Чақиқтошларни поналаш усули билан асос ва қопламалар қуришни 2 босқичда бажариш тавсия этилади:
- асосий заррали чақиқтошларни ёйиш ва зичлашни (бир-бири билан тишлашиши ва бирикиши учун) бошлаш;
-чақиқтошларни ёйиш (икки-уч марта поналаш), ҳар бир зарраси бўйича зичлаш.
Қуйи ва ўрта қатламларни ётқизишда 40-70 mm ва 70-120 mm ли, асос ёки қоплама устки қатлами учун 40-70 mm ли, тўлдириш учун 5-10 mm, 10-20 mm ва 20-40 mm ли чақиқтош ишлатилади. Кучсизроқ чақиқтошларнинг 70 mm дан катта ўлчамдаги фракциялари ишлатилади.
Асосни биринчи ва иккинчи босқичда зичлашни пневматик, оғирлиги 16 тоннадан кам бўлмаган, шинадаги босим 0,6-0,8 MPa га тенг катокларда, тиркама титровчи оғирлиги камида 6 тн, панжарасимон оғирлиги камида 15 t катоклар, ўзиюрар силлиқ вальцли оғирлиги 10 t дан кам бўлмаган, 16 t дан кам бўлмаган катоклар билан зичланади.
Чақиқтош зарралари орасидаги ишқаланиш кучини камайтириш ва ўзаро тишлашишни тезлаштириш учун, чақиқтошларни зичлашдан олдин сув сепиб (тахминан 15-25 dm3/m2 биринчи босқичда) сўнг зичлаш лозим.
ЎзРСТ 25607 бўйича оптимал гранулометрик таркибли қум-шағал ёки қум-чақиқртош қоришмаларини йўл устида тайёрлашга рухсат этилади.
Қоришма, ётқизилиш пайтида оптималга яқин бўлган ва ундан оғиши ±10% дан кўп бўлмаган намликка эга бўлиши лозим. Намлиги етишмайдиган қоришмаларни зичлашдан 20-30 минут олдин намланади.
Совуқдан ҳимоя қилувчи қатламларни қум, қум-шағалли аралашма, шағал, чақиқ тош ва бошқа шунингдек, боғловчилар билан мустаҳкамланган грунтлардан ёки бошқа совуқда шишмайдиган материаллар каби барқарор донадор материаллардан қурилади.
Совуққа чидамлилик бўйича материалнинг яроқлилик кўрсаткичи амалдаги ГОСТга мувофиқ лаборатория шароитларида аниқланадиган материалнинг совуқда шишиш даражаси билан ҳисобланади.
Совуқдан ҳимояловчи қатламни қуришда захни қочирувчи қатлам вазифасини ҳам бажаради. Бу ҳолатда совуқдан ҳимоя қилувчи қатламни кўтарманинг ён бағрига чиқартириб ёки қувурсимон захни қочирувчи ёки бошқа сувни кетказиш қурилмаларни ётқизиб йўл пойининг бутун кенглигига қуриш лозим.
Совуқдан ҳимоя қилувчи қатламнинг кенглиги ҳар томондан юқорида ётқизилган қатлам кенглигидан энг камида 0,5 m га чиқиб туриши керак.
Конструкциянинг совуққа чидамлилигини таъминлаш бўйича музлаш хавфи бор участкаларда йўл пойи музлашининг қисман ёки тўла олдини олиш учун махсус материалардан иссиқликни изоляция қилувчи қатламларни кўзда тутиш лозим.
Агар йирик бўлакли материал бевосита йўл пойининг грунтига ётқизилса, аралаш қатламлар материалларининг ўзаро киришиб кетишига тўсқинлик қилувчи оралиқ қатлам кўзда тутилади. Оралиқ қатлам материаллари сифатида майда шағал, майдалангандаги тош қолдиқлар (0-10 mm), шағал-қум аралашмалари, йирик ва ўрта йирик қумлар, кўпчимайдиган куллар, синтетик текстиль материаллар ва бошқаларни ишлатиш мумкин.
Боғловчилар билан мустаҳкамланган қалинлиги 5-8 сm грунтдан бўлган қатлам ҳимоя оралиқ қатлами бўлиб хизмат қилиши мумкин. Донадор материалдан бўлган оралиқ қатлам қалинлигини йўл пойи грунтини намланиш даражасига боғлиқ равишда 5 -20 сm гача деб қабул қилиш керак.
Асосан I-III тоифа йўлларда геотўқима материалларидан бўлган оралиқ қатлам қумли қатламга йирик ғовакли материалларни ётқизишда кузда тутиш керак.
Енгиллаштирилган турдаги йўл тўшамаларини қуришда меъёрий ҳужжатларга асосан асфальтбетонли бошловчилар билан ишлов берилган чақиқ тош, шағал ва қумли материаллардан ишлов бериш орқали қурилади.
Енгиллаштирилган йўл тўшамалари яхлит ёки донадор материаллардан бўлиши кўзда тутилади. Бунда III ва IV тоифали йўлларда йўл тўшамаси асосларини шағалли асфальтбетондан, эмульсия ва бошқа органик боғловчилар билан ишлов берилган
қум-шағал аралашмалари, ноорганик ва комплекс боғловчилар билан ишлов берилган турли материаллар, грунтлар ва саноатнинг иккиламчи маҳсулотлари, чақиқтошли ва шағал аралашмаларидан қуриш мақсадга мувофиқ.
Ўтувчи турдаги йўл тўшамаларини қуришда чақиқтош ва чақиқтошли-шағал аралашмали боғловчилар билан ишлов берилган грунтлар ва мустаҳкамлиги кам материаллардан 4-5 тоифали йўлларда қўлланилади.
Қориштиргичга иситиб меъёрланган чақиқтош келиб боғловчи билан тахминан 1 минут давомида аралашади. Тайёр қорачақиқтош автосамосвалга юкланиб омборга жўнатилади.
Қуритувчи бўлимда чақиқ тошларни қуритиш ва иситиш вақти уларнинг намлигига боғлиқ. Ўтказувчи ариқча ёпиқлигида, қориштирувчи бўлимда битум билан аралаштириш:
-иссиқ чақиқтош учун 3 минут, илиқ ва совуқ учун 4 минутдан кам эмас.
ЮФМлар қўлланилганда, қориштириш муддати 15-20% камайтирилиши мумкин.
Қора чақиқтошнинг сифати қўлланилган тош материалларнинг бир жинслигига, чақиқтошли ишлатиш ва боғловчилар билан қориштириш услубига боғлиқ. Чақиқтошларни аралаштиришдан олдин қиздириш ҳарорати боғловчилар турига, тоифасига ва ишлов бериш шароитига боғлиқ. ЮФМ ишлатилганда, иссиқ ва совуқ қорачақиқтошларда қолдиқ намлиги рухса этилади, лекин 1% дан ошмаслиги керак.
Қорачақиқтош зарралари боғловчи билан тўла бутун юзаси қопланган бўлиши керак, ишлов берилган материалдан боғловчи оқмаслиги керак.
Қора чақиқ тош тайёрлаш учун битум сарфининг меъёри
Иссиқ ва иссиқ қора чақиқтош тайёрлангандан сўнг ётқизиладиган жойга юборилади, қориштирувчидан чиқишида ҳарорати жадвалда кўрсатилаганидек бўлиши керак.
Иссиқ ва иссиқ қорачақиқтошлар ётқизиладиган жойга автосамосвалларда олиб борилади, машина кузовига материаллар ёпишиб қолмаслиги учун, унинг тагига ва ёнбошларига нефт, мазут ёки совунлик эритма сурилади.
Ташиш жараёнида бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун юклаш вақтида чақиқтош солувчи ва ҳарорати 300Сдан юқори бўлмаслиги шарт. Юқорироқ ҳароратли (60) совуқ қора чақиқтош автосамосвалар билан 50 km дан ошмаган масофагача ташилиши мумкин.
Қора чақиқ тошлардан қоплама ва асослар қурилганда йирик заррачалар орасини майдароқ зарралар билан тўлдириш усулида бажарилади.
Қоплама ва асосни қуриш ўз ичига:
- қора чақиқ тошларни йириклигига қараб алоҳида ташиш, 20-40 mm қора чақиқ тошни тайёрланган қатлам юзасига ётқизиш, бошланғич зичлиги, зарралари 10/15-20/25 mm тарқатиб йирик чақиқ тошлар орасидаги бўшлиқларни тўлғизиш;
- иккинчи йирикликдаги қора чақиқ тошни зичлаш; 3/5-10/15 mm қора чақиқтошларни ёйиш ва оралиқлардаги бўшлиқларни тўлғизиб зичлангандан сўнг, бир-бири билан тўлғизилган қора чақиқ тошларни якуний зичлаш, юзасига ишлов бериш.