99
Трахеядаги ирритант рецепторларининг қитиқланиши йўталга сабаб бўлади.
Ўпка чўзилишини сезувчи рецепторлар. Бу рецепторлар ўпка ҳажми ортганда
қўзғалади. Нафас олганда бу рецепторлардан бораѐтган
импулслар ортади ва нафас
чиқарганда эса камаяди. Бу рецептор секин мослашуви ва ҳар хил қўзғалувчанликка эга
эканлиги билан ҳарактерланади.
J-рецепторлар. Бу рецепторлар кичик қон айланиш доираси капиллярлари яқинида
алвеоланинг интерстициал тўқимасида жойлашган.
Улар кичик қон айланиш доирасига юборилган биологик фаол моддаларга (М.,
фенилгидигуанид) таъсирида қўзғаладилар. Бу рецепторларнинг асосий таъсирловчиси
ўпка тўқимаси интерстициал суюқлигининг ортишидир. J-рецепторларнинг турғун
қўзғалиши пневмония, ўпка шиши, ўпканинг майда қон томирлари эмболияси, кичик қон
айланишида димланиш каби ҳолларда кузатилади.
J-рецепторлари қитиқланганда тез ва юзаки нафас олиш ва рефлектор
бронхоконструкция кузатилади.
Бурун шиллиқ қаватидан чақириладиган рефлекслар. Бурун шиллиқ қаватида
жойлашган ирритант рецепторлар, масалан,
тамаки тутуни, чанг, сувлар билан
таъсирланганда бронхлар торайиши, овоз тирқишининг кичрайиши,
юракнинг систолик
ҳажми камайиши, тери ва мускул қон томирлари торайиши кузатилади. Чақалоқлар сувга
солинганда вақтинчалик нафас ҳаракатлари тўхтайди ва нафас йўлларига сув киришидан
ҳимояланади.
Халкумдан бошланадиган рефлекслар. Бурун бўшлиғининг орқа қисми механик
қитиқланса диафрагма, ташқи қобирғааро мускулларининг кучли қисқариши сабабли
бурун орқали чуқур нафас олиш юзага келади (аспирацион рефлекс).
Бу рефлекс чақалоқларда яхши ривожланган.
Хиқилдоқ ва
трахеядан бошланган рефлекслар. Хиқилдоқ ва
бош бронхларнинг
шиллиқ қавати эпителиал ҳужайралари орасида жуда кўп нерв охирлари жойлашган. Бу
рецептор ҳужайралар нафас олишда кирган газлар, заррачалар, бронхдан чиққан
ажралмалар таъсирида йўтал рефлексини чиқаради. Бу рефлекс адашган нерв орқали
амалга оширилади.
Бронхиолалардан бошланадиган рефлекслар. Ўпка бронх ва бронхиолаларининг
шиллиқ қавати эпителий ҳужайралари ораларида кўплаб миелинлашган рецепторлар
жойлашган. Бу рецепторларни қитиқлаш гиперпноэ, бронхоконструкция, хиқилдоқ
қисқариши, шиллиқ модда ишлаб чиқарилиши кучайиши ҳолатларини пайдо қилади,
лекин ҳеч маҳал йўтални келтириб чиқармайди. Бу
рецепторларнинг уч хил
таъсирловчиларга сезгирлиги юқори:
1. Тамаки ҳиди, кимѐвий моддалар таъсири; 2. Чуқур нафас олганда нафас йўлининг
чўзилиши, пневмоторакс, аталектаз ва бронохострикторлар таъсирида нафас йўлининг
жарохатланиши; 3. Ўпка эмболияси, ўпка капиллярлари гипертензияси ва ўпка
анафилактик ҳолати.
Do'stlaringiz bilan baham: