Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Мароккода Атлантика бўйи текислиги (автор фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet91/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   108
Bog'liq
Власова1

134. Мароккода Атлантика бўйи текислиги (автор фотоси).
Атлантика океани ва Ўрта денгиз соҳили учун ёзи қуруқ ва .иссиқ, қиши юмшоқ ва сернам иқлим характерлидир. Атлантика океанидан келадиган ғарбий шамоллар бу epra анчагина ёғин олиб келади ва тоғларнинг ғарбий ва шимолий ёнбағирларида ҳамда соҳилда қолдиради. Ғарбда 800 мм дан кўпроқ ёмғир ёғади. Шарққа қараб ёғин мицдори кескин камая боради. Соҳил текислигида, Габес қўлтиғи яқинида атиги 200-300 мм ёғик ёғади. Қишки ойларнинг ўртача температураси Жанубий Европадагига нисбатан юқори бўлиб, +12-15°С га етади. Соҳилга қор жуда кам ёғади ва тёзда эриб кетади.
ёз температураси ғарбдан шарққа +24° дан +27° гача кўтарила боради. ёз ойларида ва оралиқ мавсумларда шимолий соҳилда торлардан сирокко шамоли (фён шамолига ўхшаш) эсиб туради. Ана шу шамол эсганда температура кўтарилиб, + 35-40°С га етади.
Баланд платолар ва берк водийлар иқлими, шунингдек, тоғ тизмаларининг ичкарисидаги ёнбағирларнинг иқлими кескин континентал, қуруқ ва баланд жойларда анча қаттиқдир. Атлас ўлкасининг ана шу қисмларини қуёш қаттиқ қизитадиган совуқ ўлка деб атайдилар. Тоғ тизмалари нам ҳаво массаларининг ички районларига кириб келишига йўл қўймайди ва у ерларда 500 мм дан кам ёғин ёғади. Ҳамма жойда ёғиннинг кўпчилиги қишда ёғади. Қиш анча совуқ (-10-17°С гача совуқлар бўлади), кўпинча қор қатлами ҳосил бўлиб, тоғларда қорнинг қалинлиги 2 м га етади. Баъзан одатдагидан олдин қор ёғиб, тоғлардаги чорва молларини ҳалок қилади. Ёзда платолар юзаси ва ички водийлар кучли қизийди ва кундузи температура +26- 28°С бўлади. Максимум температура эса +50°С га етади. Кечаси одатда салқин бўлиб, тез-тез қора совуқлар туради. Деярли бутун ўлка территориясида суғориб деҳқончилик қилинади.
Бевосита Атлантика океанига ёндош бўлган районларда доимий оқар сувлар бор. Шимолий ёнбағирлардан Ўрта денгизга қисқа дарёлар оқиб тушади. Ички районлардаги қуруқ ўзанларда бирдан ёққан ёмғирдан сўнг сув пайдо бўлади. Кўпгина ўзанлар шоттлар деб аталадиган оқмас кўлларга томон қия бўлади. Бундай кўллар йилнинг анча қисмида қуруқ бўлиб, тузқатқалоғи билан қопланган. Тоғлардаги қорлар эришидан пайдо бўлган баҳорги сувлар сой-жилғаларга сув беришда ва далаларни суғоришда катта аҳамиятга эга. Лекин бундай сувлар тёзда тугаб қолади ва деярли бутун ёз бўйи шоттлар ҳамда дарё ўзанлари қуруқ бўлади.
Ўсимлик ва тупроқ қопламида, иқлимдаги каби, соҳил билан ички районлар орасида тафовутлар бор.
Соҳилда ва ёнбағирларнинг қуйи қисмларида жигар ранг тупроқлар тарқалган. Бундай ерларда маквис типидаги доимий яшил чакалакзорлар, пакана пальма чакалаклари, доимий яшил пўкак дуби (Quercus suber) дан иборат ўрмонлар, юқорироқда эса улкан атлас кедри (Cedrus atlantica) ва тис (Taxus baccata) дарахтларидан иборат игнабаргли ўрмонлар учрайди. 1500 м дан юқорида Ўрта Европада ўсадиган кенг баргли дарахтлардан иборат барг ташловчи ўрмонлар пайдо бўлади. Ўрмоннинг юқори чегараси 3000 м баландликда. Соҳилда табиий ўсимликлар кўплаб кесиб ташланган. Иқлим шароити субтропик экинларнинг тарқалишига қулай. Ўрта денгиз ва Атлантика океани соҳилидаги суғориладиган ерларда цитрусзорлар, зайтунзорлар, ғалла экинлари катта майдонларни эгаллаган. Лой томли араб қишлоқлари атрофларида шафтоли, ўрик, анор боғларини кўриш мумкин. Нам шамолларга рўпара бўлган ва терраса қилинган тоғ ёнбағирларида узумлар етиштирилади. Эвкалипт, атлас кедри ва хурмо дарахтларининг (Phoenix canariensis) кўчатлари экилган.
Кам унум ва кўпинча шўрланган бўз тупроқли ички платолар ва водийлар қуруқ даштлар ва чала чўллардан иборатдир. Бундай ерларда ёстиқсимон сертикон сийрак бутачалар, паст бўйли ююба дарахти (Ziryphus jujuba), акация ва ёввойи писта, шувоқ, баланд бўйли дағал альфа (Stipa tenacissima) ўтлари характерлидир. Бу ўт аъло сифатли қоғоз тайёрлаш учун хом ашёдир. Маҳаллий аҳоли ёввойи альфа ўтини йиғиб оладилар ва баъзи бир жойларда уни атайлаб экадилар. Ички районларда аҳолининг катта қисми чорвачилик билан шуғулланади ва ярим кўчманчи ҳаёт кечиради. Тоғлар орасидаги қуруқ яйловларда сийрак ўтлар билан кун кўрадиган туялар ва қўйлар бо-қилади.
Тоғларда 3000 м дан юқорида унда-бунда альп ўтлоқлари учрайди. Бу ўтлоқлар ўз таркибига кўра Европадаги тоғ ўтлоқ-
ларидан анча кейинда туради. Энг баланд тизмаларнинг чўққилари ўсимликсиз бўлиб, йилнинг кўп қисмида қор билан қопланиб ётади. Тоғларнинг жанубий этакларида чинакам чўл учрайди. Бундай ерларда хурмо (Phoenix dactylifera) етиштириладиган воҳалар учраб қолади.
Атлас ўлкасининг ҳайвонот дунёсида Африка ва Жанубни Европа турлари учрайди. Ҳайвонот таркибида кемирувчилар (қуёнлар, қўшоёқлар) жуда кўп. Кемирувчилар билан туёқлилар орасидаги ўтхўр ҳайвондаман учрайди. Катталиги қуёнча келадиган қўпол бу ҳайвон тоғларда галагала бўлиб яшаиди, унинг гўштини ейишади. йиртқичлардан чиябўрилар, виверралар, ёввойи мушуклар ва сиртлонлар ҳамма жойда учрайди. Илгарилари жанубдан бу ерга арслонлар кириб келарди. Қояларда Испаниянинг жанубида ҳам-учрайдиган думсиз макак маймуни яшайди. Қалтакесаклар, илонлар, турли ҳашаротлар кўп. Қишлоқ хўжалиги баъзи йиллари чигирткадан зарар куради.
САҲРОИ КАБИР
Африканинг шимолида тропик чўллар жуда катта территорияни эгаллаган. Чўл ва чала чўл ландшафтлари Атлантика океанидан Қизил денгизгача, Атлас тоғлари этаги ва Ўрта денгиз соҳилидан, Сенегал дарёси қуйи оқимидан Чад кўли орқали Нил дарёси бўйидаги Хартум шаҳрига борадиган чизиққача булган майдонни эгаллаган. Майдони тахминан 7 млн. км2 булган ана шу катта территория умумий ном билан Саҳрои Кабир дейилади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish