86
тўхтаса одам хушидан кетади. 5 минут пўстлоқ ҳужайраларига қон бормай қолса,
қайтарилиб булмайдиган ўзгаришларга олиб келади.
Бош суяги хажми ўзгармас бўлганлиги учун ҳам
мия томирларида пулсация
(тебранишлар) кузатилмайди, эмизакли болалар бундан истисно-уларда бош суягининг
катта ва кичик «родничок»-юмшоқ соҳалари пайпаслаб кўрилганда
томирлар
пулсациясини сезиш мумкин.
Мия тўқимаси виллизий халқасидан бошланувчи мия юмшоқ қавати артериясидан
радиал тармоқ олувчи атрерия орқали қон билан таъминланади. Артерия ва веналар
орасида анастамозлар йўк. Капиллярлар очиқ ҳолда бўлади.
Капиллярлар сони
метаболизм самарадорлигига қараб кўп ѐки оз бўлади. Кулранг моддасида оқ моддасига
нисбатан капиллярлар кўпроқ. Миядан қайтаѐтган қон миянинг қаттиқ қаватида синуслар
ҳосил қилиб веналарга ўтади. Мияда қон айланишини бошқарилиши бир неча йўллар
билан амалга оширилади. Улардан миоген бошкарилиш–артериал босимнинг ўзгариши
уларнинг силлиқ мускулларининг қискариши ѐки бўшашиши ҳисобига содир бўлади.
Гуморал бошқарилиш эса миоцитларга ҳар хил вазоактив: метаболитлар, гормонлар,
биологик фаол моддаларни тўғридан-тўғри таъсири натижасида амалга оширилади.
Артериал қонда карбонат ангидритни таранглиги ва орқа мия суюқлигидаги
водород ионларининг миқдорини ўзгариши мияда қон айланишини бошқарувчи
асосий
омилларидан биридир.
Биологик фаол моддалар ва гормонлар мия томирларига тўғридан- тўғри ѐки
билвосита таъсир этиши мумкин. Булардан вазопрессин, ангиотензин, простогландинлар,
катехоламинлар,
вазоканстрикторлар,
ацетилхолин,
гистамин,
бродикининлар,
вазодилятаторлар ҳисобланади.
Мия томирлари нейроген бошқарилиши, метаболитик бошқарилишидан камроқ
самарали. Миянинг веноз томирлари артериал томирларига қараганда камроқ иннервация
олади. Мия томирларини иннервацияловчи толалар ичида: адренергик, холинергик,
сератонинергик ва пептидергик толалар топилган.
Мия томирлари деворига нерв
таъсирлари α- ва β адренорецепторлар (норадреналин), М-холинорецепторлар
(ацетилхолин), α-рецепторлар (серотонин) орқали амалга оширилади.
Мия томирининг иннервация толалари орқа мия юқори бўйин сегментларида
тармоқ олади. Мия томирларининг парасимпатик иннервацияси исботланмаган.
Юракда кон айланиши. Юрак коронар ѐки тож артерияларидан қон олади. У ўз
навбатида иккига бўлинади: ўнг ва чап артериялар. Чап артерия чап қоринча ва
қоринчалараро тўсиқни, чап ва ўнг булмачани қон билан таъминлайди. Ўнг артерия эса
юракнинг ўнг қисм деворларини қон илан таъминлайди. Капиллярлар сони кўп бўлиб,
мускул толалар сони билан тенг. Коронар синуслардан бошланган веноз томирлар ўнг
бўлмача бўшлиғига қуйилади.
Одам тинч турган вақтда коронар томирлар орқали бир минутда 200-250 мл қон
ўтади (60 мл /100 гр/мин). Бу қоннинг минутлик хажмини 4-5% ташкил қилади.
Кучли
жисмоний иш бажарганда коронар қон томирларда қон оқиши 400 мл/100гр мин тенг
бўлади.
Юрак миокардларида қон оқиши юрак циклига қараб ўзгариб туради. Қоринчалар
систоласи вақтида коронар томирлар орқали қон оқиши (15 %) камаяди. Диастола
вақтида эса қон оқиши кучаяди (95%). Бунинг сабаби: биринчидан
аортада босимнинг
ўзгариши, иккинчидан-миокард деворлари таранглигининг ўзгариши. Систола вақтида
миокарднинг ўрта ва ички қаватида томирлар сиқилиб, улардан қон оқиши секинлашади.
Систола даврида қон оқишининг секинлашишига сабаблардан яна бири, яримойсимон
клапан систола вақтида очилиб, коронар артерияларни бошланиш қисмини қисман тўсиб
қўяди.
Систола вақтида миокарднинг қон билан таъминланиши пасайганлигига қарамай
уни метаболитик эҳтиѐжи тўла қондирилади. Бунинг сабаблари куйидагилар: 1.Хажм
тезлигининг юқорилиги. 2.Юрак томирларининг чўзилувчан-лиги. 3.Миокарднинг
87
кислородни артериал кондан ажратиб олиш қобилияти юқори (тинч турганда миокардда
60-70 %, мия тўқимасида эса 25-30 %). 4.Коронар томирларда қоннинг даврий оқиши.
5.Капиллярлар тўрининг ўта қалинлиги.
Симпатик нерв тизими коронар томирларни торайтириши ҳам, кенгайтириши ҳам
мумкин.
Бундай таъсир этишига сабаб, томирнинг силлиқ мускуллари α-ѐки β-
адренорецепторларга сезгирлига ва катехоламинлар миқдорига боғлиқ. Парасимпатик
нерв тизими коронар томирларда қон оқишини секинлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: