Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Конго котловинасида йиллик температура, ёғин-сочин ва нисбий намлик



Download 17,95 Mb.
bet99/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   108
Bog'liq
Власова1

143. Конго котловинасида йиллик температура, ёғин-сочин ва нисбий намлик
Котловина рельефида. бир неча босқичлар ажралиб туради. Котловинанинг энг паст қисми Конго дарёсининг ўрта оқимидаги баландлиги 500 м дан юқори бўлмаган кенг текисликни ҳосил қилади. Бу текисликнинг асосий қисми қадимги кўл аллювийсининг қалин қатламидан таркиб топган. Дарёларнинг бўйларида эса янги вужудга келган (ёш) аллювиал ётқизиқлар полосалари чўзилган. Текислик юзаси деярли ясси, чунки бу ер Атлантика океанига томон оқиб турган кўлнинг туби бўлган. Леопольд II ва Тумба кўллари ана шу кўлнинг қолдиқларидир. Мезозой давридаги кўл ётқизиқлари тагида текислик доирасида қадимги музлик қатламлариқалин музликлар фаолияти маҳсулоти учрайди. Бундай музликлар палеозой эрасининг охирида жанубий яримшардаги материкларнинг катта майдонларини қоплаб ётган.
Жануб ва шарқда котловина марказий қисмининг ясси юзаси баландлиги 500-1000 м бўлган ва рельсфда яққол ажралиб турадиган платога айланади. Палеозой на мезозойнинг чўкинди ётқизиқлари билан қопланган платонинг ер юзасини дарёларнинг чуқур даралари кесиб ўтиб, кўпдан-кўп шаршаралар ҳосил қилган. Водийларнинг ана шундай тузилиши мезозой эраси охирида ер пўстининг кўтарилиши туфайли дарёларнинг эрозияси авж олиши натижасида пайдо бўлган. Котловинанинг ана шу баланд босқичи шу йўл билан пайдо бўлган.
Конго котловинаси ҳамма томондан 2000 м ва ундан ҳам баланд ясси тоғликлар билан ўралган. Жанубда Лунда ясси тоғлиги зинапоя шаклида кўтарилган, Конго дарёси билан Замбези дарёлари ҳавзалари орасида сувайирғич бўлиб хизмат қиладиган бу ясси тоғлик кенглик бўйлаб чўзилган тизмага ўхшайди. Шарқда котловина Шарқий Африка тоғлигининг тик чеккаси билан чегараланган. Ана шу тоғликдан Лунда ясси тоғлиги билан қўшилиб кетадиган тармоқлар бошланган. Шимолда баланд платолар Конго ҳавзасини Нил, Чад кўли ва Нигер ҳавзаларидан ажратиб туради. Баландликлар полосаси котловинани ғарбдан чегаралаб, Атлантика океани соҳилидаги пасттекисликдан ажратиб туради. Конго ана шу кўтарилмалардан ўтиб, тор ёш эпигенетик водийдан оқади. Ана шу водийда дарё Африкани тадқиқ қилган олим Ливингстон номи билан аталган ўнлаб шаршаралар ҳосил қилган. Котловинани ўраб турган плато ва қирлар рельефи учун текис юзалар характерли бўлиб, у ерларда дўнг тепалар ёки вулкан конуслари ўрмон чегарасидан ҳам юқорига кўтарилиб туради. Тик зинапоясимон ёнбағирларни дарасимон тор водийлар кесиб ўтган. Бу эса Африка платформаси чекка қисмлари рельефининг яқин вақтларда қайтадан ёшариши оқибатидир.
Чеккадаги кўтарилмалар билан Атлантика океани оралиғида аккумулятив жинслардан тузилган қумли пасттекислик бор. Бу пасттекислик аста-секин пасая бориб, денгиз тагида сувости платформаси шаклида давом этади. Қирғоқ деярли ҳамма жойда тўғри чизиқли. Сувнинг саёз бўлиши ва яхши ҳимоя қилинган бухталарнинг йўқлиги туфайли Африка соҳилининг ана шу қисми кемачилик учун жуда ноқулай. Фақатгина денгиз сўви босган дарёларнинг қуйилиш жойларидагина кичикроқ портлар бор.
Ўлка фойдали қазилмаларга бой. Асосий конлар котловинанинг чеккаларида. Шаба провинциясида (собиқ Катанга) мис рудаси конлари айниқса қимматлидир. Бу конлар запасига кўра жуда бой ва фойдаланиш учун қулай бўлишидан ташқари рудаси таркибида металл ниҳоятда кўп. Маҳаллий аҳоли европаликлар келмасдан анча олдиноқ ибтидоий усул билан мис олиб келган.
Котловинанинг жанубидаги қадимги кристалли жинсларда таркибида уран жуда кўп бўлган ва дунёдаги энг катта уран конларидан бири жойлашган.
Мис рудаси таркибида қалай ҳам бор. Чеккадаги кристалли массивларда олтин ва олмос бор. Атлантика океани соҳилида нефть ва битум запаслари топилган, баъзи бир жойларда палеозой ётқизиқларида тошкўмир учрайди. Ўлканинг барча қазилма бойликлари ҳали тўла ўрганиб бўлингани йўқ. Маълум конлар ҳам ҳали тўла ишга солинган эмас.
Конго котловинаси серёмғир ва бир хилда юқори иссиқ температурали ўлкадир. Бироқ, ўлканинг катта территориясида иқлим шароити ҳамма жойда ҳам бир хил эмас. Асосий тафовут ёғинлар миқдори ва режимидадир. Температура шароити эса нисбатан кам ўзгаради.
Типик экваториал ёғин режими Конго ҳавзасининг текислик қисми учун характерлидир. Бу ерда йиллик ёғин миқдори 1500 мм дан ошади. Қуёшнинг зенитда туриши билан боғлиқ бўлган сернам даврлар эса қуруқ даврлардан ёмғирларнинг кўп ёғиши билан фарқ қилади. Энг қуруқ-январь ойида ҳам ойлик ёғин миқдори 40-50 мм га етади.
Котловинанинг шимолий ва жанубий чеккаларида серёмғир икки давр аста-секин бир-бирига қўшилиб кетади, узоқ давом этадиган бнр даврга айлакади. Шундан кейин бир оз қисқа қурғоқчил давр бошланади. Ана шундай об-ҳаво режими жануби-шарқда айниқса яққол сезилади. Бу ерда қишки 3 ой-июнь, июль, август ойларида умуман ёмғир ёғмайди. Шимол жанубга нисбатан қуйироқ кенгликларда жойлашган. Шунинг учун у ерда Шимолий яримшардаги қиш пайтининг қуруқ даври у қадар яққол сезилмайди. Шунга қарамасдан Конгонинг ўнг иркоғи-Убанги дарёси ҳавзасида декабрь ва январь ойларида ёғин миқдори кескин камаяди.
Атлантика океани соҳилининг экватордан жануби совуқ Бенгел оқими таъсирида бўлиб ёғин миқдори камаяди ва соҳилда бошқа районлардагига нисбатан ўртача температура паст бўлади. Экватордан шимолда оқим таъсири сезилмайди ва соҳилни ўраб турган қирларнинг ёнбағирларига жануби-ғарбий экваториал муссон бошқа территорияларга нисбатан кўпроқ ёғин олиб келади. Шимолий яримшарда ёз бўлган ойларда ёғин миқдори бир оз камаяди, чунки бу даврда жанубий экваториал муссон кучсизланиб қолади.
Ж ануби-шарқнинг қуруқ иқлими деҳқончилик учун ва кишиларнинг ҳаёти учун анча қулай. Конго текислигининг марказида эса иқлим доимо ҳаддан ташқари сернам бўлганлигидан кишилар ҳаёти учун бирмунча ноқулайдир. Атлантика соҳилининг экватордан жанубида ёғин жуда кам ёғади ва деҳқончилик суғоришни талаб этади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish