Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шарқий Африканинг экватор қисмида йиллик



Download 17,95 Mb.
bet103/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Власова1

147. Шарқий Африканинг экватор қисмида йиллик температура, ёғин-сочин ва нисбий намликнинг ўзгариши.
Ички районларда ёғин экваториал режимга эга-йилига икки марта ёғин энг кўп ёғадиган давр ва бу даврлар оралиғида икки марта ёғин нисбатан кам ёғадиган даврлар бор. Баланд массивларнинг ғарбий ёнбағирларида ёмғир энг кўп тушади, чунки жануби-ғарбий муссонлар келтирган ёмғир шу ерда тутилиб қолади.
Ўлканинг Ҳинд океанига яқин шарқий қисмида атмосфера циркуляцияси ва ёғин тақсимланиши шароити бошқача. Ҳинд океани устида йил бўйи пассат зсиб туради. Шимолий ярим шарда ёз бўлганда жануби-ғарбий пассат кучаяди, бу пассатнинг таъсир этиш зонаси экватор томон сурилади ва бу ерда муссон шаклини олади. Ўлканинг бутун шарқий чеккасида кескин ажралиб турадиган сернам даврнинг бўлиши ана шунинг оқибатидир. Ана шу даврда баланд массивларнинг шарққа қараган ёнбағирларида ёғин айниқса кўп тушади. Экватордан шимолда шимоли-шарқий пассат таъсири сезилади. Бу пассат
жанубий яримшарда ёз бўлган пайтда эсади ва ноябрьмарт ойларида сернам даврнинг бўлишига сабаб бўлади. Йилнинг қолган даврида ҳаво анча қуруқ бўлади.
148. Шарқий Африка тоғлигининг бўлиқ ўтли саваннаси (В. В. Доброволъский
фотоси).
Шарқий Африка тоғлигидан Африканинг асосий сувайирғичи ўтади. Конго ва Нил дарёлари ва уларнинг йирик ирмоқлари, Замбези дарёсининг ирмоқлари ва Ҳинд океанига қуйиадиган бошқа дарёлар ана шу ердан бошланади. Африкада энг катта ва чуқур ҳисобланган, дунёдаги энг катта бўлган кўллар ана шу тоғликдадир. Виктория, Танганьика, Ньяса кўлларининг катта миқдордаги суви маълум даражада иқлимга таъсир этади. Кўллардан қадимдан кемачиликда фойдаланилади.
Тоғликда суви океанга оқиб бормайдиган ботиқлар учрайди. Уларда ёзда қуриб қоладиган шўр кўллар-Натрон, Наиваша ва бошқалар бор. Қолдиқ кўллари бўлган энг катта берк ботиқ Рудольф кўлидан жануброқда бўлиб, Марказий рифт зонасининг бир қисмини эгаллайди. Яна бир берк территория Танганьика кўлидан шарқда жойлавдган. Кўлларнинг шўр бўлишини кучли минераллашган булоқлар фаолияти билан боғлиқ деб биладилар.
Эҳтимол, айрим кўл ботиқларининг пайдо бўлиши ва бошқа ҳавзалардан узилиб қолиши яқин геологик даврларда бўлиб ўтган тектоник ҳаракатлар оқибатидир. Кўпгина кўллар, жумладан Танганьика тарихий даврда ўз қиёфасини ўзгартириб турган. Тектоник ҳаракатлар оқибатида бу кўллардан баъзилари (масалан, Ньяса кўли) сатҳи анчагина ўзгарганлиги маълум.
Тоғ рельефи ва турли жойга турлича ёғин тушиши оқибатида тулроқ ва ўсимликлар хилма-хил. Ўсимлик қопламида саванналар, тропик даштлар ва парк типидаги ўсимликлар асосий ўрин тутади. Парк типидаги ўсимликлар деганда кичик-кичик дарахтзорлар ва галереяли ўрмонлари бўлган ўтлоқ майдон тушунилади. Сернам тропик ўрмонлар бошқа ўсимлик формацияларига нисбатан жуда кам жой эгаллайди. Бундай ўрмонлар фақат баланд тоғ массивларининг этакларида ва нам келтирувчи шамолларга рўпара бўлган ёнбағирларнинг қуйи қисмларида учрайди. Бундай ўрмонларнинг катта массивлари ғарбда бўлиб, Конго ҳавзаси ўрмонлари билан қўшилиб кетган. Виктория кўлининг шимоли-ғарбий ооҳилини ҳам ўрмонлар қоплаган. Рувензори, Кения ва Килиманжаро этакларини ўрмон қоплаган. Шарқий соҳилда ўрмонлар асосан, дарё бўйларида ва қирғокда яқин оролларда учрайди.
Т ахминан 1200 м баландликда оернам ўрмон аста-секин ўз таркибйни ўзгартиради ва 2000 м гача тоғларда парк ландшафти устун туради. Бундай ерларда ўтлоқ майдонлар орасида чакалакзорлар учрайди. Бу минтақада иқлим мўътадил ва тупроқ унумли бўлганидан одатда аҳоли зич яшайди. Юқорироқда тоғлар лианали ва эпифитли қалин тоғ ўрмонлари билан қопланган. Тахминан 3000 м баландликда ўрмонлар ўрнини мураккаб гуллилар ўсадиган ўтлоқлар олади, 4800 м баландликдан доимий қор ва музликлар минтақаси бошланади. Қор ва музликларнинг- майдони сезиларли даражада қисқариб бормоқда.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish