7 7. Месопотамияда туялар подаси (П. Е. Лукомский фотоси). Месопотамия жуда катта нефть запасига эга. У Жанубий Эрондаги пасттекисликни, Форс қўлтиғи соҳилларини ва Арабистон ярим оролини ҳам ўз ичига олган жуда катта нефтли зонага киради. Нефть мезозой ва палеогеннинг кристалл заминни қоплаб ётувчи ва ясси гумбазсимон бурмалар ҳосил қилувчи денгиз ётқизиқларида жойлашган. Нефть қазиб чиқазиладиган асосий районлар Ироқ территориясида Юқори Месопотамияда Мосул ва Киркўк шаҳарлари яқинида, Қуйи Месопотамияда Басра шаҳри яқинида ва пасттекисликнинг Эронга қарашли қисмида (Хузистон) жойлашган.Ёзда Месопотамия устида Азор максимумининг шарқий чеккасидан шимоли-ғарбий шамоллар олиб келадиган тропик ҳаво ҳукмронлик қилади. Қишда Юқори Месопотамияга Атлантика океанидан циклонлар кириб келади. Жанубий Месопотамияга циклонлар камдан-кам кириб келади ва бу ернн деярли бутун йил давомида континентал тропик ҳаво эгаллаб ётади. Ана шу қишки циклонлар билан боғлиқ равишда Месопотамиянинг шимолий қисмида қисқа вақтдавом этса ҳам, лекин аниқ ифодаланган ёмғирли давр мавжуд, йилнинг қолган вақтида эса об-ҳаво қуруқ бўлади. Йиллик ёғин миқдори 300 мм дан ошади, қирларда эса 500-700 мм га етади. Жанубга борган сари йиллик ёғин миқдори 200, 100 мм гача камаяди ва ҳатто айрим жойларда бундан ҳам кам тушади; аниқ ифодаланган ёмғирли давр йўқ; ёмғир аҳён-аҳёнда, лекин кўпроқ қиш вақтида ёғади.
Бутун Месопотамия учун температуранинг йиллик ва кескин суткалик амплитудалар хос бўлган континентал ўзгаришихарактерлидир. ёз жуда иссиқ, июлнинг ўртача температураси + 30°С дан ортиқ, энг юқори температура +45-55°С гача чиқади. Энг салқин ойларнинг ўртача температураси шимолдан жануб томонга +7° дан +10°Стача ўзгаради, шу билан бирга қишда шимолдан антициклонлар кириб келганда Месопотамияда температура кескин пасайиб кетадиган вақтлар ҳам бўлади. Юқори Месопотамия платосида бундай ҳодисалар жанубдагига қараганда тез-тез бўлиб туради. Қирларда-10-15°С гача совуқ бўлади, қор ёғади, баъзан қор анча узоқ вақт эримай ётади. Жанубий районларда ҳеч қачон температура-5°С дан паст тушмайди, қор аҳён-аҳёнда ёғади ва ҳеч вақт узоқ ётмайди.
Месопотамияни шимоли-ғарбдан жануби-шарқка томон, иккита қудратли дарё кесиб ўтиб, қуйилиш жойидан 195 км масофада қўшилиб, бир дарё бўлиб оқади. Месопотамияда Дажла ва Фрот дарёларининг доимий оқиб туришига сабаб бу дарёлар бошланадиган Арманистон тоғлигида қорларнинг эриб туришидир. Бу дарёлар илгаригидаги каби ҳозир ҳам Месопотамия аҳолиси ҳаётида жуда катта аҳамиятга эгадир. Бу дарёлар бўйида қадимий давлатлар вужудга келган, улар аҳолиси оби-кор деҳқончилик билан шуғулланган.
Дажла ва Фрот дарёлари Арманистон тоғлигидан чиққандан кейин Юқори Месопотамияда етилган водийларни ҳосил қилган. Уларнинг ерни чуқур ўйиб кирган тор ўзанлари нишаби анча катта. Бу дарёларнинг ҳар барига тоғлардан оқиб тушувчи серсув ирмоқлар келиб қўшилади. Қуйи Месопотамия пасттекислигига келганда Дажла ва Фрот дарёлари оқими секинлашади ва уларнинг ўзани кенгайиб, тармоқларга бўлиниб кетади. Икки дарё оралиғида кўллар ва ботқоқ босган ерлар пайдо бўлади. ўлканинг катта қисмида Фротга доимий оқимли ирмоқлар қўшилмайди, унга қуруқ ўзанлар келиб туташган бўлиб, улар жалалардан кенингина сувга тўлади. Дажла дарёсига эса Заг-рос тоғларидан оқиб тушувчи бир қанча ирмоқ қўшилади. Иккала дарё қўшилиб, битта ўзан ҳосил қилгандан кейин ҳам Шот-тул-Араб дарёсига йирик ирмоқ-Қорун келиб қўшилади.
Месопотамия дарёларининг сув сарфи жуда ҳам ўзгарувчан. Баҳорда қорлар эриганидан кейин асосий тўлин сувлик бошланади. Бу вақтда Дажла дарёсининг сув сарфи кузги энг кам сувликка нисбатан 10 баробар, Фротники эса 7 ҳиссадан ортиқ кўпаяди. Ёз ва кузда сув сарфининг камайиши сира ҳам ёғин ёғмаган ҳолда буғланишнинг кучайиб кетишига боғлиқдир. Қишда ёмғир ёғиши туфайли дарёларда сув сатҳи яна кўтариади. Қишки максимум аста-секин кучайиб бориб, баҳорги тўлин сувликка уланиб кетади.
Ш оттул-Араб ҳавзасида ҳар йили баҳорги ёмғирлар ва қор эриши сабабли тошқинлар бўлиб туради. Қуйи оқимда тошқинларга қалқима тўлқинлар ҳам сабаб бўлади.Сув қалқиши вақтида унинг сатҳи бир неча метрга кўтарилади. Фротнинг қуйи оқими ва Шоттул-Арабнинг юқори оқими бўйича Шумер деган жой бор. Бу ерни ҳар йили баҳор кезлари сув босади, унинг бир қисми кўлдан иборат бўлиб, у йил бўйи қуриб қолмайди. Ҳар йили бўлиб турадиган тошқинлар ландшафтларнингтаркиб топишида катта роль ўйнайди ва аҳоли ҳаётида акс этади: табиий ҳамда маданий ўсимликлар сув босмайдиган ерлардагига нисбатан бой; аҳоли деҳқончиликдан ташқари балиқ овлаш билан ҳам шуғулланади.уйларини қамишдан қуради.