Маъруза: - Абу Али ибн Сино унинг тиббий фикрлари “Тиб қонунлари” асари унинг жахон миқиёсида тутган ўрни
- Қора ер қаъридан то авжи Зуҳал, Коинот мушкулин барин мен қилдим ҳал. Кўп чигал тугунни англадим, ечдим, Ечилмай қолган биргина ажал. (Абу Али Ибн Сино)
-
Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида нафақат аввалги даврлар тиббиёти, балки ўзи тўплаган тажрибаларни ҳам келтиради. Асар 5 та китобдан иборат: - Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида нафақат аввалги даврлар тиббиёти, балки ўзи тўплаган тажрибаларни ҳам келтиради. Асар 5 та китобдан иборат:
Биринчи китоб - Ибн Сино давридаги одам анатомияси, физиологияси, касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш масалаларига бағишланган бўлиб, у ҳам ўз навбатида 4 қисмга бўлинади: 1.Тиббиёт илми ҳақида; 2. Касалликларнинг сабаблари ва аломатлари; 3. Соғлиқни таъмин этувчи омиллар; 4. Умумий даво тамойиллари. Иккинчи китоб-оддий дори воситалари ҳақида. Ушбу китоб 2 қисмдан иборатдир. Биринчи қисмнинг 1-бўлимида «иссиқлик», «совуқлик», «намлик» ва «қуруқлик» сифатларига эга бўлган дориларнинг хусусиятлари акс эттирилса, 2-бўлимда эса дори турлари акс эттирилади. Иккинчи китобнинг иккинчи қисми асосан баъзи дориларнинг хусусиятларига бағишланади. Учинчи китобда инсон организмидаги барча аъзоларнинг касалликлари ва уларни даволаш усуллари келтирилган. Китоб 22 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмда алоҳида аъзо ва тизимларнинг касалликлари баён этилади. Тўртинчи китоб тиббиётнинг турли соҳаларига бағишланади: 1 қисм- турли иситмали касалликлар ҳақида; 2 қисм- кризлар ва уларнинг оқибати ҳақида; 3 қисм- турли яллиғланиш характерига эга бўлган шишлар ҳақида; 4 қисм- жароҳатлар ва шикастланишлар ҳақида; 5 қисм- турли чиқишлар ва синишлар ҳақида; 6 қисм- турли захарланишлар ҳақида. 7 қисм- косметикага бағишланади. Бешинчи китоб турли доривор воситаларни тузиш, тайёрлаш ва қўлланилишга бағишланади. Ибн Синонинг асарлари: «Тиб қонунлари»; «Тиббий уржуза»; «Тана тузилиши ҳақида уржуза»; «Танани бошқариш; «Соғлом тана ҳақида мақола; «Тиббий тавсиялар»; «Юрак дорилари» ва бошқалар. Франциядаги Ибн Сино уюшмаси -
- Ибн Сино халкаро жамгармаси Европада Ибн Сино илмий мэросини ташвикот килиш максадида 1999 йил фeврал ойида ташкил этилган.
Ибн Сино уюшмаси – Франция куйидаги максадларга эга - :
- Ибн Синонинг маданият, фалсафа ва тиббиёт сохасидаги тафаккури хамда ишларини таргибот этиш;
- Ибн Синонинг гояларини Франция ва Европада барча мавжуд аxборот воситалари оркали кенг таркатиш учун йигилишлар, семинарлар, конференциялар, шунингдек, саёхатлар уюштитириш;
- Ибн Сино Xалкаро жамгармасига Франция, Европа ва Узбекистон уртасидаги устувор дустона муносабатларда Ибн Сино ишларини уйгунликда ривожлантириш максадида унинг гуманитар, моддий жихатдан ёрдам курсатиш учун Ибн Синонинг ватани булмиш Узбекистон билан мустахкам алокаларни урнатиш;Ибн Сино Xалкаро жамгармасига Франция, Европа хамжамияти хукумати хамда Юнэско олдида вакиллик килиш
Do'stlaringiz bilan baham: |