Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Периферик хеморецепторлар. Артериал қонда газ таркиби ўзгаришини 
(гипоксемия, гиперкапния ва ацидоз) сезувчи рецепторлар икки жойда жойлашган: аорта 
равоғи ва уйқу артерияси бўлинадиган жойда (коротид синусида).
Қонда О
2
миқдорининг камайиши артериал хеморецепторларни таъсирлаб, ўпка 
вентиляциясини рефлектор тарзида кучайтиради. Бу рецепторлар доимий қўзғалган 
ҳолатда бўлиб, соф О

дан нафас олганда пасаяди. Қонда О
2
нинг таранглиги 
меъѐридагига нисбатан пасайса ҳам аорта равоғи каротид синуси хеморецепторларидан 
борадиган афферент импулслар боришини кучайтиради.
Бундан ташқари, артериал қонда СО

таранглигини ва водород ионлари 
концентрациясининг ортиши аорта равоғи ва каротид таначаларидан борувчи афферент 
импулсларни оширади. Гипоксия вақтида хеморецепторларни СО

га сезгирлиги пасаяди. 
Томирлардаги хеморецепторлар қоннинг газ таркиби ўзгаришига ўта сезгир. Уларнинг 


101 
сезгирлик даражаси артериал қонда О
2
ва СО
2
таранглигининг ўзгариши, хатто нафас 
олиш, чиқариш, чуқур ва кам нафас олишга боғлиқ. 
Хеморецепторларнинг сезгирлиги нерв тизими томонидан назорат қилиб турилади. 
Парасимпатик нерв системаси афферент толаларини таъсирлаш уларнинг сезгирлигини 
пасайтиради, симпатик толаларни таъсирлаш эса кучайтиради.
Марказий хеморецепторлар. Марказий хеморецепторларнинг жойлашган нуқтаси 
охиригача аниқланмаган. Узунчоқ миянинг вентрал юзасида жойлашган нейронлар 
йиғиндиси тўқималараро суюқликда СО
2
таранглигига ва водород ионлари миқдори 
ўзгаришига таъсирчан.
Марказий хеморецепторлар мавжудлигини оддий йўл билан исботлаш мумкин: 
агар тажрибада ҳайвонларнинг артериал ва синокароти нервлари кесиб қўйилса, улар 
нафас марказининг гипоксияга сезгирлиги йўқолади, лекин гиперкапния ва ацидозга 
сезгирлиги тўлиқ сақланиб қолади. Мия ўзаги узунчоқ миянинг юқорисидан кесиб 
қўйилса, юқоридаги характердаги реакция кузатилмайди. Марказий хеморецепторлар мия 
моддасида 0,2 мм қалинликда жойлашган. Иккита рецептор майдон фарқ қилинади ва 
улар ўртасида алоҳида майдон бор. Ўртадаги майдон Н

ионлари миқдорини сезмайди. 
Агар шу майдон бузилса, икки ѐн томондаги майдонлар сезгирлиги йўқолади. 
Марказий хеморецепторлар периферик хеморецепторларга нисбатан нафас 
марказига кучлироқ таъсир кўрсатади. Ўпка вентиляциясини сезиларли ўзгартиради. Орқа 
мия суюқлиги фаол реакциясининг (Рh) 0,01 га пасайиши ўпка вентиляциясини 4 л/мин га 
оширади. 
Геперкапния ва ацидоз марказий хеморецепторлар фаолиятини кучайтиради, 
гипокапния ва алкалоз тормозлайди. Артериал қонда СО
2
таранглиги ўзгаришини 
марказий хеморецепторлар (20-30 сек) периферик хеморецеторларга (3-5сек) нисбатан
секинроқ сезади. 
Нафас бошқарилишида бош мия ярим шарлари пўстлоғининг аҳамияти. Нафасни 
бошқаришда узунчоқ мия марказларидан ташқари МНТ нинг бошқа қисмлари ҳам 
қатнашади. Айниқса бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи алоҳида аҳамиятга эга. Улар 
ташқи муҳит ўзгаришлари ва организмнинг ҳаѐт фаолияти, шунингдек эҳтиѐжига қараб 
нафасни мослаштиради. 
Нафас ҳаракатларининг ритмик ва чуқурлигининг ихтиѐрий равишда 
ўзгартирилиши, шунингдек нафаснинг 40-60 сек ва ундан ортиқ вақт ушлаб турилиши, 
бош мия ярим шарлари пўстлоғининг нафасни бошқаришда иштирок этишини исботловчи 
мисол бўла олади. 
Инсон ва ҳайвонларда бош мия ярим шарлари пўстлоғининг айрим соҳалари 
таъсирланганда ўпка вентиляцияси кучайганлиги, айрим соҳалари таъсирланганда эса 
ўпка венциляцияси пасайганлиги кузатилади. Лимбик соҳа таъсирланганда ўпка 
вентиляцияси кескин пасайганлиги кузатилади. Бош мия ярим шарлари пўстлоғида нафас 
фаолиятига таъсир этувчи алоҳида соҳалар йўқ. Нафасга боғлиқ ўзгаришларни унинг 
турли соҳаларини таъсирлаш йўли билан ҳосил қилиш мумкин. Соматосенсор ва орбитал 
соҳалар таъсирланганда сезиларли ўзгаришлар намоѐн бўлади. Агар ҳайвонларнинг бош 
мия ярим шарлари пўстлоғи олиб ташланса ва 1-2 мин давомида бир неча қадам қилишга 
тўғри келса, у ҳолда ҳайвонда ривожланган, узоқ давом этадиган нафас етишмовчилигини 
кузатиш мумкин, яъни тез-тез ва кучайган нафас. Шундан кўриниб турибдики, МНС нинг 
юқори қисмлари иштирокисиз нафас фаолияти ташқи муҳит ўзгаришларига ва организмга 
қўйилган талабга мослаша олмас экан.
Нафаснинг шартли рефлекс йўли билан ўзгариши мумкинлиги спортчиларда 
стартдан олдин нафаснинг ўзгариш фактларини, яъни мусобақа бошланишдан аввал 
нафаснинг чуқурлашиши ва тезлашишини тушунтириб беради. Нафаснинг старт олдидаги 
бу ўзгаришлари мосланиш учун аҳамиятли бўлиб, спортчи организмида кўп энергия 
сарфланишини ҳамда оксидланиш жараѐнларининг кучайишини талаб қиладиган 
машғулотларга тайѐрлаш имконини беради. Ўпка вентиляциясининг ҳажмини 


102 
оширадиган нафас ҳаракатларининг шартли рефлекс йўли билан чуқурлашиши ва 
тезлашиши, шунингдек юрак қисқаришларининг тезлашиши ва кучайиши, натижада 
қоннинг минутлик ҳажми ортиши туфайли ишлаѐтган мускулларга зарур кислороднинг 
қўшимча миқдори етказиб берилади, ҳосил бўлган карбонат ангидрид эса жадал, 
жимоний иш вақтида қонда карбонат кислота ва алмашинувнинг бошқа маҳсулотлари (сут 
кислотаси ва х.к) тўплана бошлашдан анча илгариѐқ чиқариб ташланади. Нафасни 
бошқарувчи шартли рефлекслар муайян жисмоний ишни машқ қилиш жараѐнида вужудга 
келади. Машқ қилган одамларда нафас бошқарилишининг шартли рефлектор механизми 
анча такомиллашган. 
Одам гапирганда ва ашула айтганда нафас ҳаракатларига бош мия катта ярим 
шарлари пўстлоғининг бошқарувчи таъсири айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish