Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet73/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   108
Bog'liq
Власова1

106. Индонезиядаги қишлоқ.
Улар дарахт таналарига, шохшаббаларига чиқиб юришга мослашган, шохдан-шохга, дарахтдандарахтга сакраганда ўзининг бошқарадиган турли мосламаларига эгадир. Кўп ҳайвонлар дарахт ковакларига, уюлиб қолган хазонлар орасига, илдиз тагига уя қуради. Калимантан ўрмонларида-ўрмон одами-орангутан, кўпдан-кўп гиббон ва майин жунли маймунлар яшайди. Чала маймунлардан бақалоқ, лорилар, узунбармоқ тасқара (Tarsins spectrum) бор. Узунбармоқ тасқара кўзлари йирик туртиб чиққан, қўл ва оёқ бармоқлари узун бўлган кичик ҳайвондир. Мушуксимонлар оиласига кирувчи йиртқичлар, жумладан йўлбарс кўп. Онда-сонда фил, каркидон, тўқимли тапир учраб туради. Ўрмон қушлари хилма-хил ва кўп. Илон, калтакесак, тошбақаларнинг ўнлаб турлари бор.
Иқлими қуруқроқ бўлган баъзи бир районларда нам ўрмонлар саванналар ёки саванна ўрмонлари билан алмашинади; буларда тик ва бошқа дарахтлар ўсади, улар нисбатан қуруқ даврда баргини тўкади. Калимантандаги ва Малайя архипелагининг бошқа оролларидаги саванна ўрмонлари ўт қопламида бўйи 1,5 м га етадиган баланд бўйли ғалла гулли ўсимликлар кўп тарқалган. Булар аланг-аланг (Imperata arundinacca), ёввойи шакарқамиш ва бошқалар. Бундай ўсимликлар кўпинча ёндириб юборилган тропик ўрмонлар ўрнида пайдо бўлади.
Тоғ ёнбағирларини 3000-3500 м баландликда паст бўйли сийрак тоғ ўрмонлари қоплаган, улар юқорида альп ўтлоқлари билан алмашинади.
ФИЛИППИН ОРОЛЛАРИ
Филиппин оролларини баъзилар Малайя архипелаги таркибига киритишади, лекин буларни бир ўлкага киритиш асосан ороллар аҳолисининг тил умумийлигига асосланади. Филиппин ороллари табиий географияси жиҳатидан мустақил табиий географик ўлкадир.
Филиппин ороллари 5° ва 18° шимолий кенгликлар оралиғида бир-бирига яқин жойлашган бир неча йирик ва кўпдан-кўп майда ороллардан иборат. Оролларнинг умумий сони 7000 дан ошади, майдони 299,7 минг км2. Энг йирик орол-Лусон оролининг майдони 105,6 минг км2, Миндано ороли майдонига кўра ундан кейин туради-94,6 минг км2.
Филиппин ороллари Ғарбий Тинч океан геосинклинал минтақасида бўлиб, рельефининг жуда мураккаблиги ва парчаланиб кетганлиги билан характерланади. Оролларни бир-бирларидан денгизлар деб аталувчи кенг сув ҳавзалари ёки қўлтиқлар ажратиб туради. Оролларнинг қирғоқлари жуда ажойиб ўйилиб кетган, баъзи жойда тик кўтарилган, баъзи жойда паст, ботқоқ босган бўлиб, кемачилик учун ноқулай. Филиппин сувларида кемачиликка кўпдан-кўп маржон рифлари ҳам қийинчилик туғдиради. Тинч океанда архипелагнинг шарқий қирғоғи бўйлаб ер пўстининг ёриқлари ва чуқур сув ости новлари ўтган. Энг йирик сув ости нови филиппин новининг чуқурлиги 10497 м.
Ороллар ер юзасининг катта қисмини меридианга яқин йўналишда чўзилган тоғ тизмалари эгаллаган, улар чўкинди ва вулкан жинсларидан тузилган, бу жинслар орасидан баъзи жойларда қадимги гранит, гнейс ва кристалли сланецлар ер юзасига чиқиб қолган. Темир ва рангдор металлар конлари ана шу жинслар билан боғланган. Тоғлар оралиғидаги палеоген ётқизиқларида кўнғир кўмир конлари бор.
