83. Шарқий Тяншандаги ўрмонлар.
Ш арқда Торим Кўнчадарё билан қўшилади ва қумларда йўқолиб кетади. 1942 йилгача Лобнор кўлига қуйилар эди. Торимнинг аҳоли ҳаёти учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини шу далиллар кўрсатадики, унинг ҳавзасида вайрон бўлган ва қум босиб кетган қишлоқлар, ҳатто бутун-бутун шаҳарларнинг қолдиқлари топилган, дарё бошқа томонга бурилиб кетган вақтда бу аҳоли пунктлари ундан узоқлашиб қолиб вайрон бўлган. Торимнинг ҳозирги оқими бўйлаб воҳалар жойлашган, улар орасида энг каттаси Ёркент воҳасидир.
Тяншань тоғларидан оқиб тушадиган дарёлардан Или энг катта аҳамиятга эга. Или Шарқий Тяншанда кенг тоғ оралиғи ботиғида оқади. Бу ботиқда жуда катта Ғулжа воҳаси жойлашган. Тяншань тоғлари этагида тоғлардан сойликларга оқиб тушувчи ҳар ҳолда каттароқ барча дарё ва сойлар бўйида воҳалар бор. Жунғория ва Қашғарнинг марказий қисмларида бу дарё ва сойларнинг кўпчилиги қумлар орасида йўқолиб кетади.
Жунғориянинг шимолий қисмида жойлашган бир неча кўлни ҳисобга олмаганда, ҳамма кўллар океанга суви чиқмайдиган оқмас кўллардир. Улар денгиз сатҳидан турли баландликда жойлашган тектоник ботиқларни эгаллаган, шу билан бирга кўл ботиқларининг тузилишида деярли ҳамма жойда ҳам илгари сув сатҳи анча юқори бўлганлигининг излари кўзга аниқ ташланиб туради. Кўлларнинг режими унга қуйиладиган дарёлар режимига боғлиқ, дарёларнинг режими эса ёғин ёғиши ва музларнинг эришига боғлиқдир. Кўлга қуйиладиган дарё қуйилиш жойида ўзанни ўзгартирса, кўлнинг ҳам шакли ва ҳатто унинг сойликда жойлашган географик ўрни ҳам ўзгаради. Лобнор кўли бунга яққол мисол бўлади, уни Марказий Осиёнинг энг ажойиб кўли деб ҳақли равишда ҳисоблашади, Кўлга 1876 йили Н. М. Пржевальский асос солган, ўрганиш бошлангандан буён у сойликда ўрнашган жойини бир неча марта ўзгартирди, унинг қиёфаси, катталиги, чуқурлиги, сувининг шўрлиги ўзгарди ва ҳатто бутунлай йўқолиб ҳам турган. Ҳозирги вақтда кўл Лобнор сойлигининг ўрта қисмида жойлашган, майдони жуда қисқарган. Кўл ўрнининг ўзгариши ва майдонининг кичрайиши унга сув келтирувчи Торим ва Кўнчадарё қуяр жойини қум босиб қолиб, бу дарёларнинг ўз йўналишини ўзгартиришига боғлиқ. Бу дарёлар баъзан Лобнорга қуйилади, баъзан ундан узоқлашиб, бошқа томонларга оқади. Лобнор сойлигига қайси дарё етиб келишига қараб, кўл сойликда бир оз шимолроққа ёки бир оз жануброққа сурилиши ёки бутунлай йўқолиб қолиши мумкин.
Шимоли-ғарбий Хитойда ернинг жуда оз қисми ишланади. Суғориладиган воҳалар нисбатан кичик территорияни эгаллаган. Еғин кўпроқ ёғадиган, жанубий ва айниқса шимолий ёнбағридан кўплаб дарё, йилғалар оқиб тушадиган Тяншань анча бой ўсимликлари, зич ўрнашган аҳолиси ва ишланадиган ерлари майдонининг катталиги билан ажралиб туради. Жунғорияда тоғ этагидаги воҳалар минтақаси Торим сойлигидагига нисбатан кенгроқ ва қумли чўллар сойликнинг фақат энг ўрта қисмини эгаллаган. Қашғарда воҳалар сойлик чеккаси бўйлаб чўзилган, лекин туташ минтақа ҳосил қилмайди, чўл ерлар уларни бир-биридан ажратиб туради.
Чағир тошли ва қумли чўлларнинг айрим жойларида, шунингдек, шўрхокларда ўсимлик бутунлай йўқ. Қумда баъзан саксовул учраб туради. Жунғорияда ҳам, Қашғарда ҳам юлғун, янтоқ, эфедра (қизилча), шувоқ ва шўралар ўсади. Қуруқ ўзанлар ва вақтли сувлар бўйлаб ҳар хил баргли терак (Populus diversifolia), чўл ильми, толзорлар чўзилиб кетган. Жунғориянинг тоғ олди сертепа платосида дашт ўсимликлари вакиллари-чалов, чий пайдо бўлади. Чеккадаги тоғ тизмаларида 1800-3000 м баландликда қарағай, Тяншань ели, қайрағоч, тоғ-терак ўсадиган ўрмоклар учрайди. Тоғ водийларида ва 3000 м га яқин баландликда ўтлоқлар бор, улардан яйлов сифатида фойдалайилади.
В одийларда ва тоғ олди ерларида қадим замонлардан буён каналлар, сув омборлари, қудуқлар, ёғочдан ясаб, тагига кигиз тўшалган новлар мавжуд, суғориладиган ерларда пахта, қовун, тарвуз, юқори навли узум етиштирилади. Ҳайвонот дунёсида типик Марказий Осиё фаунаси кўпчиликни ташкил этади, бу ерда ҳайвонот олами бошқа ерлардагидан яхшироқ сақланиб қолган. Буларга Сибирнинг айрим ҳайвонлари ҳам аралашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |