Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шарқий Ҳимолай тоғларининг юқориги ландшафт минтақалари



Download 17,95 Mb.
bet65/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108
Bog'liq
Власова1

95. Шарқий Ҳимолай тоғларининг юқориги ландшафт минтақалари.
2000 м баландликда субтропик ўрмонлар барг тўкувчи ва игнабаргли мўътадил минтақа ўрмонлари билан алмашинади. Бу ўрмонларда субтропик флора вакиллари, чунончи ажойиб гулловчи магнолия камдан-кам учрайди. Ўрмонларнинг юқори чегарасида асосан игнабаргли ўрмонлар, шу жумладан кумушсимон пихта (Abies Webbiana), тилоғоч ва арча ўсади. Дарахт тагида дарахтсимон рододендронлар қалин чакалак ҳосил қилади. Тупроқ юзини ва дарахт танасини қоплаб ётадиган мох ҳамда лишайниклар кўп. Ўрмонларнинг юқори чегараси 3500 м га яқин баландликда жойлашган. Ўрмонларнинг юқоридаги субальп минтақаси баланд бўйли ўтлар ўсган ўтлоқлардан ва бутазорлардан иборат. Бу ўсимликлар альп минтақасига яқинлашган сари паст бўйли ва сийраклашиб боради. Ҳимолай тоғларининг баланд тоғ ўтлоқ ўсимликлари турларга бой-бу ерда наврўзгуллар, оқгуллар (горечавкалар), анемоналар, лолақизғалдоқлар ва бошқа ранг-баранг гулли кўп йиллик ўсимликлар ўсади. Альп минтақасининг юқориги чегараси шарқда 5000 м га яқин баландликда жойлашган, лекин айрим ўсимликлар бундан ҳам юқорида учрайди. Жомолунгмага чиқаётганлар 6218 м баландликдаҳам ўсимликни учратишган.
Ҳимолай тоғлари жанубий ёнбағирларининг ғарбий қисмида намликнинг камлиги сабабли бу ернинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шарқдаги каби бой ҳамда хилма-хил эмас. Бу ерда терайлар минтақаси мутлақо йўқ, тоғлар ёнбағрининг этаклари сийрак ксерофит ўрмонлар ва бутазорлар билан қопланган, баландроқда доимий яшил тошдуб, олтинбарг зайтун каби ўрта денгиз бўйига хос айрим субтропик турлар учрайди. Яна ҳам баландроқда турли хил қарағайлар (Pinus excelsa, Р, silveztrls ва бошқалар) ҳамда ажойиб Ҳимолай ксдри (Cedrus deodara) садиган игнабаргли ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади. Бу рмонлар тагидаги бутазорлар шарқдагига қараганда камбағал, екин ўтлоқ альп ўсимликлари янада хилма-хилроқдир.
Ҳимолай тоғларининг Тибетга қараган шимолий ёнбағирларининг ландшафтлари Марказий Осиёнинг чўлидан иборат тоғ ландшафтларига ўхшайди. Ўсимликларнинг баландликка қараб ўзгариши жанубий ёнбағирдагидек яққол ифодаланмаган. йирик дарёларнинг водийлари тагида то қор билан қопланган чўққиларгача бутун ёнбағирда қурғоқчил ўт ва ксерофит бутазорлар тарқалган. Дарахт ўсимликлар баъзи бир дарёларнинг водийларидагина паст бўйли теракзорлардан иборат.
Ҳимолай тоғлари ландшафтидаги бу фарқлар ёввойи фауна аркибида ҳам акс этган. Жанубий ёнбағирларнинг хилма-хил ва бой ҳайвонот дунёси тропикларга хосдир. Енбағирларнинг қуйи қисмидаги ўрмонларда ва терайларда кўпгина йирик .сутэмизувчилар, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар яшайди. У ерларда ҳозирги вақтга қадар филлар, каркидонлар, буйвол (қўтос)лар, ёввойи тўнғизлар, антилопалар (кийиклар) учрайди. Ўрмонлар турлихил маймунларга тўла. Макаклар билан силлиқ жунли маймунлар айниқса кўп тарқалган. Йиртқичлардан йўлбарслар билан қоплонлар-холдор ва қора қоплонлар (қора паланглар) аҳоли учун жуда хавфлидир. Қушлардан. товуслар патларининг чиройлилиги ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради.
Тоғларнинг юқори минтақаси шимолий ёнбағирларидаги фауна таркибига кўра Тибет фаунасига ўхшайди. У ерларда Ҳимолай қора айиғи, ёввойи эчкилар, тўнғизлар, қўтослар яшайди. Кемирувчилар айниқса кўп.
Аҳолининг катта қисми жанубий ёнбағирнинг ўрта полосасида ва ички тектоник сойликларда тўпланган. У ерларда ишлов берилган ерлар кўп. Сойликларнинг суғориладиган ясси тоғ цисмида шоли экилади, зинапоялар шаклида қилиб ўзлаштирилган ёнбағирларда чой, цитрус мевалар, узум етиштирилади. Альп ўтлоқларидан қўй, қўтос ва бошқа моллар боқиладиган яйлов сифатида фойдаланилади.
Ҳимолай тоғларидаги довонларнинг жуда баландлиги шимолий ва жанубий ёнбағирлардаги мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни қийинлаштиради. Баъзи бир довонлар орқали тупроқли йўллар ёки карвон сўқмоқлари ўтган, Ҳимолай тоғларида шоссе йўллари жуда кам. Довонлардан фақат ёздагина ўтиш мумкин. Қишда уларни қор босиб қолади ва бутунлай ўтиб бўлмайди.

ҲИНД-ГАНГ ПАСТТЕКИСЛИГИ


Ҳимолай тоғлари этагида Осиёнинг энг катта аллювиал текисликларидан бири-Ҳинд-Ганг пасттекислиги жойлашган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish