Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Касабланкадаги хурмозорлар (А. Н. Грацианский фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet92/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108
Bog'liq
Власова1

135. Касабланкадаги хурмозорлар (А. Н. Грацианский фотоси).
С аҳрои Кабирнинг географик чегаралари етарлича аниқланган Чала чўллардан саванналарга томон табиий шароит озми-кўпми аста-секин ўзгариб борадиган жанубдагина аниқ бир табиий географик чегара йўқ. Жанубда Саҳрои Кабир доимни ёғинлар даври мавжуд бўлган территорияда тугайди.
Саҳрои Кабир бутунлай Африка платформасига жоилашган ва унинг катта қисми замини кристалли ҳамда вулканик жинслардан таркиб топган ва усти горизонтал чўкинди ётқизиқлар билан қопланган платодан иборат. Баъзи бир жойларда қадимги бурмали фундамент ер юзасига чиқиб, баланд тоғликлар ҳосил қилган ёки қадимги интрузиялар гумбазсимон қирлар чиқиб қолган. Ер юзаси чўкинди ётқизиқлар билан қопланган жойларда супасимон ва куэстали платолар ва қолдиқ тоғлар учрайди.
Саҳрои Кабирнинг чекка шарқида Қизил денгиз билан Нил дарёси оралиғида кристалли фундамент бир оз кўтарилган ва баъзи бир жойлари мезозой қумтошлари билан қопланган. Ане шу ерда чуқур қуруқ даралар билан кесилган ва баландлигр 2000 м га етадиган супасимон платолар кўтарилган. Бу қуруь даралар ўтмишдаги сернамроқ даврда эрозия кучли бўлганш кўрсатади. Ўлканинг бу қисми Арабистон ва Нубия чўллари деб аталади.Нил дарёсидан ғарбда дунёдлги энг катта қум уюмлардан иборат бўлган Ливия чўли платоси жойлашган. Шимолда Саҳрои Кабир юзаси аста-секин пасая боради. Бу ерда бир қанча чуқур ботиқлар бор. Бу ботиқлардан баъзи бирлари денгиз сатдидан паст. Денгиз сатҳидан 133 м паст бўлган Каттара ботиғи Ер шаридаги энг чуқур қуруқ ботиқлардан биридир.
Саҳрои Кабирнинг марказий қисмида кристалли ва вулканик жинслардан тузилган баланд тоғликлар ва платолар: Ти-бести, Ахаггар. Ифорас тоғликлари ва бошқалар бор. Тибести тоғлигининг энг баланд чўққиси сўнган Эмикуси (3415 м) вулкани кратерининг диаметри 12 км бўлиб, бутун Саҳрои Кабир ўлкасининганг баланд чўққисидир. Массивларнинг рельефи кучли парчаланган, ёнбағирлари тик ва қояли, этакларида эса дағал нураш жинслари тўпланиб қолган.
Саҳрои Кабир қолган қисмининг баландлиги кўпинча 300 400 м. Ер юзасини ёши турлича бўлган оҳактошлар, қумтош ва гилли жинслар қоплаб ётади.
Саҳрои Кабирнинг кўпгина жойлари моноклинал структурага эга бўлиб, куэста зиналари ҳосил қилган. Бундай рельеф типи Ахаггар тоғлигини шимоли-шарқдан ўраб турган Тассилин-Аджер платоси, шимолроқдаги Тадемаит платоси учун, Антиатлас тоғларига ёндош Жабали-Бани ясси тоғлиги ва бошқалар учун характерлидир. Саҳрои Кабирнинг куэста рельефи ҳосил бўлишида музлик давридан кенинги давр, ҳозирги даврга нисбатан намроқ бўлган даврда рўй берган тектоника ва эрозия процесслари катта роль ўйнаган.
Саҳрои Кабирнинг чўл платолари юзасида араб тилида уэддлар деб аталадиган қуруқ ўзанлар кўп. Баъзи-баъзида ёғадиган ёмғирлардан сўнг бундай ўзанлар сувга тўлади. Бу сув эса бир неча кундан сўнг, баъзан бир неча соатдан сўнг тугаб қолади. Узанларнинг кўп қисми Саҳрои Кабир тоғликлари ёнбағирларидан радиал шаклда тарқалиб кетган. Бу тоғликлар Саҳрои Кабирда эрозион сойликлар пайдо бўла бошлаган плювиал (сернам) даврда сувайирғич бўлиб хизмат қилган. Бу ўзанларнинг тублари ҳозирги вақтда аллювиал қумлар билан қопланган ёки қаттиқ гилдан тузилган.
Кўпгина ўзанлар майдони ва чуқурлиги турлича бўлган берк ботиқлар яқинида тугаган. Бу ботиқлар ҳам Саҳрои Кабир рельефи хусусиятларидан биридир. Ёмғирдан сўнг қисқа вақт давомида ботиқлар сувга тўлади. Баъзи бир ботиқлар (сабхлар) туби туз қатқалоғи билан қопланган бўлади. Лекин, ер остидан сув келиб турадиган ботиқларнинг таги шўрланмаган бўлади. Ботиқларнинг пайдо бўлишида тектоник, ер ости эрозияси, карст ҳодисаси ва нураш жинсларининг учирилиб кетиши катта рбль ўйнайди.
Нураш процесси жуда кучли бўлиб, жинслар бошқа жойларга олиб кетилмаганлигидан Саҳрои Кабирда нуроқ жинслар кўплаб тўпланиб қолган. Чўлнинг баъзи бир қисмида, айниқса куэста платолари оралиғидаги пастликларда ва берк катта котловиналарда эрг деб аталадиган дюна қумлари жуда кўп миқдорда учрайди. Қўчмасдан бир жойда турадиган қумликлар билан бир қаторда кўп эсадиган шамолнинг таъсирида доимо кўчиб юрадиган қум дюналари катта майдонларни эгаллаган. Ливия чўлида айниқса катта қум тепалари кўп. Бу ерда дюналарнинг нисбий баландлиги 300 м га етади.
Саҳрои Кабирда, шунингдек, шағал қатламлари учрайдиган кенг текисликлар мавжуд. Бундай шағалларнинг устини баъзан қум (рег ёки серир) қоплаб ётади.
Саҳрои Кабирда катта майдонлар кристалли жинсларнинг емирилишидан пайдо бўлган шағал уюмлари билан қопланган. Буқдай тошлоқ чўллар ҳамада деб аталади. Шағаллар билан қопланган ҳамадалар орасида тик.қояли платоларгаралар унда-бунда учрайди.
Саҳрои Кабир йил бўйи эсиб турадиган қуруқ трепик ҳава туфайли мавжуддир. Кўп қисмининг иқлими кескин континентал. Йиллик ёғин миқдори деярли ҳамма ерларда 50 мм дан кам. Ички районларда баъзан бир неча йилгача ёғин ёғмайди ва ўқтин-ўқтинда ёмғир шивалаб ўтади. Баъзан жала ёғиб, тошқин бўлади. Баланд тоғликларнинг ёнбағирларидагина ёғин бир оз кўпроқ бўлади. Лекин бу ерларда ҳам 100 мм га етмайди. Чўлнинг шимолий ва жанубий чеккаларида ёғин озми-кўпми доимий бўлиб, муайян фаслга тўғри келади. Шимолда ёғин куз, қиш ва баҳорда, жанубда эса ёзда ёғади. ёғин озми-кўпми доимий бўладиган ана шу полосалар шимолда Саҳрои Кабир билан Атлас ўлкасида, жанубда эса Саҳрои Кабир билан Судан орасидадир.
Саҳрои Кабирда ҳаво доимо қуруқ бўлиб, чангли бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги жуда кам, баъзан 25% дан ҳам паст бўлади. Ҳаво кучли ва нотекис қизиган кунларда кўриш шароити ўзгаради, сароблар пайдо бўлади. Бу пайтда уфқда гўё дарёлар, кўллар ёки тоғлар бордек кўринади. Саҳрои Кабирда ёғин кам бўлиши билан биргаликда дунёдаги энг кўп буғланиш ҳам шу ерда кузатилади. Ана шу иссиқ чўлда бир йил давомида 6 м қалинликдаги сув қатлами буғланиб кетиши мумкин. Кучли шамоллар буғланишни тезлаштиради. Ёзда доимий эсадиган шамоллар пассатлардир. Пассатлар шимол ва шимоли-шарқдан қуруқ ва иссиқ ҳаво олиб келади. Ёзда рўй берадиган атмосфера депрессиялари таъсирида кучли қум ва чанг бўронлари содир бўлади. Булар Саҳрои Кабирдаги кучли офатлардан биридир.
Ўлкада суткалик ва йиллик температура катта тафовут қилади. Ёзда иссиқ +30-50°С га етади. Бунинг устига доимий иссиқ ва қуруқ шамоллар эсиб чанг ва қумларни тўзитади. Саҳрои Кабирда соядаги абсолют максимум ( + 58°С) бутун Ер шаридаги энг баланд температурадир. Тупроқ юзаси +60-80°С гача қизийди. Ёзда ҳатто кечаси ҳам температура +30°С дан пастга тушмайди, лекин суткалик температура тафовути 30-50°С га етиши мумкин.Қиш ойларида ҳаво анча салқин ва турғун, чунки антициклон об-ҳавоси таркиб топади. Кундузи температура +20-25°С атрофида бўлиб туради. Кечаси иссиқлик кўплаб тарқалишн натижасида ҳаво 0°С гача совийди, баъзан эса қаттиқ қора совуқ тушиб, идишлардаги ва сунъий сув ҳавзаларидаги сув музлайди. Тоғларда-18°С гача совуқ бўлади.
С аҳрои Кабирнинг ғарбий чеккаси бошқа типдаги чўл бўлиб, соҳил чўллари типига киради, чунки бу ерлар совуқ Канар оқими таъсирида, Атлантика океани соҳилидадир. Океан яқин бўлганидан у қадар қаттик; иссиқлар бўлмайди. Ҳавонинг нисбий намлиги 75-80% ra етади. Соҳилда салқин бриз шамоллари эсиб туради. Лекин, Саҳрои Кабирнинг ички районларига нисбатан ёмғир бир оз кўпроқ бўлади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish