Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш Mart 11, 2021



Download 18 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi18 Kb.
#560360
Bog'liq
Бройлер жўжалар-WPS Office


Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш
Mart 11, 2021
Telegram Facebook
Гўшт учун бройлер жўжаларини ўстириш муҳим соҳа ҳисобланади. Бунинг учун дурагай, тез ўсиш қобилиятига эга, озиқадан самарали фойдаланадиган жўжалар керак. Дурагай бройлер жўжалари 8 ҳафталикда 1,5-1,7 кг тирик вазнга эришади. Бройлер жўжалари 1 кг вазн қўшиши учун ўртача 2,2-2,6 кг озиқа сарфланади. Жўжалар йирик ва кичик корхоналарда қалин тушамалар устида ўстирилади. Бройлер жўжалари тўшамалар устида 1м² юзада 12-20 бошдан сақланади. Паррандахонага 1 кунлик жўжалар келтирилгандан кейин 50-56 кундан кейин гўштга сўйилади. Бройлер жўжалари ўстириш хонасида ҳарорат 24-25°C дан паст бўлмаслиги талаб этилади. Ёритиш бутун ўстириш давомида 24 соатни ташкил қилади.

Катта парранда гўшти ишлаб чиқариш корхоналари берк доирада ишлайди. Улар инкубация тухумини олишдан бошлаб, тайёр гўшт маҳсулотини сотишгача бўлган жараённи қамраб олади. Бундай хўжаликларда 4-5 марта жўжа боқилиши назарда тутилади. Ота-она галаси йил давомида ишлаб чиқарилиши лозим бўлган бройлер гўшти ҳажмидан келиб чиқади. Бунда яна албатта ота-она зотлардан биттасида оқ туснинг доминантлигига эътибор берилади. Чунки оқ тус бройлер гўштининг товар хусусиятини таъминлайди. Ота-она галаси ерда сақланади, маълум қаторга мансуб 150 кунлик паррандалар гуруҳланади. 2м² майдонга 7 та товуқ жойлаштирилади. Ҳарорат 15-18°C, нисбий намлик 60-70% бўлади. Ёш мокиёнлар 210 кунлигида вояга етган товуқлар тоифасига ўтади. Ота-она галаси учун ёш жўжалар жинси бўйича ажратилиб, асллари ўстиришга қолдирилади.


Бройлер жўжалар 70 кунликдан бошлаб 250 ккал энергия ва 16% хом протеинга эга омихта ем билан озиқлантирилади. Ёритиш 24 соатдан 8 соатга туширилади, натижада жинсий балоғат ёшига етиш бироз орқага сурилади. Асосий галага ўтказишда яна баҳоланиб, талабга жавоб бермайдиган паррандалар пучак қилинади.
Бройлер жўжалари асосан ерда 10000-20000 бошдан қилиб боқилади. Шунинг учун кенг товуқхоналарда махсус жиҳозлари ўрнатилиб, жараёнлар механизациялашган ва қисман автоматлашган бўлади. Улар бункерли озиқа тарқатгич, озиқа тарқатиш йўлаги, вакуум сўғоргич, силиндрсимон осма охурлар, электр брудердар ва улар тўсиқлар билан таъминлаган.
Янги жўжалар олишдан олдин бино обдан тозаланиб, дезинфексия қилиниб, юзасига сундирилган оҳак сепилади ва 12-15 см қалинликда текис қилиб тушама солинади. Ўстириш давомида 1 бош бройлер учун 2,2-2,5 кг тўшама сарфланади. Ҳар бир паррандахона бир кунда бир кунлик икки жинсдаги жўжалар билан тўлдирилади. Бройлерларни жойлаштириш уларнинг ёши ва вазнига қараб 1 м² ерга 13-14 бошни ташкил қилади. Ҳар бир брудер тагига 500 жўжа қўйилади. Брудер атрофига 40 см баландликдаги тўсиқлар ўрнатилади. Шундай қилганда 1-ҳафта жўжалар тўлиқ исситгич тагида бўлади.
Биринчи беш кунликда ҳарорат 26-25°C, брудер тагида эса 33-35°C, кейинчалик у секин пасайтириб борилади ва ўстириш охирида 18°C бўлади.
Брудерлар 3-4 ҳафтада фойдаланилиб кейин учириб қўйилади. Дастлабки 3-4 кун жўжаларга майин ем берилади, кейин кичик охурлар олиниб катта охурлар қўйилади.
Жўжалар осма сув охурларидан фойдаланишга ўрганади. Икки ҳафталигидан бошлаб жўжалар озуқа тарқатгичлар ёрдамида озиқлантирилади.
Бунда бир бройлер жўжасига 5-6 см ем ва 3-4 см сув охур узунлиги ажратилади. Республикамизда бройлер жўжалари 63 кунликгача ўстирилади. Жўжа гўшти ишлаб чиқариш самараси уларнинг қанчалик жадал ўсишига боғлиқ. Шунингдек бройлер жўжаларни ўстиришда асосий эътибор озиқлантиришга қаратилиши керак. Озуқа тўлақийматли бўлиши ва ҳар доим охурларда туриши керак.
Download 18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish