138. Ғарбий Африка саваннаси ёнғиндан сўнг (автор фотоси).
С аҳрои Кабирдан Суданга ўтиш оралиғида соҳил зонаси жойлашган. Бу ерда бошоқлилар, акациялар ва дум деган пальмадан иборат жуда сийрак ўсимликлар ўсади. Дарахтлар миқдори жанубга томон аста-секин кўпая боради ва меваси ейиладиган ронье дарахти, баобаблар пайдо .бўлади. Соҳил зонасида ерларни суғормасдан, катта майдонда деҳқончилик қилиб бўлмайди. Зона ғарбида ерёнғоқ ва тариқ, шарқида эса асосан пахта экилади. Аҳоли ўз истеъмоли учун жўхори, маккажўхори, буғдой ва ловия экади. Ерлар суғорилмайдиган жойларда ёғингарчилик даврининг бошланиши билан экин экилади ва қаттиқ қурғоқчилик бошланмасдан олдин ҳосил йиғиб-териб олинади. Ўрмонларни очиб, деҳқончилик қилинганда, далаларда айрим дарахтлар қолдирилади. Бу дарахтлар соя бериб, экинни жазирама қуёш иссиғидан сақлайди.
Суданнинг энг жанубий тупроқ-ўсимлк зонаси Судан зонаси деб аталади. Бу ерда бўлиқ бошоқлилар ўсадиган саванна ва дарё водийлари бўйлаб жойлашган парксимон ўрмонлар характерлидир. Бу ўрмонлар доимий яшил дарахтлардан ҳам, қурғоқчил даврларда барг тўкадиган дарахтлардан ҳам таркиб топган. Булар орасида баъзи бир пальмалар, карита дарахти ёки мойли дарахт (Butyrospermum parki), кола дарахти, сейба ва бошқалар учрайди. Бу жойларда ўрмонлар йўқ қилинса қайтадан тикланмайди ёки олдинги дарахтлар ўрнида бошқалари пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам Судан зонасида ўрмонлар майдони аста-секин қисқариб бормоқда.
Суданда кучли тошадиган дарёларнинг бўйларида ботқоқликлар айниқса катта майдонларни эгаллаган. Чад кўли қирғоқларида ва Оқ Нил котловинасида ботқоқликлар айниқса кўп. Чад кўли қирғоқларида қамиш ва папирус чакалакзорлари кенг майдонларни эгаллаган. Бу чакалаклар сернам даврда қисман сув тагида қолади. Ана шу ботқоқли чакалакзорларда ва кўл сувларида бой ҳайвонот цунёси сақланиб қолган. Кўл бўйларида филлар ва каркидонлар учрайди, бегемотлар кўп, балиқ еб кун кўрадиган митти антилопалар яшайди. Кўлда ҳозиргача ламантинлар сақланиб қолган. Хилма-хил қушлар жуда кўп.
Оқ Нил котловинасидаги ботқоқли чакалакзорлар яна ҳам ўзига хосдир. Бу ерларда богқоқ ўсимликлари илдиз қолдиқлари билан биргаликда қалинлиги 3 метрга етадиган катта қатлам досил қилади. Ана шу қатлам сувни булут каби шимиб олади, кейин эса ундаги сув оқиб ва буғланиш учун сарф бўлади. Нобуд бўлган ўсимликлар сув юзасида сузиб юрувчи оролларни ҳосил қилади, бу эса кемачиликка кўпинча ҳалақит беради. Дарёлар қамиш, папирус ва баландлиги 3-4 метрга етадиган қиёқ чакалакзорлари орасида секин оқади. Ана шу ўт чакалакзорлари орасида биттагина дарахтсимон ўсимлик-ёғочи жуда енгил ва сол қилиш учун фойдаланиладиган амбач дарахти ўсади. Амбач жуда тез ўсади, лекин баланд бўлмайди. Дарёларнинг туб қирғоқлари умуман кўринмайди ва ўсимликларига қарабгина қирғоқнинг қаерда эканлигини билиш мумкин. Қирғоқ тугаган жойда аста-секин типик саванна ўсимликлари ўсади. Котловинанинг ҳайвонот дунёси Чад кўли қирғоқларидагидан кам эмас.
МАРКАЗИЙ (ЭКВАТОРИАЛ) АФРИКА
Марказий Африка табиий шароитининг таркиб топишида унинг экваториал минтақада ва субэкваториал минтақаларнинг жанубий ва шимолий чеккаларида жойлашганлиги айниқса катта аҳамиятга эга.
И чки табиий тафовутлар рельефига ва экваторга нисбатан тутган ўрнига боғлиқ. Экваториал Африка учун саванна участкалари билан бир қаторда аралаш учрайдиган тропик ўрмонларнинг турли типлари характерлидир. Бу ерда иккита табиий географик ўлка: Гвинея соҳили ва Конго котловинаси (атрофидаги тоғлар билан) ажралиб туради.
ШИМОЛИЙ ГВИНЕЯ ЎЛКАСИ
Бу ўлка Гвинея қўлтиғининг пасттекисликдан иборат шимолий соҳили кенг полосасини, шунингдек, Шимолий Гвинея қирларини ўз ичига олади. Ўлка иқлими субэкваториал иқлим билан экваториал иқлим оралиғидаги иқлимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |