тектоник ҳаракат ва вулканлар отилиши сусайиб қолган. Бундай жараёнлар Африка платформасининг шарқий қисмидагина ҳозиргача сақланиб қолган. Баъзи вулканларнинг отилиши ва тез-тез зилзила бўлиб туриши ана шундан дарак беради. Музлик давридан кенинги вақтларда Африка территориясида ҳозирги замон иқлим шароити таркиб топган. Лекин материкнинг шимолий ва жанубий қисмларида ўтган даврларга нисбатан иқлим-анча қуруқ.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish