Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Атлантика океани соҳилидаги дарё эстуарийси (автор фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet94/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   108
Bog'liq
Власова1

137. Атлантика океани соҳилидаги дарё эстуарийси (автор фотоси).
Чад кўли котловинаси жанубдан Камерун массиви тармоқлари билан, шарқдан кристалли Дарфур платоси билан чегараланган. Бу платонинг энг баланд тепасижабалмарра 3000 м дан баланд.
Суданнинг шарқида Оқ Нил котловинаси жойлашган. Шарқдан бу котловинага Эфиопия тоғлигининг тик ёнбағирлари, жанубдан Шарқий Африка тоғлари яқинлашиб келган. Чад кўли билан Оқ Нил ҳавзаларини ажратиб турадиган сувайирғич қирлар баландлиги 500-700 м ли платодан иборат бўлиб, жуда қаттиқ тоғ жинсларидан тузилган айрим қолдиқ тоғлар учрайди. Оқ Нил котловинасининг юзаси ясси, дарёларнинг ўзанлари жуда саёз. Бутун котловина богқоқликлардан иборат, дарё тошган вақтда эса унинг кўп қисми сув остида қолади.
Суданда температура шароити нисбатан кам ўзгаради ва тупроқ ҳамда ўсимликлар характери биринчи навбатда ёғин-сочин миқдорига ва уларнинг йилнинг қайси пайтида ёғишига боғлиқдир. Доимий ёмғир мавсуми вужудга келиши билан Саҳрои Кабирнинг чўл шароитидан Суданнинг саванналарига ўтилади. Ўлканинг шимолий чегараси яқинида ана шу ёзги сернам мав-сум кўпи билан 2 ой давом этади. Йиллик ёғин миқдори 300 мм дан ошмайди. Жанубий чегараси яқинида сернам давр деярли 10 ой давом этади ва ёғин миқдори ғарбда 2000 мм гача, шарқда эса 1000 мм га етади. Еғинни жануби-ғарбий экваториал муссон келтиради. Шунинг учун ҳам ёғин миқдори жануби-ғарбдан шимоли-шарққа камайиб боради. Емғир ёғаётган вақтда ҳаво рутубатли ва диққинафас бўлиб доимо буғланиб туришидан кишилар азият чекадилар. Қишки қурғоқчил даврда Саҳрон Кабир томонидан иссиқ ва қуруқ ҳарматтан шамоли эсади. Ана шу шамол таъсирида кўплаб намлик буғланади, кўпгина ўсимликлар қуриб қолади ва барглари тўкилади. Кишилар ва ҳайвонлар эса ҳар доим чанқоқлик ҳис этадилар.
Суданда бирон ойда ҳам ўртача. температура +20°С дан пастга тушмайди. Қуруқ мавсум билан сернам мавсум орасидаги даврларда температура айниқса юқори бўлади. Чад кўли атрофларида ва Оқ Нил билан Кўк Нил оралиғида апрель ва май ойларида ўртача температура +30, +35°С бўлади, ўртача максимум эса +40°С дан ошади. Ана шу оралиқ даврларда об-ҳаво ўзгариб туради, тез-тез бўрои ва момақалдироқ бўлади.
Қурғоқчил пайтида тез-тез ёнғинлар бўлиб, катта майдонлардаги ўсимликларни нобуд қилади. Маҳаллий аҳоли ёғингарчилик мавсумигача ерни ҳайдаш учун тозалаб қўйиш мақсадида қуруқ ўтларни ёқчб юборади. Ердан ана шу усулда фойдаланиш ўсимликларнинг флористик таркибига жуда зарар келтиради. Тупроқларнинг қашшоқланишига, сув ҳавзаларининг қуриб қолишига олиб келади.
Суданнинг шарқий ва ғарбий қисмлари йирик дарёлардан сув ичади ва океанга сув беради. Марказий Судан Чад кўли ички оқим ўлкасидан иборатдир. Ғарбий Суданда Нигер энг катта дарёдир. Бу дарёнинг режими ҳақида умумий обзорда гапирнлди. Нигер дарёсининг ўрта оқими ва унинг ирмоқлари ёмғирлар даврида тошганда катта майдонлар сув ичади. Бу эса деҳқончилик, хусусан шоликорлик учун жуда қулай шароит яратади. Фута-Жаллон массивидан оқиб тушадиган Сенегал ва Гамбия дарёлари Ғарбий Судан учун катта аҳамиятга эга. ёғингарчилик даврида бу дарёлар тошиб, катта майдонларни сув босади. Қурғоқчил даврда эса ҳар доим ҳам океангача етиб боравермайди.
Чад кўлига қуйиладиган энг катта дарё-Шари дарёси ёғин кўп тушадиган жанубдан келади. Еғингарчилик давридан сўнг Шари ва унинг ирмоқлари тошади ва катта дарёларга айланади. Оқибатда Чад кўли ҳам кенгаяди. Чад кўли саёз кўл бўлиб, суви энг кўпайганда ҳам чуқурлиги бир неча метр бўлади. Бу кўл майдони ёғин миқдорига қараб йил давомидагина эмас, ҳатто у йилдан бу йилга ўзгариб туради. Кўлнинг қирғоқлари пасттекисликдан иборат бўлиб, катта қисми ботқоқланган. Ер юзасидан сув оқиб кетмаса ҳам, бу кўлнинг суви деярли чучук. Бу зса афтидан, шимоли-шарқда жойлашган Боделе ботиғига томон ер остидан сув оқиб туриши, бу ботиқ туби Чад кўли сатҳидан анча пастда ёки жанубга қуйи Нигер ҳавзасини кесиб ўтадиган ёриқ томонга ер тагидан сув оқиб туриши оқибати бўл-са керак. Эҳтимол, ўтмишда Боделе ботиғи Чад кўлининг бир қисми бўлгандир ва Чад кўли ҳозиргига нисбатан анча катта майдонни эгаллагандир.
Шарқий Судан Оқ Нил ва унинг ирмоқларидан сув ичади. Булар секин оқадиган ва кучли тошадиган дарёлардир. Бу дарёлар бўйларида кенг ботқоқликлар жойлашган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish