Тест саволлари
1. Ер шаридаги бир - бирига туташиб кетган барча сувли ҳудудларни Дунё океани деб атаган Француз гидрографининг исми
А) Кларэ де Флория.
Б) Магеллан
В) Дрейк
Г) Кук
Дунё океани тўғрисидаги маълумотларни тўплаган олимларнинг исми.
А) Кларэ де Флория, Ж.Мерре
Б) Магеллан, Дрейк, Кук
В) А.Ренар, Дрейк, Кук
Г) Кларэ де Флория, Магеллан,
Океанларни илмий жиҳатдан ўрганиш нечанчи йилдан бошланган.
А) 1890 йилда
Б) 1883 йилда
В) 1863 йилда
Г) 1873 йилдан
4. Келиб чиқишига кўра энг кўп тарқалган денгиз ётқизиғини кўрсатинг.
А. Территен
В. Хемоген
С. Политен
Д. Органоген
5. Денгиз ва океанлардаги органик жинсларни кўрсатинг.
А. Айсберг ётқизиқлари
В. Атолл
С. Территен
Д. Хемоген
6. Денгиз сувининг ўртача шўрлиги
А. 3,5 г/л
В. 4,5 г/л
С. 2,5 г/л
Д. 1,5 г/л
7. Океан чуқур тарновлари
А. 3000 м – 4000 м гача
В. 1000 м -2000 м гача
С. 2000 м – 3000 м гача
Д. 7000 м – 11000 м гача
8. Шельф бу.
А. Денгизнинг энг чуқур жойи
В. Денгизнинг ўрта чуқур жойи
С. Денгизнинг саёз жойи.
Д. Денгизнинг қояли тик қирғоғи
8. Океанлар рельефида нечта йирик геоморфологик бирликлар ажратилган?
А) Учта: материкларнинг сувости чеккаси, Дунё океани ложаси ва ўртаокеан тизмалари (ЎОТ)
Б) Иккита: материкларнинг сувости чеккаси, Дунё океани ложаси
В) Тўртта: материкларнинг сувости чеккаси, Дунё океани ложаси ва ўртаокеан тизмалари (ЎОТ), материк этаги
Г) Битта: материкларнинг сувости чеккаси
9.Материкларнинг сувости четлари ёки континентал четлар континентлар ва океанлар орасидаги зоналар ҳисоблананиб, улар нечта турга бўлинган?
А) Битта: пассив (атлантик),
Б) Иккита: фаол (тинчокеани) ва трансформали
В) Учта: пассив (атлантик), фаол (тинчокеани) ва трансформали
Г) Тўртта: материк этаги, материкларнинг сувости чеккаси, фаол (тинчокеани) ва трансформали
10. Шельфнинг океан томонидаги чеккасида континент ёнбағрига ўтишида рельеф нишаблигининг кескин ошган жойининг номи.
А) Шельф
Б) шельф увати
В) материк этаги
Г) Атолл
11. Денгиз ва океан ҳавзаларига келтирилган чўкинди материалларнинг чўкмага ўтиш жараёни.
А) Седиментогенез
Б) Седиментоген
В) Магматоген
Г) Литогенез
12. Таркиби ва келиб чиқиши бўйича денгиз ётқизиқлари турлича бўлган чўкинди материалдан таркиб топган бўлиб, уларнинг шу белгиларига қараб қандай турлари ажратилади.
А) терриген, биоген ёки органоген, хемоген,
Б) вулканоген.
В) биоген ёки органоген, хемоген
Г) хемоген
13. Маржон рифларининг нечта асосий турлари ажратилади.
А) Учта: соҳилбўйи, тўсиқ (барьер), атолл.
Б) Иккита: терриген, биоген.
В) Тўртта: тўсиқ (барьер), атолл, вулканоген, хемоген
Г) Битта: вулканоген
14. Абиссал котловиналар орасида жойлашган бўлиб, улардан 1000 м дан ортиқ кўтарилиб турувчи баландликлар .
А) Сувости тепаликлари
Б) Сувости тоғлари
В) Материк сувости четлари
Г) Литораль
15. Барча океанларни кесиб ўтувчи узунлиги 60 минг км дан ортиқ бўлган ягона тоғ тизими.
А) Ўрта океан тизмаси
Б) Сувости тоғлари
В) Материк ёнбағри
Г) Материк сувости четлари
16. Денгизлардаги кремнийли сувўтлари қолдиғида тўпланадиган чўкиндилар.
А) Маржонлар
Б). Диатомли ил
В) Радиолярийли ил
Г) Яшил ил
17. Денгиз сувида неча хилдан кўп кимёвий элементлар мавжудлиги аниқланган.
А) 80
Б) 90
В) 85
Г) 75
18. Ўрта ҳисобда Дунё океанининг 1000 г сувида неча грамм эриган тузлар учрайди.
А) 30
Б) 35
В) 40
Г) 45
Do'stlaringiz bilan baham: |