Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Нафас физиологияси 
Нафас – мураккаб жараѐнлар йиғиндиси бўлиб, организмни кислород билан 
таъминлаб карбонат ангидридини чиқаришдан иборат.
Барча тирик мавжудотлар ҳаѐт фаолияти давомида энергия сарфлаб туради. 
Энергия эса энергияга бой моддаларнинг ферментатив парчаланиши натижасида ҳосил 
бўлади. Сарфланган энергия ўрнини тўлдириб туриш керак. Бу эса мураккаб жараѐн, 
биологик оксидланиш ҳисобига содир бўлади ва энергия ажралиши билан кечади. 
Оксидланиш жараѐнида кислород иштирок этса - аэроб, кислородсиз кетса-анаэроб нафас 
олиш деб аталади. Барча умуртқали ҳайвонлар учун хос ҳолат аэроб нафас олишдир. Бу 
жараѐн ҳужайралар митохондрияларида кечади. 
Инсон ва ўпка типида нафас олувчи ҳайвонларда нафас қуйидаги жараѐнларни ўз 
ичига олади: 1. Ташқи нафас (ташқи муҳит билан ўпка алвеолалари орасида ҳаво 
алмашинуви); 2. Ўпкада газлар алмашинуви (ўпка алвеолалари билан кичик қон айланиш 
доираси ўртасида газ алмашинуви);
3. Газларнинг қонда ташилиши; 4. қон билан тўқима орасида газлар алмашинуви; 5 
Тўқима нафаси (ҳужайра митохондрияларидаги биологик оксидланиш).
Ташқи нафас. Нафас мускуллари ва ўпка вептиляцияси (ҳаво алмашинуви) кўкрак 
қафаси ҳажмининг ритмик, бир меѐрда ўзгариши ҳисобига амалга оширилади. Кўкрак 
қафаси ҳажмининг ортиши нафас олиш- инспирация, кичрайиши эса –нафас чиқариш- 
экспирация дейилади. Бу ҳар иккала жараѐн нафас цикли дейилади. Нафас олганда 
атмосфера ҳавоси нафас йўллари орқали ўпка алвеолаларига киради, чиқарганда эса 
унинг бир қисми ташқарига чиқади. 
Кўкрак қафаси ҳажмининг ортиши нафас мускулларининг қисқаришига боғлиқ. 
Инспратор мускуллар қисқарганда кўкрак қафаси катталашади. Экспиротор мускуллар 
қисқарганда эса кўкрак қафаси ҳажми кичраяди.
Нафас олиш механизми. Нафас 
олиш фаол жараѐн бўлиб, бир қанча қаршиликларни енгишга йўналтирилган. Нафас 
олишда, кўтарилган кўкрак қафасининг оғирлиги, ташқи қобирғалараро мускуллар
диафрагма, кўкрак қафаси эластиклик қаршиликлари, тўқималарнинг қовушқоқлиги, 
қорин бўшлиғидаги босим, ўпканинг эластик қаршилиги, нафас йўлларининг аэродинамик 
қаршиликларни енгишга тўғри келади. Нафас олиш жараѐнида кўкрак қафаси ҳажми учта-


90 
вертикал, сагитал ва фронтал йўлналишларда кенгаяди. Шу вақтда диафрагма яссилашиб, 
пастга тушади. 
Нафас мускулларига асосан кўндаланг тарғил скелет мускуллари ва диафрагма 
киради. Улар бошқа скелет мускулларидан ўзларининг ниҳоятда аҳамиятли эканлиги 
билан фарқ қилади, чунки нафас мускуллари бутун ҳаѐт давомида ритмик қисқариб 
туриши керак. 
Икки турдаги асосий ва қўшимча (ѐки ѐрдамчи) нафас мускуллари тафовут 
қилинади. Тинч ҳолатда бўлганда соғлом одамнинг нафас олишини диафрагма ва ташқи 
қобирғалараро ва тоғайлараро мускуллар таъминлайди. 
Диафрагма ҳам кўндаланг тарғил мускулдан ташкил топган бўлиб, мускуллари
қисқариши ҳисобига у гумбаз ҳолатидан ясси ҳолатга ўтади ( 1,5 см гача пастга тушади) 
ва қорин бўшлиғи аъзоларини пастга ва ѐн тарафларга силжитади, натижада кўкрак 
бўшлиғи вертикал йўналишда катталашади.
Чуқур нафас олганда ѐки тез-тез нафас олганда қўшимча нафас мускуллари ҳам 
иштирок этади. Буларга қобирғаларни кўтарувчи: нарвонсимон, катта ва кичик кўкрак, 
олдинги тишсимон мускуллар, елка камарини ва елкани қимирлатмай турувчи мускуллар-
трапециясимон, ромбсимон, кўракни кўтарувчи мускуллар киради. 
 
Нафас чиқариш механизми. Нафас чиқариш пассив жараѐн бўлиб, нафас олиш
мускуллари бўшаша бошлагач ,юқорида санаб ўтилган қаршиликлар таъсирида
диафрагма гумбази кўтарилиб кўкрак қафаси дастлабки ҳолига айтади. 
Тез-тез ва чуқур нафас чиқарилганда эса нафас чиқариш мускуллари иштирок 
этади. Буларга: ички қобирғалараро мускуллар, қорин мускуллари (қийшиқ, кўндаланг ва 
тўғри) қўшимча нафас чиқариш мускулларига яна умуртқани букувчи мускуллар ҳам 
киради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish