133. Атлас тоғларининг орографик схемаси Шимол ва шарқда ўлкани Ўрта денгиз, ғарбда Атлантика океани ўраб туради. Жанубда унинг Саҳрои Кабир билан чегараси ҳамма жойда ҳам аниқ сезилмайди. Умуман олганда бу чегара Атлас тоғ тизмаларининг жанубий этагига тўғри келади. Лекин баъзи бир жойларда Саҳрои Кабирга хос ландшафтлар тоғлар оралиғидаги пастликлар бўйлаб шимолга, шу ўлка ичига кириб келган.
Атлас ва Атлас тоғлари деган номлар Европада қабул қилинган. Лекин бу тушунчаларни маҳаллий аҳоли билмайди. Умуман олганда бутун тоғ системасини маҳаллий аҳоли ягона бир ном билан атамайди. Айрим тоғ тизмалари ва платоларнинг ўз номлари бор.
Ўрта денгиз соҳили бўйлаб қирғоқ шаклига қараб баландлиги 2000-25000 м бўлган ёш бурмали тоғлар кўтарилган. Бу тизмалар Жанубий Испания ва Сицилия тоғларининг бевосита давомидир. Ғарбдаги Риф Атласи ёки Арриф ва шарқдаги Телл-Атлас тоғлари ана шулардир. Ўлканинг Ўрта денгиз соҳили парчаланиб кет.ган. Бунда тоғлар денгизга тик тушган ва кемачилик учун қулай бухталар ҳосил қилган ёки денгизнинг қирғоқ бўйидаги камбар текислиги билан ажралган.
Ўлканинг жанубида Атлантика океанидан шимоли-шарққа томон Баланд Атлас тизмаси чўзилган. Бу тизманинг анча қисми герцин циклида таркиб топган. Тубкал массивида баландлиги 4165 м чўққи бор. Бу эса бутун ўлканинг энг баланд нуқтасидир. Саҳрои Кабир атласи Баланд Атласнинг шимоли-шарқдагй давомидир. Баланд Атласдан бир оз жануброқда Антиатлас тизмаси жойлашган. Бу тизма платформанинг кайнозой эрасида кўтарилиб қолган чекка қисмидир.
Тоғ тизмаларининг иккита зонаси орасида тоғлар орасидаги букилмаларга тўғри келадиган ички текисликлар ва баланд.платолар (месеталар) полосаси жойлашган. Платолар Атлантика бўйи чекка пасттекислигидан зинапоясимон кўтарила бориб, шимоли-шарққа Ўрта денгиз соҳилигача давом этади.
Бутун тоғли ўлка, жумладан, шимолдаги ёш янги пайдо бўлган тизмалар неоген охирида кучли вертикал ҳаракатларга учраган. Ана шу ҳаракат оқибатида унинг ҳозирги қиёфаси ҳосил бўлган ва Жанубий Европа тоғларидан ажралган. Ана шу вертикал ҳаракатлар натижасида айрим тоғ тизмалари кўтарилтан ва вулканлар отилган. Кўпгина баланд тоғ тепалари, жумладан Тубкал чўққиси сўнган вулканлардир. Тез-тез зилзила бўлиб туриши тектоник активликнинг сўнмаганлигидан далолат беради.
Ҳ озирги замон рельеф хусусиятлари, кўп жиҳатдан, Атлас ўлкасининг катта қисмида ҳукмрон бўлган қуруқ ва кескин континентал иқлим оқибатидир. Кучли нураш процесслари оқибатида тоғлар емирилган ва тоғ этакларида ҳамда ички платоларда кўп миқдорда нураш жинслари тўпланган. Ана шу қалин жинслар орасида яланғоч тик ёнбағирли ва ўткир чўққили баланд тизмалар кўтарилган. Иккинчи томондан, рельеф эрозия натижасида жуда парчаланиб кетган. Тоғ тизмаларини чуқур даралар кесиб ўтган. Ички платоларда сув доимий оқмайдиган ўзанлар кўп. Бу эса ҳозирги шароит оқибати бўлмасдан, иқлими анча нам бўлган қадимги замонлардан қолган меросдир.