78. Месопотамиядаги хурмозор (П. Е. Лукомский фотоси). Месопотамия дарёларида кема қатнайди. Шоттул-Араб дарёсида сув кўтарилган вақтида йирик денгиз кемалари Басра шаҳригача кириб бора олади. Шоттул-Араб системасидаги дарёлардан бундан юқорида фақат маҳаллий кемачилик билан шуғулланиш мумкин. Яқин масофаларга сузиш учун ҳозирги вақтга қадар тўқиб, қўй териси қоплаган ва қорамой суриб қўйцлган қайиқ ҳамда соллардан фойдаланилади.
Месопотамиянинг катта қисмида чала чўл ва чўлларнинг тупроқ ҳамда ўсимликлари кўпчиликни ташкил этади. Дарахтлар фақат дарёлар бўйида учрайди. Бу ерларда қайирларнинг аллювиал тупроқларида ўсадиган фрот тераги (Populus euphritica), тол ва юлғундан иборат дарахтзорлар бор. Уларга қамиш ва бошоқлилар оиласига кирувчи бошқа ўсимликлар аралашиб ўсади. Энг жанубда хурмо пайдо бўлади. Хурмо ёввойи ҳолда ҳам, маданий ҳолда ҳам ўсади. Хурмомесопотамия жанубий районларидаги араб аҳолиси озиқ-овқатининг асоси, хурмозорлар бу жойлар ландшафтининг характерли белгисидир.
- Қуйи Месопотамиянинг табиий ва сунъий суғорилмайдиган районлари тошлоқ ва қумли чўллардан иборат. Бу ерлардаги бўз ва шўрхок тупроқларда бута ҳамда ўт ўсимликлари ўсади.
Кўпроқ ёғин тушадиган Юқори Месопотамия учун чала чўллар хосдир. Баҳорда бу ерда эфемерлар ранг-баранг гуллайди, йилнинг бошқа вақтида эса ландшафтда қуриб қолган ўтлар ва тиканли буталар ҳукмронлик қилади. Қирларнинг ёнбағирларида якка-якка дарахтлар ва буталар (дуб, писта ва бошқалар) учрайди. Деҳқончилик билан қирларнинг этакларидаги суғорилмайдиган ерларда ва суғориладиган дарё водийларида шуғулланилади. Донли экинлар кўпчиликни ташкил этади. Қуруқ сувайирғич ерларда ярим кўчманчи чорвачилик ривожланган.
Месопотамияда 30- йиллардан бошлаб пайдо бўлган нефть миноралари, нефть тозалайдиган заводларнинг трубалари Юқори Месопотамия, Хузистон, ёки Қувайт чўлларида ўзига хос ландшафт манзарасини вужудга келтирган.
Еввойи ҳайвонлари қўшни ўлкалар ҳайвонларига ўхшайди. Дарёлар бўйидаги сув босадиган тўқайлар сув қушларининг кўплиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Бундай жойларда тўнғиз ҳам яшайди. Очиқ чўл жойларда кемирувчилар, судралиб юрувчилар, бўғимоёқлилар кўп. Йирик сутэмизувчилардан ғизол, ёввойи эшак, чиябўри, сиртлон, қорақулоқ учрайди.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ
Осиёнинг Олтой тоғлари билан Ҳимолай тоғлари оралиғида жойлашган бу қисми табиий шароитининг ўзига хос эканлигини Гумбольд қайдилиб ўтган эди. У Марказий Осиё тушунчасини баланд тоғлар билан ўралган, океанлардан узоқда жойлашган ва чўл ландшафтлари ҳукмрон бўлган ўлка сифатида фанга киритган.
Бу территорияни тадқиқ этишга рус ва совет олимлари айниқса катта ҳисса қўшишди, Улар Н. М. Пржевальскийдан бошлаб Марказий Осиёни комплекс ўрганишди. Бу тадқиқотлар ҳозирги вақтда ҳам давом эттирилаяпти.
Марказий Осиёнинг чегараси ҳақидаги масалада ҳозирга қадар ҳам ягона бир фикр йўқ. Уни ўрганган йирик тадқиқотчилардан бири В. А. Обручев Куньлундан шимолдаги чўлдан иборат ясси тоғликни Марказий Осиё деб атаган ва, бинобарин,. унга Тибет тоғлигини қўшмаган. Бошқа тадқиқотчилар Тибетни Марказий Осиёнинг бир қисми деб ҳисоблайдилар, лекин Тибет тоғлигининг асл Марказий Осиёдан фарқ қилишини кўрсатиб унинг ўзига хос хусусиятларини таъкидлайдилар.
Марказий Осиёнинг шимолий ва ғарбий чегараларини турли тадқиқотчилар турлича ўтказадилар. Э. М. Мурзаев Марказий Осиёга СССР чегараларидан жануб ва шарқ томонларда жойлашган ясси тоғлик ва тизма тоғларни киритади. В. М. Синицин Марказий Осиёга Осиёнинг суви ташқарига оқиб чиқиб кетмайдиган бутун ички районларини киритади ва шундай қилиб, унинг таркибига Ўрта Осиёнинг ҳам айрим районларини (масалан, Шарқий Помирни) қўшади, лекин Монголиянинг Шимолий Муз ва Тинч океанлар ҳавзасига қарашли шимолий қисмларини Марказий Осиёга киритмайди.
Қўлингиздаги бу китобда Марказий Осиё Тибет тоғлигини ва унинг атрофини ўраган чеккадаги тизмаларни қўшмасдан кўриб чиқилади. Булар алоҳида ажратилган Баланд Осиёга киритилади. Шимолий ва Ғарбий чегаралари Совет Иттифоқининг чегаралари бўйлаб ўтказилади (бу чегара табиий чегарага тўла мувофиқ келмайди). Марказий Осиёнинг шарқдаги чегараси ҳақида ихтилофлар йўқ. Бу чегарани Катта Хинган тоғларининг ғарбий этагидан ва Ордос ясси тоғлиги ҳамда ундан шимолда: жойлашган баландликларнинг шарқий чеккасидан ўтказиш керак. Ана шундай чегарага эга бўлган Марказий Осиё учун табиатининг бир бутунлиги хосдир. Бу эса унинг географик ўрни ҳамда ландшафтларининг таркиб топиш тарихи хусусиятларининг натижасидир. Бу территорияни мезозой ўрталаридан буён денгиз босмаган ва у Ер юзидаги қуруқликнинг энг қадимги қисмларидан бири ҳисобланади. Марказий Осиёнинг ер юзаси: палахсали, тўрсимонкаталак тузилишга эга; бир неча марта қайта тикланган тектоник ҳаракатлар ана шундай тузилишни-ҳосил қилган. Бу территория рельефининг умумий хусусиятлари янги тектониканинг жуда катта роль ўйнаганига, денудания процессларининг кучсиз ривожланганига, структура шаклларининг кескин ифодаланганлигига ва текисланган юзала,рининг кўп тарқалганлигига боғлиқдир. Океанлардан узоқда жойлашганлиги ва ҳамма томондан баланд тоғлар билан тўсилганлиги иқлимнинг континентал ва қуруқ бўлишига, ер усти сувларининг тартибсиз эканлигига ҳамда чўл, чала чўл ва дашт ландшафтларининг ривожланганлигига сабаб бўлган. Шу билан бирга ўлканинг ривожланиш тарихи давомида чеккадаги тоғлар кўтарилган сари иқлимнинг аридлилиги кучайиб борган. Охирги муз босиш даврида ҳам Марказий Осиё ҳозиргига қараганда анча сернам, эрозион тармоқлари (шохобчалар) ривожланган ва йврик оқар кўллари кўп бўлган. Ҳозирги шароит музлик давридан кенинги ксеротермик даврда Ҳимолай ва Тибет тоғларининг кўтарилиши ҳамда Ҳинд океани томондан сернам ҳаво оқимларининг кириб келиши тўхташи натижасида қарор топди.
Марказий Осиёницг қурғоқчиллашиб бориши ҳозирги даврда ҳам давом этаяптими, йўқми деган масалада ҳозиргача ягона бир фикр йўқ. Э. М. Мурзаев, К. К. Марков ва бошқа бир қанча тадқиқотчилар Марказий Осиёнинг қурғоқчиллашиши ксеротермик давр охирига келиб тўхтади ва ҳозирги вақтда намликнинг бир оз купайиши кузатилмоқда деб ҳисобламоқдалар. В. М. Синицин фикрига кўра Марказий Осиёнинг қурғоқчиллашиши ҳозирги замонда ҳам давом этяпти.