Ҳозирги рельеф ва ороллар қиёфаси кайнозойда вужудга келиб, текисланган бурмали тоғларнинг палахсали кўтарилиши ва парчаланиши натижасида ҳосил бўлган. Узилмалар билан чегаралангантоғтизмалари кўпинча меридиан йўналишидаороллар орқали чўзилган. Лусон оролидаги Марказий Кордильера тоғлари энг баланд кўтарилган (Пулог тоғи 2928 м). Вриқлар бўйлаб вулканлар кўтарилган: Лусоннинг жануби-шарқида Майон (2416 м), Минданао жанубида Апо (2953 м) ва бошқа вулканлар бор. Тоғ тизмалари билан алоҳида тоғлар оралиғида камбар пасттекислик ерлар жойлашган. Бу ерларда (шунингдек соҳилларда) ороллар аҳолисининг катта қисми тўпланган. Лусон оролидаги Марказий текислик энг кенг текисликдир. Лусон оролидаги Кагаян дарёси ва Минданао оролидаги Агусан дарёси водийларида ҳам катта пасттекисликлар бор. Ёзда оролнинг ҳамма жойида жануби-ғарбий шамоллар эсиб, экваториал нам ҳаво келтиради, йилнинг совуқ даврида эса пассат ва қишки муссон шамолларининг қўшилишидан ҳосил бўладиган шимоли-шарқий шамоллар кўп эсади. Ҳар икки томондан эсган шамоллар ҳам кўп миқдорда нам келтиради. Оролларнинг шарқий ва жануби-ғарбий чеккаларида ёғин энг кўп ёғади (2000-4000 мм), бунда шарқда энг кўп ёғин қиш, ғарбда ёз ойларига тўғри келади. Жанубда ёғинлар йил бўйи деярли бир хил миқдорда ёғадиган экваториал иқлимга ўтилади. 1500 м дан баланд бўлган тоғли ерлардан ташқари ҳамма жойда бутун йил давомида ҳарорат юқори бўлиб, фаслий фарқлар 4°С дан ошмайди. Тоғларда ўртача ойлик температура 20°С га етмайди, қишда эса 0°С га тушган вақтлар бўлади. Ез фаслида Филиппин ороллари устидан тропик циклонлартайфунлар ўтади, улар ороллар устида ниҳоятда кучайиб кетиб, қаттиқ жалалар қуяди. Тайфунлар вақтида бир сутка давомида 1000 мм дан ортиқ ёғин тушган вақтлар бўлган. Жуда кучли тайфунлар ва жалалар натижасида рўй берадиган тошқинлар ҳалокат келтиради ва кўплаб кишиларнинг ёстиғини қуритади.
Филиппин оролларида турли типдаги тропик ўрмонлар ўсадн. Сув қалқиши таъсир этиб турадиган соҳилларда мангра чакалакзорлари, пасттекисликларнинг ботқоқ босган ерларида ва дарёлар водийларида ортиқча нам тупроққа яхши ўрганган пальмазорлар (нипа ва бошқа пальмалар) тарқалган. Асосий ўрмон массивлари шарқда кўпроқ доимий яшил дарахт турларидан, ғарбда эса, йилнинг қуруқ фаслида баргини тўкадиган дарахтлардан таркиб топган. Тоғларда 1000 м дан юқорида субтропик типдаги кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади.
Филиппин ороллари ўрмонларида қимматбаҳо дарахт турлари кўп, улар мунтазам равишда кесиб олинади. Ўрмонларни нотўғри, нес-нобуд қилиб кесиш кўпинча уларнинг камайиб ке-тиши ва тупроқ эрозиясининг кучайишига олиб боради. Тропик ўрмонлар Манданао ва Палаван оролларида ҳаммадан яхши сақланган.
Пасттекисликлар ва тоғ ёнбағирларининг қуйи қисми учун хилма-хил тропик маданий ўсимликлар хосдир. Соҳилдаги қуруқ пасттекисликлар ландшафти учун кокос пальмазорлари энг тнпик ўсимликлардир. Лусон оролидаги Марказий текисликда ва кенг дарё водийларида суғориладиган ерлардаги шолипоялар ҳамда шакарқамиш экин майдонлари кўпчиликни ташкил этади. Бананнинг махсус тури-абаки (Musa textilis) ўстириладиган ерлар ҳам катта майдонларни эгаллаган. Бу ўсимликдан Манила канопи деб аталадиган қимматбаҳо пишиқ тола олинади. Ундан денгиз суви таъсирида деярли бузилмайдиган кемачилик арқонлари тайёрланади.
Филиппин ороллари ҳайвонот дунёси жуда ўзига хос бўлиб, аниқ ифодаланган ороллик белгиларига эга ва шу билан бирга фауна таркибида Австралияга яқинлик сезилиб туради. Филип-пин ороллари учун узун тобон ва жун қанотлиларнинг турли эндемик хиллари, сичқонсимонлар оиласига кирувчи бир неча эндемик турлар, какадуннинг Австралияга хос хили эндемик йиртқич қуш маймунхўр (Pthecophaga jefferyi) характерлидир. Сичқонсимонларнинг айримлари Австралиядагига жуда яқин туради.
Евросиё жуда катта ва тараққиёт тарихи мураккаб бўлганлигидан унда Ер куррасида учратиш мумкин бўлган геокомплексларнинг ҳамма типи мавжуд. Сайёрамизнинг энг катта континентн-Евросиёда океанбўйи ва ўта континентал ланд- шафтлар; тундралар ва сернам тропик ўрмонлар; материк ичкарисидаги ўтасернам ва қурғоқчил бепоён текисликлар; қор ва музликларга кўмилиб кетган Арктика ўртача тоғларидан тортиб мураккаб баландлик минтадалари мавжуд бўлган тропиклардаги баланд тоғ системаларигача ёки этагидан тепасигача чўллардан иборат қуруқ тоғликларгача бўлган тоғ табиатининг барча хиллари мавжуддир. Табиий шароитнинг табақалашпли ҳеч бир материкда Евросиёдагичалик тўлиқ ҳамда мураккаб эмас. Бошқа материклардаги табиий ўлкалар ўрганилаётганда уни ҳамма вақт ҳам Евросиёнинг биронта табиий ўлГкаси билан таққослашга асос топиш мумкин.


АФРИКА
Африка-Ер шарида майдонининг катталиги жиҳатидак Евросиёдан кейинги иккинчи материк. Атрофдаги ороллар билан биргаликда унинг майдони 30,3 млн. км2, оролларни қўшмаганда-29,2 млн. км2.
Африка материги Евросиё билан чамбарчас боғлиқ; бу материкларни Қизил денгиз билан Ўрта денгизгина ажратиб туради. Африка билан Евросиё шарқий ярим шардаги яхлит қуруқликдан иборат бўлиб, уни бошқа матерйклардан жуда катта майдондаги океанлар ажратиб туради.
Материкнинг энгчекка нуқталари шимолда-Ал-Абьяд бурни (37°2 ш. к.), жанубда-Игна бурни (34°52 ж. к.). Африка шимолдан жанубга 8 минг км га чўзилган. Материкнинг энг сербар қисми экватордан шимолда- 10° ва 16° шимолий кенгликлар орасидадир; бу ерда Африка 17°33 ғ. у. (Альмади бурни) дан 51°24 ш. қ. у (Хафун бурни) гача давом этади ва эни 7500 км ra етади.
Африка қирғоқлари яцинида ороллар у қадар кўп эмас. Ороллардан энг каттаси Мадагаскар. Бундан ташқари, Ҳинд океанида Сокотра, Занзибар, Пемба, Мафия, Комор, Маскарен ороллари бор. Бу оролларнинг деярли ҳаммаси материк ороллари бўлиб, материкдан у қадар узоқда эмас.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish