Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Жанубий Тибет. Лхаса шаҳри атрофи



Download 17,95 Mb.
bet59/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108
Bog'liq
Власова1

86. Жанубий Тибет. Лхаса шаҳри атрофи.
Жанубий ва Шарқий Тибетда доимий қор ва музликлар 5000 м дан баландда учрайди.

ШАРҚИЙ ОСИЁ


Шарқий Осиё Евросиёнинг Тинч океан бўйида жойлашган қисми бўлиб, шимолда Совет Узоқ Шарқидан бошланиб, жанубда Жанубий Хитой билан тугайди. Шарқий Осиёга яна Сахалин, Куриль, Япония, Тайвань, Хайнань ороллари ҳам киради.
Шарқий Осиё структура-геоморфологик бирликка эга эмас. Унинг материк қисми қадимги қуруқликдан иборат бўлиб, унда ўргача баландликдаги бурмали палахсали тоғлар ҳам, аккумулятив текисликлар ҳам бор. Ороллар ва уларни ўраб турган ленгизлар Тинч океан геосинклинали таркибига кириб, уларга кучли сейсмиклик ва вулканизм хосдир.
Шарқий Осиёнинг иқлими билан органик дунёси хусусиятлари табиий бир бутунликни ҳосил қилади.
Шарқий Осиё иқлими асосан муссон циркуляцияси таъсирида таркиб топади. Муссон шамоллари туфайли сернам илиқ фасл билан қуруқ совуқ фасл ўртасида кескин тафовут вужудга келади. Шарқий Осиё мўътадил ва субтропик минтақаларда жойлашган, жанубда эса ҳатто тропик минтақага кириб боради ва ўлка доирасида температура шароити шимолдан жанубга томон ўзгаради, лекин муссон иқлимининг асосий хусусиятлари бутун территорияда сақланиб Цолади. Шарқий Осиёнинг кўзга энг яхши ташланадиган хусусияти бўлган муссон иқлими ўлка табиатининг деярли ҳамма томонига, шунингдек, аҳолининг ҳаёти ва хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатган. Ўлка табиатининг иккинчи хусусияти тропик ва қутбий фронтлар бўйлаб вужудга келадиган кучли циклон ҳаракатларидир, булар тайфунлар деб аталадиган ҳалокатли довуллар ҳосил қилади.
Шарқий Осиё иқлимида кайнозой эраси давомида муҳимроқ ва кескин ўзгариш рўй бермаган. Шу сабабли органик дунёнинг таркиб топиш шароитида ўзгариш бўлмаган. Шунинг учун ҳам Шарқий Осиё флораси ва фаунаси учун жуда қадауийлик, турларга бойлик, мўътадил ва субтропик ҳамда ҳатто тропик турларнинг бутун территорияда аралашиб кетганлиги хосдир.
Шарқий Осиё Евросиёнинг аҳоли жуда қадимда келиб ўрнашган ва зич яшайдиган ўлкалари қаторига киради; бунинг сабаби табиатнинг инсон томонидан жуда ўзгартириб юборилганлиги ва антропоген ландшафтларнинг кенг тарқалганлигидир.
Шарқий Осиё табиатининг энг муҳим элементи Тинч океаннинг материк билан шарқий Осиё маржон ороллари оралигида жойлашган денгизларидир. Бу денгизларнинг чуқур ботиқлари Тинч океаннинг ёй шаклида қатор чўзилиб кетган ороллари ва океан новлари билан Тинч океан тектоник минтақасига киради ва неоген билан антропоген чегарасида анча чўккан.
Чеккадаги денгизларнинг бир қисми материк саёзлигида жойлашган. Материк саёзлиги 20 ва 40° шимолий кенгликлар оралиғида энгкенгайган бўлиб, бутун Сариқ денгизни ва Шарқий Хитой денгизининг катта қисмини ўз ичига олади. Ер куррасидаги энг катта материк билан энг катта океан оралигида жойлашган Шарқий Осиё денгизлари муссон циркуляцияси таъсирида бўлади, бу денгизлар режими кўп жиҳатдан ана шу муссон шамолларига .боғлиқ. Иккинчи томондан, бу денгизлар материкка анча кириб бориб унинг табиатига катта таъсир кўрсатади ҳамда аҳоли ҳаётида жуда катта роль ўйнайди.
Япон денгизи анча чуқур тектоник ботиқда жойлашган. Бу денгизда материк саёзлиги деярли йўқ деса бўлади, кўпчилик қисмининг чуқурлиги 2000 м дан ортиқ, энг чуқур ери-4036 м. Лекин Япон денгизини бошқа денгизлар ва океан билан боғлайдиган бўғозлар саёз. Шу сабабли Япон денгизининг асосий сув массаси доимий температурага (0°С атрофида) эга, лекин юзадаги сувнинг температура режими денгизнинг турли қисмида ва фаслларга қараб жуда ўзгариб туради. Жанубда Корея бўғози орқали Куросиво оқимининг бир тармоғи бўлган Цусима илиқ оқими кириб келади. У денгизнинг Япония оролларига яқин жойлашган қисмини илитиб туради ва у ерда юзадаги сув температурасининг юқори-қишда + 13°С, ёзда +25°С туришига сабаб бўлади. Шимоли-ғарбда чуқурдаги совуқ сувнинг денгиз юзасига кўтарилиши рўй беради ва совуқ Приморье оқими вужудга келади ва денгизнинг ғарбий соҳиллари яқинида сув ҳароратининг жуда пасайиб кетишига сабаб бўлади (ёзда + 13°С гача). Лекин қишда сув температураси 0°С дан пасайиб кетмайди ҳамда денгиз музламайди.
Япок денгизига дарёлар кўп сув келтириб қуймаганлигидак сувнинг шўрлиги ҳамма қисмида бир хил-34‰ ra яқин.
Япон денгизида ҳам илиқ, ҳам совуқ сувнинг мавжудлиги бой фауна ва флоранинг ривожланиши учун қулай шароит вужудга келтиради. Бу дешиздан кўп миқдорда сельдь, камбала, треска, палтус, сардина, лососсимонлар ва бошқа совуқ сувда ҳамда илиқ сувда яшовчи балиқлар овланади. Шунингдек, тю-лень, қисқичбақа ва баъзи бир хил моллюскалар ҳам овчилик аҳамиятига эгадир. Япон денгизининг бой флораси орасида амалий аҳамиятга эга бўлган сув ўтлари кўп.
Сариқ денгиз пайдо бўлиши, тагининг рельефи хусусиятлари ва сув режимига кўра Япон денгизидан фарқ қилади. У матёрикка узоқ кириб борган ва катта қисми континентал платформада жойлашган. Унинг қўлтиқлари чуқурлиги камдан-кам ҳоллардагина 30 м дан ортади, денгизнинг энг чуқур ери бор-йўғи 106 м. Сариқ денгизга қуруқлик катта таъсир этиб туради ва сув температураси фаслларга қараб жуда ўзгаради. Ёзда юзадаги сувлар денгизнинг жанубий қисмида +26, + 27°С гача исийди, қишда эса денгизнинг бутун шимоли-ғарбий қисми муз билан. қопланади, жанубда эса сув температураси +6-8°С дан ошмайди. Сувнинг шўрлиги ҳамма ерида ҳам океандагидан кам, қўлиқларда эса 25‰ гача пасаяди. Оқимларнинг йўналиши ва характери тахминан Япон денгизидаги каби: Корея ярим ороли қирғоғи бўйлаб Шарқий Хитой денгизидан нисбатан илиқ сув оқими келади; ғарбда материк қирғоғи яқинида нисбатан чучук ва совуқ сув оқими жанубга томон ҳаракат қилади. Денгизда сув кўтарилиши баланд блади. Қўлтиқларда сув 9-10 м га кўтарилади. Дарёлар келтирадиган лойқа ва қум туфайли сув ранги сарғиш бўлади. Денгизнинг номи ҳам шундан олинган. Денгиз суви ов қилинадиган турли хил балиқларга-угрь, селдь, лешч ва бошқаларга бой.
Шарқий Хитой денгизи Япон ва Сариқ денгизларга қараганда океан билан катта масофада туташиб туради. Шарқда у майда Рюкю ороллари занжири билан чегараланган, жанубда, унинг жанубий Хитой денгизи билан чегарасида Тайвань ороли ясойлашган. Шарқий Хитой денгизининг ғарбий қисми материк саёзлигида жойлашган, бу ерда чуқурлик 30 м дан 160 м гача етади. Денгизнинг шарқий қисми энг чуқур жойи 2717 м бўлган тектоник ботиқдан иборат. Бу денгиз нисбатан илиқ ва унинг жанубйй ҳамда шарқий қисмларида маржон қурилмалари бор. Шарқий қисмидан Куросиво оқимини ҳосил қилувчи доимий илиқ оқим ўтади. Денгизнинг ғарбий қисмида муссон шамоллари билан боғлиқ бўлган фаслий оқимлар ҳукмрон. Юзадаги сув температураси ёзда +27, +28°С га етади. Қишда сув температураси шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон +7 дан +16°С гача ортиб боради. Шарқий Хитой денгизи фаунаси жуда бой. Унда йирик сут эмизувчиларкитлар, дельфинлар учраб туради. Турли хил балиқлар: сардина, камбала, скумбрия, угрь кўп, букрилар оиласидан бўлган товуш чиқарувчи балиқлар бор. Омарлар, қисқичбақалар ва трепанглар (голотуриялар) ҳам овчилик аҳамиятига эга.
Тинч океаннинг Осиё қирғоқлари яқинидаги энг катта денгиз Жанубий Хитой денгизидир. У шимолий тропик билан экватор оралигида жойлашган бўлиб, жануби-шарқий Осиё денгизлари қаторига киради.
Шарқий Осиё доирасидаги ички тафовутлар ўлканинг турли иқлим минтақаларида жойлашганлигига, материк қисми билан ороллардаги қисми ўртасидаги фарқларга, структура ва рельефининг хилма-хиллигига боғлиқ.

ШИМОЛИ-ШАРҚИЙ ХИТОЙ ВА КОРЕЯ ЯРИМ ОРОЛИ


Кенг ва мураккаб тузилган Дунбэй, яъни Шимоли-шарқий Хитой билан Корея ярим оролини уларнинг Евросиё мўътадил минтақасининг жануби-шарқий, Тинч океан бўйидаги қисмида жойлашганлиги, жуда аниқ ифодаланган муссон циркуляцияси, органик дунёсининг келиб чиқиши ҳамда таркибининг бир хиллиги, шунингдек жуда ўзгариб кетган кембрийгача ва палеозой структураларидаги палахсали тоғ-текислик рельефининг кенг тарқалганлиги бир табиий областга бирлаштиришга имкон беради.
Территорияси катта қисмининг асосини мезозой ва кайнозой эраларининг кенинги палахсали ҳаракатлари мураккаблаштириб юборган Хитой-Корея платформаси ташкил этади. Бутун область учун турли даврда вужудга келган ер пўсти ёриқларининг кўплиги хосдир. Ёрилишлар билан бирга вулкан ҳаракатлари рўй берган, унинг ҳозирги рельефида акс этган. Тўртламчи давр ётқизиқларидан лёсслар энг кенг тарқалган.
Шимоли-шарқий Хитой ва Корея ярим ороли тоғ системалари ўртача баландликка эга, уларда кенинги вертикал ҳаракатлар таъсирида ҳар хил баландликка кўтарилиб қолган қадимги текисланган юзалар кенг тарқалган, турли даврларда отилиб чиққан вулкан жинслари кенг ерларни қоплаган.
Дунбэйнинг ички қисми текисликдан иборат. Бу текисликни тоғ массивлари тармоқлари айрим қисмларга бўлиб туради. Энг катта текислик Марказий Манчжурия текислиги (Сунило) бўлиб, уни Сунгари ҳамда унинг ирмоғи Нуньцзян дарёси суғоради. Текисликни деярли ҳамма томондан тоғлар ўраб олган. Текислик атрофга аста-секин кўтарилиб бориб, энг баланд ерида 300 м га етади, энг пастки қисмида эса унинг баландлиги атиги бир неча метрдир. Жанубда Сунило текислиги тор йўлак орқали Жанубий Манчжурия ёки Мукден пасттекислиги билан туташган. Бу пасттекислик Ляодун қўлтиғига туташган бўлиб, у Ляохэ дарёсидан сув ичади. Сунило шимолда Ўрта Амур ва Ханкабўйи пасттекисликлари билан туташган бўлиб, бу пасттекисликларнинг бир қисми СССР доирасида жойлашган. Шимоли-шарқий Хитойнинг барча пасттекисликлари кайнозой эрасининг кўл ва аллювиал ётқизиқлари билан қопланган қадимги кристалл замин устида ётади.
Марказий текисликдан ғарбда ассиметрик тузилган Катта Хинган тоғлари системаси жойлашган. У кристалл жинслардан тузилган тоғ тизмаларидан иборат бўлиб, ғарбий ёнбағри қия, шарқий ёнбағри тик, баландлиги 2000 м дан ошмайди. Тизмалар ёнбағирларини чуқур водийлар ўйиб тушган, юқори қисмларида қадимги текисланган юзалар кўзга яққол ташланиб туради. Шимолда Катта Хинган Ильхури-Алинь тоғлари билан туташган, бу тоғлар эса Кичик Хинган тоғларига қўшилиб кетган. Бу тоғларнинг баландлиги 900 м дан ошмаса ҳам,лекин ёнбағирлари тик, водийлари дарасимон тор ва чиқиш цпнип. Кичик Хинган аста-секин пасайиб бориб, Сунгари водийсига туташади. Дарё тоғ тизмасини кесиб ўтган ерда Саньсинь остона тошларини ҳосил қилади.
Жанубда Катта Хинган Иньшань тизмасига қўшилгай, Иньшанга эса жануби-ғарбда Лясси тоғлари туташган. Лясси тоғларини чуқур водийлар айрим қисмларга бўлиб юборган.
Жануброқда Буюк Хитой текислиги жойлашган. Уни шимол, ғарб ва жанўбдан ўртача баландликдаги тоғлар ва платолар граб олган, шарқий томони эса Сариқ денгизга очиқ. Текисликдан якка-якка жойлашган тоғ массивлари ва қирлар кўтарилган. Буюк Хитой текислиги неогенда Шарқий Хитойни ғарбдан ўраб турган тоғ массивлари билан Шаньдун ярим ороли массиви орасидаги жуда катта букилма сифатида вужудга келган. Бу ботиқ заминида Хитой платформасининг кристалл фундаменти ётади, устини эса Хуанхэ дарёсининг қалин (бир неча юз метр келадиган) ва орасида лёсс қатламлари бўлган аллювиал ётқизиқлари тўлдирган. Платформа қадимги фундаментининг кристалл жинслардан иборат бўлаклари паст массив тоғлар сифати-



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish