1 08. Африкада вулканизм ва зилзила.
Африка фаунаси палеоген даври бошларидан эътиборан жуда ўзига хос бўлган. Евросиёда кайнозой бошларидаёқ қирилиб битган архей ҳайвонлари шу қитъа фаунаси таркибида учрайди. Палеогеннинг биринчи ярмида Африка фаунаси приматлар отряди вакиллари билан бойиди. Бу ҳайвонлар орасида олигоцен даврида ингичка бурунли маймунлар, шундан кейин эса одамсимон маймунлар ажралиб турган. Бу маймунлар миоцен даврида материк бўйлаб кенг тарқалган. Одамсимон маймунларнинг кенинги эволюцияси гоминидларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Бу маймунлар инсон билан бир биологик оилани ташкил этади. Инсон тараққиётининг биринчи босқичидан иборат бўлган гоминидларнинг қолдиқлари Жанубий ва Шарқий Африканинг континентал ва вулканоген жинслари орасида кенг учрайди. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, қадимги одамнинг пайдо бўлиши Шарқий Африка билан боғлиқдир. Бу одамларнинг қолдиқлари 2-2,5 млн. йилга тенг. Африкадаги бошқа районларнинг тўртламчи давр ётқизиқлари орасида инсон аждодларининг кенинги даврлардаги қолдиқлари ҳам учрайди. Ана шу фактларга асосланиб, кўпгина тадқиқотчилар инсон дастлаб Африкада пайдо бўлган бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар.
ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИНИНГ ТИПЛАРИ
Африка ер юзаси тузилишининг характерли хусусиятлари унинг тараққиёт хусусиятлари билан боғлиқдир. Материкнинг катта қисми Африка платформасидан иборат. Бу платформа рельефи текис бўлиб, унда пермькарбоп ва триас даврларида иайдо бўлган текисликлардан тортиб, неоген ва ҳатто антропоген даврларида пайдо бўлган текисликларгача кенг тарқалган. Буларда палахсали тоғ массивлари ва вулкан тоғлари унда-бунда кўтарилиб туради.
Платформанинг ҳозирги асосий структура элементлари палеозой бошларида вужудга келган. Шимолий, Саҳрои Кабир-Арабистон қисми учун плиталар ва синеклизалар характерли бўлиб, буларнинг устини палеозой ва фанерозой чўкинди жинслар қатлами қоплаб ётади (Саҳрои Кабир плитаси, Тауденни, Малинигерия, Чад синеклизалари ва бошқалар), булар орасида эса архей-протерозой фундаментининг бир оз кўтарилиб қолган қисмлари жойлашган (Архаггар, Регибат Леонлиберия массивлари ва бошқалар).
Платформанинг Камерун-Қизил денгиз шимолий учи чизи-ғидан жануби-шарқдаги қисми кўпроқ кўтарила борган ва айниқса шарқий қисмида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Жанубий субконтинентнинг ички қисмларинигина синеклизалар банд қилган, уларнинг ўқи 20- меридиан бўйлаб ўтади. Энг шимолда жойлашган ва экватор яқинидаги энг йирик (Заир) котловина ўрнини жанубда кичикроқ Окованго ва бошқа котловиналар эгаллаган. Шарқ ва жанубда Қизил денгиз рифти ажратиб турган Нубия-Арабистон қалқони, Мозамбик протерозой бурмали минтақаси ва бошқалар йирик кўтарилмалардир.
Шимол ва жанубда платформани бурмали зоналар ўраб туради. Булар жанубда палеозой Кап области, шимолда эса Ўрта денгиз бўйи минтақасининг бир қисми ҳисобланган Атлас бурмали зонасидир.
Қуйидагилар Африкадаги текислик-платформа морфоструктураларнинг асосий типларидир: архей ва протерозой замини устидан текисликлар ва ясси тоғликлар. Уларнинг баландлиги Африка шимолида одатда 500 метрдан ошмайди ва камдан-кам ҳоллардагина 1000 метрга етади. Салгина пасти-баланд кристалли майдонларда энг мустаҳкам ва емирилмайдиган жинслардан тузилган қолдиқ тоғлар ва кряжлар кўарилиб туради. Рельефнинг бундай типи қадимги синеклизаларни ажратиб турган кам актив массивларда таркалган;
қадимги синеклизаларнинг атрофларида ва материкнинг чеккаларида (масалан, Конго ёки Калахари синеклизалари) чўкинди жинс қоплами тарқалган районлар учун характерли бўлган қатқат текисликлар ва қирлар; улар горизонтал ёки қия шаклида жойлашган, ёйинки зинапоялар ҳосил қилган. Бундай районлар мезозойда ва кайнозойнинг биринчи ярмида чўккан. Бундай рельеф типи фундамент (замин) нинг ер остидан туртиб чиққан қисмларида ёки йирик кўтарилмалардаги қадимги букилмаларда ҳам учрайди. Қатқат текисликлар ва қирлар ёш бўлиб, эрозия натижасида кам парчаланган ва қадимгилари эса эрозия натижасида чуқур ўйилиб кетган;
юзаси неоген ва антропоген денгиз ёки континентал чўкиндиларидан таркиб топган аккумулятив текисликлар. Бундай текисликлар қадимги синеклизаларнинг марказий қисмларини ишғол қилган ёки материкнинг кейинчалик трансгрессияларга учраган чекка қисмларида жойлашган.
Тоғ рельефи Африка платформасининг тектоник ҳаракат кучли бўлган қисмларида ҳам, материкнинг шимол ва жанубидаги ёш бурмали зоналар учун ҳам характерлидир.
Платформада мезокайнозой кўтарилмалари ва неотектоник кўтарилмалар натижасида пайдо бўлган ва ёшарган эпиплат-форма тоғлари ва тоғликлари учрайди. Ьундай кўтарилмаларда ер ёриқлари ва вулканизм ҳодисасини кўриш мумкин. Бундай тоғлар асосан Африканинг шарқий чеккаси учун, унинг кесиб ўтган рифт зоналари учун характерлидир. Лекин тоғ рельефининг айрим участкалари текислик-платформа областларида ҳам учрайди. Бу эса тектоник ҳаракат активлашган массивлар билан боғлиқдир. (Архаггар, Тибести, Дракон тоғлари ва бошқалар.) Қуйидагилар қайтадан пайдо бўлган тоғларнинг морфоструктура типларидир: фундамент (замин) ер юзасига чиқиб қолган областларда пайдо бўлган палахсали тоғлар ва тоғликлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |