118. Африканинг ботаник-географик районлаштирилиши (А. Л. Тахтаджандан).
Жанубий Америка ҳамда Осиё билан бўлган алоқа анча кейинроқ узилган ва Африка флорасида ана шу материклар билан умумий бўлган анчагина миқдорда ёпиқ уруғли ўсимлик туркумлари ва оилалари сақланиб қолган.
Йилига 1500-2000 мм ёғин ёғадиган экваториал иқлим минтақасида подзоллашган ва чириндига бой латерит тупроқли жойларда ўрмонлар ўсади. Сернам тропик ўрмонлар материк майдонининг тахминан 8% ини ташкил қилади. Бундай ўрмонлар Конго ҳавзасида экватордан шимолда 4° ш. к. гача ва экватордан жанубда 5° ж. к. гача бўлган майдонларда тарқалган. Бундан ташқари ўрмонлар Гвинея соҳилини тахминан 8° ш. к гача ишғол қилган. Денгиз суви кўтарилганда сув босадиган дельталарда ва соҳилларда хусусан Гвинея қўлтиғи қирғоқларида мангра ўрмонлари асосий ўрин тутади.
Бирламчи ёмғир ўрмонлари Конго котловинасининг марказий қисмидагина сақланиб қолган; бошқа жойларда, хусусан, Гвинея қўлтиғидан шимолда бундай ўрмонлар ўрнини паст бўйли иккиламчи чакалакзорлар қоплаган. Ўрмонлар тарқалган ерларнинг шимолий чегарасида, афтидан, дарахтларнинг мунта-зам равишда куйдирилиб юборилиши натижасида саванналар вужудга келган.
Африканинг сернам тропик ўрмонлари турларининг кўплиги ва майдонининт катталиги жиҳатидан Жанубий Америка тропик ўрмонларидан анча орқада. Бу ўрмонларда жуда баланд (80 метргача бўлган) фикуслар, мойли пальма (Elaeis guineen-sis) вино пальмалари (Rhaphia), сейба (Ceiba tonningi), кола дарахти, (Cola nitiga) ва бошқалар юқори ярусларни ташкил этган. Қуйи ярусларда бананлар, хилма-хил папоротниклар, либерия кофе дарахти (Coffea liberica) кўплаб ўсади. Лианналар орасида ландольфия каучукли дарахтсимон лианаси алоҳида ўрин тутади; узун бўйли ротанг пальмаси (Calamus) ва бошқалар учрайди.
120. Африка ўсимликлари
Африканинг сернам тропик ўрмонларидан кўпдан-кўп қимматди техника ва озиқ-овқат ўсимликлари келиб чиққан. Тникада (мева пўстидан) ва овқат учун ишлатиладиган (уруғидан) мой олинадиган мойли палқма ўсимлиги ана шулардан биридир. Бу ўсимлик мойи бевосита овқатга ишлатилади ва шунингдек, маргарин тайёрлашга кетади. Мойли пальма фақат ўз ватанида, тропик мамлакатлардагина эмас, балки Малай ар-хипелаги оролларида ҳам плантация ўсимлиги сифатида кенг тарқалган. Жанубий Америкадан келтирилган мойли пальма, какао дарахти, каучукли ўсимликлар плантациялари кўпгина жойларда табиий ўсимликларни суриб чиқарган. Маҳаллий аҳоли банан, маниок, батат етиштиради.
Э кватордан шимол ва жанубга қараб тропик ўрмонлар ўрнини саванналдр олади. Ўрмонлар сийраклаша боради, уларнинг турлари камайиб кетади, яхлит ўрмонлар орасида саваннадан иборат майдонлар пайдо бўлади. Бора-бора сернам тропик ўрмонлар фақат дарё водийларидагина учрайли, сувайногичларда эса йилнинг қуруқ даврида барг тўкадиган ўрмонлар ёки саванкалар учрайди. Ўсимликлар сернам даврнинг қисқариши ва қуруқ мавсумнинг пайдо бўлиши таъсирида ўзгара боради. Экватордан узоқлашган сари қуруқ давр янада узая боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |