Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Саҳрои Кабирдаги сунъий воҳа



Download 17,95 Mb.
bet93/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108
Bog'liq
Власова1

136. Саҳрои Кабирдаги сунъий воҳа.
Саҳрои Кабирда оқар сувлар деярли йўқ. Ер ости сувлари сув манбаи ҳисобланади, бу сувларга яқин бўлган жойларда кишилар, ҳайвонлар яшайди ва ўсимликлар ўсади. Қумли чўлларда ер ости сувлари айниқса кўп бўлади. Қум тагида баъзи бир жойларда анчагина ер ости сувлари бўлиб, булоқлар тарзида оқиб чиқади. Кўпгина водийларда ер ости суви оқиб туради. Саҳрои Кабирда кўпчилик ҳолларда қудуқлардан сув ичишади. Кенинги вақтларда насослар билан таъминланган ва босимли горизонтларнинг энг ишончли ва доимий сувларидан фойдаланадиган чуқур артезиан қудуқлари сув таъминотида катта роль ўйнамоқда.
Саҳрои Кабирнинг чекка қисмларида ва баъзи бир тоғли районларда сўнгги плювиал даврдан қолган ва ер ости сувларидан тўйиниб турадиган тоза сувли кўллар учрайди.
Ўлкадаги ягона йирик доимий сув манбаи Нил дарёсидир. Бир неча юз километр давомида унумсиз чўлдан оқиб, унга ҳаёт бахш этадиган Нил дарёси Африка табиатининг энг ажойиб ҳодисаларидан биридир. Лекин Нил дарёси чўллардан узоқдаги сувлардан тўйинади.
Саҳрои Кабирнинг тупроқ қоплами яхлит эмас. Катта майдонлардаги қумли ва тошлоқ чўлларда деярли тупроқ ҳосил бўлмаган. Бироқ, ерлар суғорилса, Саҳрои Кабир жуда унумдор бўлиши мумкин, чунки қум таркибида озиқли тузлар кўп. Лекин сув ер юзасига яқин жойларда шўрлар ва шўрхоклар ҳосил бўлади.
Саҳрои Кабирда 1200 турдан ортиқ ўсимлик мавжуд. Бу ўсимликларнинг аксари қисми ксерофитлар ёки эфемерлардир. Кичик-кичик майдонлар, хусусан тошлоқ ерлар ҳаётсиздай кўринади. Лекин бу ерларда ҳам ўсимликлар учрайди. Бу ўсимликлар чўлнинг қаттиқ шароитига мослаша олиши билан кишини ҳайратда қолдиради. Чунончи, тошлар орасида ёки қумда пояси ва бутоқлари калта ўсимлик- иерихон атиргули деган ўсимликни кўриш мумкин. Бу ўсимликнинг уруғларини ана шу бутоқлар бармоқ каби қисиб туради. Рмғир ёққанда бутоқлар очилади, уруғлар ерга тушади ва тёзда униб чиқади. Ҳар бир томчи сувдан фойдаланади. Бошқа ўсимликларнинг уруғлари ёки илдиз мевалари ерда сақланади ва бир неча ойда ва ҳатто бир неча йилда ёғадиган ёмғирдан сўнг тёзда униб чиқади. Баъзи бир жойларда қум ва тошда майда баргли ёки тиканли пастак ёки ер бағирлаб ўсадиган ўсимликлар бор. Баъзан тошларни қалин лишайник қоплаб ётади. Унда-бунда дарахтсимон сутламалар (молочай) учрайди. Ўсимликлар орасида кулранг-яшил, кул ранг ёки сариқ ўсимликлар кўп учрайди. Шунинг учун ҳам ўсимликлар қандайдир бефайз, кўримсиз бўлади.
Саҳрои Кабирнинг жанубий чеккаси яқинида буталар ва баъзи бир дағал ғаллагуллилар учрайди. Шимолда Атлас областя билан бўлган чегарада ёввойи писталар, толгул ва ююба ўсади.
Саҳрои Кабирнинг ҳайвонот дунёси турлари кам бўлсада, сони анча кўп. Ҳайвонлар орасида чидамли ва сув ҳамда озиқ қидириб, тез чопа оладиган ёки сернам районлар ва сув манбалари атрофларидагина яшайдиган ҳайвонлар кўп. Аддакс ва орикс антилопалари, Доркас ва Лодер ғизоллари, тоғ эчкилари Саҳрои Кабирнинг типик ҳайвонларидир. Гўштлари ёки терилари учун бу ҳайвонларни қириб юборадилар ва улардан баъзи бирлари деярли бутунлай қирилиб битган. Йиртқичлардан чиябўрилар, сиртлон, тулки, гепардлар ҳаммага маълум.
Бу ўлкада бошқа ердан учиб келган ва шу ерда доимий яшайдиган қушлар бор. Доимий яшайдиган қушлардан чўл қарғаси айниқса характерлидир. Судралиб юрувчилардан калтаке-саклар кўп, илон ва тошбақалар учрайди. Унда-бунда учрайдиган сув ҳавзаларида плювиал даврлардан сақланиб қолган тимсоҳлар муайян жойлардагина яшайди.
Саҳрои Кабир аҳолиси асосан воҳаларда яшайди ва баъзи бир қабилаларгана чўлда кўчиб юради. Воҳалар Саҳрои Кабирнинг диққатга сазовор жойларидандир. Катта чўл ерлар орасида воҳалар ям-яшил ороллар каби унда-бунда учрайди. Воҳалар сув ер юзасида ёки юзага яқин бўлган жойларда вужудга келади. Баъзи бир воҳалар кичик-кичик жилғаларга келиб қуйиладиган булоқлардан, бошқа бир воҳалар эса қудуқлардаги сувлардан тўйинади. Саҳрои Кабирда энг йирик воҳалар артезиан қудуқлари атрофларида учрайди. Кўпгина воҳалар узоқ турмайди, булоқ ёки қудуқ суви қуриб қолиши билан воҳа ҳам йўқ бўлиб қолади. Лекин, бир неча юз ва ҳатто бир неча минг йиллар турган воҳалар ҳам бор. Саҳрои Кабирдаги энг катта ва энг қадимий воҳа Нил дарёсидан сув ичадиган ва деҳқончилик маданиятининг энг қадимги марказларидан бўлган Нил водийсидир.
Жануби-Ғарбий Осиё воҳаларидаги каби Саҳрои Кабир воҳаларининг асосий маданий ўсимлиги хурмодир. Хурмо дарахти тагига мевали дарахтлар ва буталар, ғалла экинлари экилади. Баъзи воҳаларнинг доимий аҳолиси йўқ ва араблар бу ерларга хурмо йиғиб олиш учунгина муайян вақтда келадилар. Баъзи бир олимлар Саҳрои Кабир ҳаётида хўрмонинг роли катталигини ҳисобга олиб, Сах;рои Кабир чегаралари географик ўлкалар чегараси каби хурмозорлар тарқалган ерларнинг шимолий чегарасидан бошланади деб ҳисоблайдилар.
Баъзи бир барбар-араб қабилалари Саҳрои Кабирнинг чеккаларида кўчманчи ёки ярим кўчманчи ҳаёт кечирадилар ва туя, қўй боқадилар. Улар катта капаларда яшайдилар ва кенг, узун кийим кийишади, чунки бундай кийим баданни исиб кетишдан сақлайди.
Саҳрои Кабирда топилган қоя расмлари сўнгги плювиал даврда Саҳрои Кабирда сув кўп бўлганлигидан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бой бўлганидан ҳамда кишилар яшаганлигидан далолат беради.
Саҳрои Кабирни карвон ва автомобиль йўллари кесиб ўтади. Туялардан улов сифатида ҳозир ҳам фойдаланилади. Лекин, автомобиль транспорти катта аҳамиятга эга. Фойдали қазилмалар, хусусан нефть ва газ қазиб олинадиган жойларда шаҳарлар вужудга келмоқда.
Саҳрои Кабирда фойдали қазилмалар (нефть, газ, темир, марганец, мис рудалари, туз) запаслари жуда катта. Саҳрои Кабирга кўп миқдорда тушадиган қуёш энергияси деҳқончилик учун битмастуганмас имкониятлар яратади: тупроқларда озиқли минерал моддалар кўп. Ана шу имкониятлардан фойдаланиш учун сув етишмайди, холос. Саҳрои Кабирни ўзидаги сув ҳавзалари ҳисобига суғориш ва сув билан таъминлашнинг лойиҳалари бир неча марта ишлаб чиқилган. Конго дарёси ва унинг ирмоқларининг сувлари ҳисобига Саҳрои Кабирни сув билан таъминлаш мумкинлиги ҳақида бир неча бор фикр юритилган. Бу ерга Ўрта денгиздан сув олиб келиш йўли билан Саҳрои Кабирнинг иқлим шароитини ўзгартириш ҳақида лойиҳа ҳам мавжуд. Ҳозирча бу лойиҳалар амалга оширилганича йўқ. Африканинг шимолий қисмида чўллар майдонининг қисқариши у ёқда турсин, кенгайиб бормоқда. Ҳозирги вақтда чўлларнинг жанубга, саванналар томонга босиб бориш жараёни кузатилмоқда. Бу жараён жуда тез рўй бермоқда. Чорва молларининг тупроқни топтаб ташлаши, чўлларнинг чекасидаги буталар ва дарахтларнинг ёндирилиши ва кесиб олиниши тупроқ қатламининг бузилишига, қумнинг тўзишига ва сув ҳавзаларининг қуриб қолишига олиб келмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, Саҳрои Кабир йилига тахминан 1 км ҳисобида жанубга сурилмоқда.
Шундай маълумотлар ҳам борки, Саҳрои Кабирнинг ўзида инсон таъсирида ўсимликлар қашшоқлашиб, тупроқлар бузилмоқда. Баъзи бир олимлар ҳатто Саҳрои Кабир одамларнинг бевосита иштирокида пайдо бўлган, деб ҳисобламоқдалар. Лекин, бу фикрни ҳар ҳолда муболаға деб ҳисобламоқ керак.
СУДАН
Бу ўлка деярли бутун материк бўйлаб ғарбдан шарққа, Атлантика океанидан Эфиопия тоғлигигача кенг полоса бўйлаб жойлашган. Саҳрои Кабирнинг чегараси каби, бу ўлканинг жанубий чегараси ҳам зонал шароитлар билан белгиланади ва яққол кўзга ташланмайди. Бу чегара Гвинея ва Камерун қирларининг шимолий ёнбағирлари бўйлаб ўтади, сўнгра Чад кўли билан Нил дарёсининг чап ирмоқлари ҳавзаси билан ва Конго дарёсининг ўнг ирмоқлари орасидаги сувайирғич бўйлаб ўтади.
Судан рельефи ҳамма жойда бир хил бўлиб, Африканинг ён-веридаги ўлкалар рельефидан кам фарқ қилади. Ер юзаси тузилишининг асосий хусусиятиқалин чўкинди жинслар билан қопланган ясси кенг котловиналар билан уларни ажратиб турган кристалл жинсли массивларнинг алмашиниб туришидан иборатдир. Суданнинг камдан-кам ҳоллардагина баландлиги 400 м га етадиган котловиналари бир-биридан баъзан 2000 м дан ҳам баланд кўтарилмалар билан ажралиб туради.
Ч екка ғарбда, Атлантика океани яқинида аккумулятив жинслардан тузилган Сенегал ва Гамбия дарёлари ҳавзаларининг анчагина қисмини ўз ичига олган Сенегамбия пасттекислиги жойлашган. Жануби-шарқдан бу пасттекисликни Шимолий Гвинея қирларининг ёнбағирлари тўсиб туради. Бу қирларнинг баландлиги Фута-Жаллон массивида 1366 м га етади. Бу қирлардан шимоли-ғарбда Ғарбий Судан платоси жойлашган. Платформанинг кристалли жинслардан тузилган фундаменти плато доирасида қалин қумтошлар билан қопланган. Дарё водийлари бу жинсларни айримайрим ясси қирларга ажратиб туради. Шарқда плато эрозион зиналар ҳосил қилиб, ўрта Нигер кенг котловинасига тушиб борган. Ана шу котловинада бу катта дарё буралиб-буралиб (илон изи) бўлиб оқади ва шохобчаларга бўлиниб кетади, ҳамда кўпдан-кўп эски ўзанлар ҳосил қилади. Ана шу ерда айрим тепаликлар ёки супасимон қирлар бўлиб, аҳоли пунктлари ана шундай балавдликларда жойлашган. Нигер дарёси тошганда ҳамма жойни сув босади ва ана шу қирларгина қуриб қолади. Нигер котловинасининг шимолида сийрак ўсимлик ўсадиган дюна рельефи яққол сезилади.
Шарқдан Нигер котловинаси кристалли жинслардан тузилган массивлар ва платолар билан чегараланган. Энг баланд Баучи платоси 2000 м дан ошади. Шарқда бу плато Чад кўли котловинасига тик тушган. Бу котловинасининг бир қисми саё кўлдан иборат. Кўл майдони ёғин миқдорига қараб ўзгариб туради. Қотловинанинг энг паст қисми-Боделе ботиғи 200 м дан паст. Афтидан, бу ботиқ ҳам ўтмишда кўл бўлган. Атрофдаги платолардан шу ботиққа қараб йўналган қатор куруқ ўзанлар ана шундан дарак беради.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish